а.в. халога (ҳожатхонага) бош кийимсиз киришдан қайтарганлар. Сабаби бошнинг ўша дўппи беркитиб турган кафтдек қисмида жинларнинг инсон миясига кириб жойлашиши учун йўллар (каналлар) бор. Агар дўппи кийилса, ўша канал бекитилади. Мана яна бир суннатнинг ҳикмати. Бизга жуда кўп хавфли касалликлар ғарбдан кириб келмоқда. Олимлар айтишадиким, «Кимга Қуръон шифо бўлмаса, Аллоҳ таоло унга шифо бермайди, кимга Қуръон кифоя қилмаса, Аллоҳ ҳам уни кифоялантирмайди». Бизга турли туман касалликларни экспорт этаётган ғарбликлар нечоғли Қуръон билан кифояланганлар? Банда Қуръон билан яхшилаб даволанса тезда тузалади, унинг ажойиб таъсирини кўради. Мен жуда оғир касалларнинг бир кун ё икки кунда тузалганларига гувоҳ бўлдим. Аллоҳ таоло касалликни туширишдан аввал унинг атрофига 10 та шифони туширади (танлаш имкониятининг кенглигини қаранг). Ундан 9 таси ҳалол ва 1 таси ҳаром бўлиб, жуда кўпчилик ҳаромни танлайди. Яқин яқингача тиббиёт олийгоҳларида парапсихология фани ўтилмас эди. Бу кўринмас махлуқотлар (жинлар)нинг инсон саломатлигига зарарлари тўғрисидаги фандир. Қандай ҳам ўтилсин, ғайб тан олинмагач? Ҳар бир инсонда биологик қувват қобиғи (аура) мавжуд. Агар сиз ҳар кун тонгда, тунда Расулуллоҳ с.а.в. ўқиган дуоларни ўқиб махлуқотларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрасангиз, шунчалик мустаҳкам қўрғонга кирасизки, кўринмас махлуқотларнинг зарарлари сизга таъсир этмайди. Агар бу суннатни тарк этсангиз, жинлар ҳужуми ёмғири остида қолдим, деяверинг. Ҳеч бир аппарат танангиздаги жинни кўрсатиб бера олмайди. Кейин сиз шифо излаб фолбин ва азайимхонга югурасиз. Бу эса ўша битта ҳаромдан бўлган шифодир. Биргина мисвок ишлатишнинг ўзида 24 та(!) саломатлик учун фойда бор. Айтинг-чи, яна қайси бир дорининг шунча қирраси бор. Пайғамбаримиз с.а.в. «Эй, Али, мисвок ишлат, зеро мисвок ишлатишда дининг ва дунёинг учун 24 та фойда бордир» – дедилар. Жума куни ғусл қилишлик суннат. Прагматик ғарбликлар буниям текшириб кўришди. Текширув натижалардан шу нарса маълум бўлдики, инсон танасидаги ҳамма зарарли микроблар фақат жума куни(!)гина терининг устки қисмига йиғилар экан. Ўша куни ғусл қилиш орқали сиз уларнинг баридан фориғ бўласиз. Мен сон-саноқсиз (уларнинг орасида кўпчилиги саратон ва бепуштлик) касалларни қора седана кукуни ва асалдан шифо топганига гувоҳ бўлдим. Қора седанани эзиб кукун қилар эканман, тинимсиз зикр ва дуода бўлардим. Роббим бу дорини кимнинг қадарига тузалишини битган бўлсанг ўшанга насиб этгин, ихлоссизларни мендан узоқлаштир, дер эдим. У ҳеч бир сайи ҳаракатни зое қилмади. Расулуллоҳ с.а.в. «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» дейдилар. Буни Ибн Шаҳаб р.а. қуйидагича шарҳлайдилар: «ҳадисдаги «ҳар бир дардга даводир» ибораси Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: «У Парвардигорнинг амри билан барча нарсани вайрон қилур...» (Аҳқоф, 25. Зодул-маъад 4\\297) Аслида бу оят Од қавмига тушган бало тўғрисида. Аммо қора седананинг кучи инсон танасидаги иллатларни вайрон қилиб суриб чиқувчи кучга эгалигини эътироф этганлар. Гўё бало Од қавмини суриб вайрон қилгани каби. Биргина асалнинг шифобахшлиги тўғрисида Аллоҳ таоло Расулуллоҳ с.а.в. билан биргаликда 70 та пайғамбарга хабар туширди. Агар асал инсон саломатлиги учун шунчалик фойдали ва шифоли бўлмаса эди, Аллоҳ 70 та пайғамбарини огоҳлантирармиди?! Қора седана ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин, тетрациклин, котримакзазолом, гентамицин, налидикс кислота — ҳаммасининг кучи битта қора донда мавжуд. Нега Расулуллоҳ с.а.в. «Рўза тутинг —cоғаясизлар» дея марҳамат этадилар. Чунки одатда овқатни ҳазм қилишга сарфланадиган ҳаётий қувват жароҳатланган жойга тўпланади ва кераксиз нарсаларни чиқариб ташлаш ва тозалашга йўналтирилади. Оғир овқатни ҳазм қилиш учун кўп энергия сарфлаш лозим. Асаб энергияси арзимас нарсаларга сарф бўлиб, миянинг ҳақига хиёнат қилади, бунинг натижасида одамлар фикрсиз бўлиб қолишади. Хулоса шуки, Мадинада ишсиз қолган эронлик табиб: «Ислом дини сизларни касалликдан ҳимоя қилаётган экан. Бу динни билмаган юртдошларимнинг нега кўп касал бўлишларини энди тушундим», деб юртига қайтиб кетган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев