Предыдущая публикация
Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?
Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?
Дўст бошқадур бошқадур улфат,
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?
Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2