Жобир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
Росулуллоҳ ﷺ: Офият аҳли (дунёда тинч яшаган ва кам касал бўлганлар) қиёмат куни аҳли балога (дунёда кўп мусибатларга, оғир касал бўлганларга) савоб берилиб турганида қанийди дунёда бизни жасадимизни териси қайчилар билан кесиб олинганда эди деб орзу қиладилар," дедилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бу ҳадисдан дунёда, поклиги, тўғрисўзлиги, дини сабабли мусибатлар, синовларга учраган ёки кўп касал бўлган инсонларни, охиратда бошқа инсонлар орзу қиладиган даражада катта ажрларга эришишликларини кўрсатяпти.
Аммо бу билан инсон ўзига мусибат, касаллик сўрасин деган нарса тушунилмайди. Аллоҳ таалодан офият, соғлик саломатлик сўрайди. Лекин бошига бир, мусибат ёки касаллик келиб қолса билсинки Аллоҳ таало уни яхши кўради унга охиратда мукофотлар бермоқчи, шунинг учун буни берди деб қабул қилса ниҳоятда улкан бошқалар орзу қиладиган савобларга эришади.
Лекин бу балолар қаердан келди бошимга, қайси гуноҳим учун, Аллоҳ нега менга бу балоларни жўнатяпти деб исён қилса, бу исёни сабаб бирор фойда топмайди ҳам савоблардан маҳрум бўлади, ҳам мусибати устига гуноҳкор бўлгани қолади.
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇
САҲОБИЙЯ АЁЛЛАРНИНГ ЭРИГА БЎЛГАН МУҲАББАТИ!
➖Хамра бинти Жахш бир жангда энг севимли азиз инсонларидан учтасини ёқотди.
➖Қачон Саҳобалар келганларида унга отаси ўлганини хабар беришди.
➖Хамра бинти Жахш: Сокин ҳолатда "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун" (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз) деди.
➖Кейин унга (у)акасининг ўлими ҳақида хабар беришди. Бунга ҳам ўзини қўлга олган ҳолатда шу жавобни қилди.
➖Қачон унга эри Мусъаб ибн Умайр ўлганини хабар беришганда, эрининг ўлимига бардош қилолмасдан қичқириб йиғлаб юборди.
➖Ибн Исҳақ ёзади: Пайғамбаримиз буни кўриб айтдилар: Эр хотини учун муҳим ўринни эгаллайди.
▪️Шарҳ:
Саҳобийя аёлларнинг эрига бўлган муҳаббатида, бизнинг аёлларимизга ўрнак бор!
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇
ГЎЗАЛ ХУЛҚ БИЛАН ЗИЙНАТЛАНИШ
Гўзал хулқ Қиёмат кунидаги амаллар мезонида энг оғир келувчи нарсадир. Одамларнинг хулқини энг гўзали Қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқини бўлади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Қиёмат кунида менга суюклироқ ва яқинроқ бўладиганингиз хулқи гўзалроғингиздир", дедилар.
(Имом Термизий ривояти Албоний саҳиҳ деган.)
- Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта сизларнинг яхшироғингиз хулқи гўзалроғингиздир", дедилар.
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
- Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Бу ҳадисда гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилиш ва ҳусни хулқ эгасининг фазилатини баён қилиш бор бўлиб, бу Аллоҳнинг пайғамбарлари ва авлиёларининг сифатидир.
- Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Хусни хулқнинг ҳақиқати - яхши амаллар қилиш, озордан сақланиш ва одамларга очиқ чеҳра билан муомала қилиш", дедилар.
- Қози Иёз: "Одамлар билан чиройли ва дўстона муносабатда бўлиш, уларга мурувват кўрсатиб, меҳрибонлик ва мулойимлик қилиш, улардан содир бўладиган ёқимсиз ҳаракатларга сабр қилиш, уларга нисбатан кибр ва манманликни тарк қилиш, қўполлик, ғазаб ва таънадан узоқ бўлиш", дедилар.
- Хулқни яхшилаш ва ислоҳ қилиш мумкин. Бу эса қуйидагича амалга оширилади:
- Ҳусни хулқнинг фазилатларини ва унга дунёю охиратда бериладиган гўзал мукофотларни билиш;
- Ёмон хулқнинг офатлари, жазоси ва ёмон оқибатларини билиш;
- Салафларнинг сийратлари ва солиҳларнинг ҳолатларига назар солиш;
- Ғазабдан узоқ бўлиб, сабр билан зийнатланиш.
- Шошқалоқликни тарк қилиб, вазминликка одатланиш;
- Хулқи гўзал кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиб, бадхулқ, жоҳил кимсалардан узоқ бўлиш;
- Нафсни хусни хулқ учун машқ қилдириб, унга одатлантириш, керак бўлса унга мажбурлаш ва бунда сабр қилиш. Шунингдек, хулқини гўзал қилишини ва бунда ёрдам беришини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилиш.
- Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аллоҳ, хилқатимни гўзал қилганингдек, хулқимни ҳам гўзал қилгин", деб дуо қилардилар.
(Имом Аҳмад ривояти, Албоний саҳиҳ деган.)
Агар мусулмон киши хато қилса ва бирон ўринда ундан ёмон хулқ содир бўлса, дарҳол узр сўраб, ҳолатни ўнглашга ва хулқини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев