Одам Ато яралиб қумдан,
Итоатин қилди Аллоҳга.
Зериккандек туюлди бирдан,
Ялиндиям секин паноҳга.
“Ҳар нарсани Яратгувчи Зот,
Ёлғизликдан бўляпман хуноб.
Жуфт ато эт, қолсин умрбод,
Эгамсанку, иложини топ.”
Кўп ўйлади топди чорасин,
Одам хурсанд яшасин деди.
Чимдиб аста қовурғасин,
Гўзал Ҳавво яратиб берди.
“Эшит одам, бу санга шерик,
Сендан кўра кучсиз саналар.
У ҳам яшар сен ҳам тирик,
Отмаса бас, менга таъналар.
Топганинга қаноат қилсин,
Рухсатинсиз бажармасин иш.
Сени мендан кейин бир билсин,
Қаттиқроқ тур, ортқизма ташвиш.”
Ҳавво рози ҳамма шартига,
Эргинасин эъзозлади зўр.
Кирар эди барча гапига,
Демаганку, пешонаси шўр.
Ҳозир замон буткул бошқача,
Эрни гапин қилмайди аёл.
Норози эр сониям анча,
Эй, аёллар сизларга савол:
Эр қандайин бўлиши керак?
Нима қилса тўлади кўнгил?
Рўзғори деб югурса эркак,
Бунча узун сизларда бу тил.
Ҳар нимани қилса ҳам тўкис,
Қовоғингиз очилмас сира.
Иши ортга кетса сал қўққис,
Дилгинасин қиласиз хира.
Шароитни дўндирган эрдан,
Бирор марта рози бўлмайсиз.
Келяпсиз деб яна қай ердан,
Ўз ҳолига бироз қўймайсиз.
Ҳар кун жанжал кўраверган эр,
Киргиси ҳам келмайди уйга.
Ёмонлайсиз эрни қаро ер,
Тушурасиз тинмай ҳар куйга.
Сизга қанча талпингани сари,
Парволарга илмайсиз атай.
Кўнглингизга теккандай бари,
Кетворишга турасиза шай.
Фарзандларга бўлади қийин,
Ё отаси, ё она бебош.
Меҳр тугар вақт ўтган сайин,
Тинмай оқар қора кўза ёш.
Ҳаммамизни онамиз битта,
Отамизга лаънат тегмасин.
Бахт уфурсин ҳар битта юртда,
Ажралишиш бошни эгмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев