Уни кулишларини, гапиришини, юришини хар бир вилиғини ўзгалардан излайсиз. Унга ўхшабгина кетадиган кимнидир учратсангиз, маюсгина жилмайиб қўясиз. Сабаби у ягона. Бошқалар унга ўхшагани билан, уни ўрнини босмайди хеч қачон.
Хар вақт шу кичкинагина кўк тугмача ёнишини интиқлик билан кутардингиз.
У эса шўх шодон салом беришга ўтарди.
~~Ассалому алейкум...
Сиз шу сўзни қанчалар кутардингиз.
Куни билан сизни хар хил саволларга кўмиб, у билан сухбатлашиб вақт ўтганни билмай қолардиз.
У ёзмай қолса бир нима йўқотгандай типирчилаб қолардингиз.
Нега ёзмайди деб.
У ҳам қўли ишдан бўшагандан сиз томон интиларди. Сизнинг гўзал қалбиздан ором топарди, бу жирканч дунё ишларидан.
Фақат сизгагина калбидаги сирларини ишонарди.
Сиз эса уни хаммадан қизганиб кетардингиз шу вақтда.
У сизгагина суяниб яшарди.
Эрталаб албатта унинг дуолари оғушида намозга уйгонардингиз.
Хар куни сизга дунё яхшиликларини, ва мустахкам иймонни тилаб кун бошларди.
Тунда эса сиз ишдан қанча кеч қолсангиз ҳам, ёлғиз қолдирмасди.
Шу кичкина тугмача ёниқ турса сиз ўзизни ёлғиз хис қилмаслигизни, сиз учун кимдир қайғураётганини билишизни биларди. Хар қанча кеч тун бўлса ҳам ишдан қайтиб, уйдаман дейишизни кутарди. Сиз ёзмай қўйгач эса ухлаганизни билиб, Аллах асрасин сизни деб дуо қиларди.
Эрталаб эса намоз вақтида яна уша дуолар, хеч қанда қилмасди.
Сиз хам унга ўзгача мехр қўйдингиз.
Шу инсонни соғиндингиз.
Унинг сухбатларини, Кулишларини,
Аста унинг варақасига мехмон боласиз.
У ерда хамма нарса сизга атаб ёзилган.
Ўзи эса сиз Унга атаб ёзганларингизни расм ва видеоларингизни завк Билан томоша килиб турибди!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11