"
-------------
Ғийбатни тарк этиш томон 7 қадам...
1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"
Маъноси:
Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Ей Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин".
(Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”
Маъноси:
Aллоҳим, Сени поклаб ёд етаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни ешитмаслар". (Воқеа, 25).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев