Кўнгли бўшли қилиб чарчадим она,
Дийдаси қаттиқроқ исон бўлмадим.
Ҳаётнинг йўлида алдандим яна,
Сиздайин самимий одам кўрмадим.
Кўнглими оғритар умидвор зотлар,
Ростдан гапирганга ўхшайди холос.
Яна ўша алдов юрагим додлар,
Ҳар куни йиғлайман чиқармай овоз.
Нега бунча мени қийнайли ҳаёт,
Туғсангиз бўларкан бемеҳр қилиб.
Аламлар тирнайди қалбимни ҳайхот,
Кўзгуга термулиб тураман кулиб.
Ҳеч кимни алдама дердингиз она,
Айтганингиз қилиб яшадим, ўтдим.
Ўша ишончларга суяниб мана,
Ёлғонлар ичида қийналиб кетдим.
Боримни бағишлаб кўрсатдим вафо,
Мен қисматдан кутдим озгина меҳр.
Бироқ эвазига кўрдим кўп жафо,
Сохта муҳаббатдан топмадим сеҳр.
Ўттизга кириб ҳам бўлмадим катта,
Ширин гапирганни суйибман жондан.
Айбини айтмадим юзига шартта,
Воз кечолмай қолдим ўзим ёмондан.
Кўнгилчаклик қилиб чарчадим она,
Эзиб ташламоқда кўнгилнинг сири.
Ёшлигимга қайтиб қолсайдим яна,
Шунда оғримасди осуда конглим?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев