Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да: «Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. У бугундан бошқа ҳеч тушмаган эди. У салом берди ва:
«Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».
(Имом Муслим ривоят қилган).
Шарҳ
Бу ҳадиси шарифдан Фотиҳа ва Бақара сураларининг улуғ фазллари билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссаломдан бошқа фаришта ҳам келиб туришини билиб олдик.
Осмоннинг ҳеч очилмаган эшиги очилиб, ундан осмондан ҳеч тушмаган фаришта тушиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Фотиҳа ва Бақара суралари фазли ҳақида хабар бериши бу сураларнинг улуғлигини, алоҳида илоҳий эҳтимомга сазовор бўлганини яққол кўрсатиб турибди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:
«Убай ибн Каъб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида Фотиҳа сурасини ўқиди. Шунда у зот: «Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасамки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаши туширилмаган», дедилар».
Имом Ибн Ҳиббон Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳар нарсанинг саноми–кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Ким уни ўз уйида кечаси ўқиса, уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, уч кун шайтон кирмайди», деганлар.
#Ҳадис_1348
Расулуллоҳ ﷺ «тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
Маъноси:
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз, дер эдилар.
Имом Термизий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1349
Расулуллоҳ ﷺ :«Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?,деб сўрадим.«Эрининг»дедилар”.
Шарх.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди».
Имом Насоий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев