😔
Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тенгласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга.
Роббим бемор қилма яқинларимни.🤲
Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин.
Роббим бемор қилма яқинларимни.🤲
Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.🤲
Улар менинг жонимдаги жонларим
Улар билан гўзалдир ҳар онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни.🤲
Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.🤲
Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимларнинг қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.🤲
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4