Бир донишманд ўз шогирди билан сухбат асносида хонадаги ранги қорамтир бўлган барча нарсаларни эслаб қолишни буюрди. Хонада ранги қорага мойил нарсалар анчагина эди. Бир оздан сўнг эса донишманд шогирдига:
– Энди кўзингни юмгин-да, хонадаги оқиш ва ёрқин рангли нарсаларни санаб бер-чи, – деб буюрди.
Шогирд ўзини йўқотиб қўйди ва:
– Ўзингиз қорамтир рангли нарсаларни эслаб қол дегандингиз, мен бошқа рангларга эътибор бермадим! – деб жавоб берди.
– Кўзингни очиб атрофингга қара, – деди донишманд. – Хонада оқиш ва ёрқин рангли
нарсалар қорамтир рангли нарсалардан кўра анча кўп-ку, ахир!
Ростдан ҳам ҳонада очиқ рангли нарсалар жуда кўп эди.
– Бу мисол билан мен сенга ҳаётнинг бир аччиқ ҳақиқатини тушунтиришни ҳоҳлаган эдим: агар атрофингда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан фақат ёмонлик аломатларини, қорамтир нарсаларни қидирсанг, у ҳолда фақат ўшаларнигина кўрсан, ҳамма нарсанинг фақат ёмон томонини илғаб оласан ва фақат ўшаларни ёдда сақлаб қоласан. Ё ёмонлик, рутубат сенинг доимий ҳамроҳингга айланади.
Эсингда тут: ҳар нарсадан ёмонликни қидирган одам, албатта, ўша ёмонликни топади, ва ўша нарсанинг яхши томонларини илғаб ололмайди. Агар одам бир умр ёмонликни кутиб ва унга маънавий тайёргарлик кўриб яшаса, албатта ўз ҳавотир ва ҳадикларининг исботи сифатида янги ва янги далилларни учратаверади.
Лекин агар ҳаётдан яхшилик кутиб ва унга тайёргарлик кўриб яшасанг, ёмонлик гўёки сени четлаб ўтади, ёмонликка ўз ҳаётингда ўрин қолдирмайсан. Албатта, баъзида кўнгилсизликка ҳам учраб туришингга тўғри келади – зеро бусиз ҳаётнинг ўзи бўлиши мумкин эмас.
Ёмонликни кутиб яшасанг ҳаётнинг яхши томонларини, унинг лаззатли онларини ўзинг сезмай ўтказиб юборасан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев