بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين ، والعاقبة للمتقين ، والصلاة والسلام على رسوله الامين ، وعلى آله واصحابه الاجمعين ، اما بعد Барча мусулмонларга маълум ва равшандурки, жума намози Қуръони карим, суннати Расулуллоҳ ва ижмоъ уммат ила фарзандига собит бўлган. Чунончи Қуръони каримда: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (سورة الجمعة/9) яъни: “ Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом хутбасини тинглаш учун) ҳаракатга тушингиз ва савдо-сотиқни тарк қилингиз! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир.” Ҳадиси шарифда Расули Акрам (сав) шундай деганлар: яъни: “Кимки узрсиз уч жума намозини тарк қилса Аллоҳ таоло унинг дилини муҳрлаб қўяди” (Бешта ровий ва Имом Аҳмад ривоятлари). Бундан бошқа ҳам жуманинг фазилатлари ва аҳамиятлари тўғрисида ҳадиси ...Ещёبسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين ، والعاقبة للمتقين ، والصلاة والسلام على رسوله الامين ، وعلى آله واصحابه الاجمعين ، اما بعد Барча мусулмонларга маълум ва равшандурки, жума намози Қуръони карим, суннати Расулуллоҳ ва ижмоъ уммат ила фарзандига собит бўлган. Чунончи Қуръони каримда: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (سورة الجمعة/9) яъни: “ Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом хутбасини тинглаш учун) ҳаракатга тушингиз ва савдо-сотиқни тарк қилингиз! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир.” Ҳадиси шарифда Расули Акрам (сав) шундай деганлар: яъни: “Кимки узрсиз уч жума намозини тарк қилса Аллоҳ таоло унинг дилини муҳрлаб қўяди” (Бешта ровий ва Имом Аҳмад ривоятлари). Бундан бошқа ҳам жуманинг фазилатлари ва аҳамиятлари тўғрисида ҳадиси шариф ва ривоятлар жуда кўп. Шунинг учун жума куни жоме масжидларда пешин ўрнига жума ўқишлик вожиб эканлигига уламо салафларимиз ижмоъ ва иттифоқ қилганлар. Лекин жума ўқиш ҳаммага ҳам вожиб бўлмайди. Балки эркак, ҳур, шаҳар ёки қишлоқда муқим турган (яъни сафарга чиқмаган) ва балоғатга етган кишилар учун вожибдир. Аммо аёллар, қизлар, беморлар, мусофирлар ва бошқа узрли кишилар зиммаларига жума намози ўқиш вожиб эмас. Бироқ улар ҳам келиб ўзларича жума намозини ўқиётган жамоатга қўшилиб ўқисалар, жума ўқиганлик савобига эга бўлаверадилар. Жума намозини адо этиш учун жамоат бўлиш шартдир. Яъни имомдан ташқари энг камида 3 киши бўлиши керак. Жума хутбаси ҳам саҳиҳ ривоятларга қараганда вожибдир. Аммо яна бир неча шартлар ҳам фиқҳий китобларда зикр этилган бўлсада, уларга дин усулларидан бирортасида қатъий далил йўқ. Шунинг учун жоме масжидларда шубҳа қилмасдан жума намозини ўқилиши, пешиннинг эса на фарзини ва на суннатини ўқимаслик зарур.
Қози Иноятуллоҳ (р.а.) эҳтиёт пешинни кескин рад қилганлар ва ушбу далилларни келтирганлар: “Эҳтиёт пешин ўқиш керак деган далиллар каломуллоҳдан эмаслигидан ташқари, унга мухолиф ва суннат, ижмоъ, салаф, усул уламолари ва фатво берилган кучли ривоятларга зиддир. Балки у мўътазила аҳлининг инсон қиёфасидаги шайтонлари тузоқларидирким, улар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қотилларининг ёрдамчиларидурлар. Улар шу йўл билан мусулмонларнинг ибодатларига шак-шубҳа солиб бузмоқчи бўлганлар. “Татархонийя” китобида айтиладики, агарчи, подшоҳ золим бўлса ҳам жума намозидан кейин пешин фарзини ўқиш мутлақан мумкин эмас. Чунки подшоҳ бошқа ишларда зулм қилса ҳам жумага ижозат бериши билан адолат қилган бўлади. Султон одил ёки мусулмон бўлсин деган шартлар адашган мўътазила мазҳаби фуқаҳоларининг мусулмонларни йўлдан адаштириш учун ўйлаб топган ҳийлаларидир. Уларнинг фикрича агар жума намози ўрнига ўтмай, нафл ҳукмида бўлса нега уни жамоат билан ўқилади? Агар пешин ўз ўрнида турган бўлса нега уни ...ЕщёҚози Иноятуллоҳ (р.а.) эҳтиёт пешинни кескин рад қилганлар ва ушбу далилларни келтирганлар: “Эҳтиёт пешин ўқиш керак деган далиллар каломуллоҳдан эмаслигидан ташқари, унга мухолиф ва суннат, ижмоъ, салаф, усул уламолари ва фатво берилган кучли ривоятларга зиддир. Балки у мўътазила аҳлининг инсон қиёфасидаги шайтонлари тузоқларидирким, улар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қотилларининг ёрдамчиларидурлар. Улар шу йўл билан мусулмонларнинг ибодатларига шак-шубҳа солиб бузмоқчи бўлганлар. “Татархонийя” китобида айтиладики, агарчи, подшоҳ золим бўлса ҳам жума намозидан кейин пешин фарзини ўқиш мутлақан мумкин эмас. Чунки подшоҳ бошқа ишларда зулм қилса ҳам жумага ижозат бериши билан адолат қилган бўлади. Султон одил ёки мусулмон бўлсин деган шартлар адашган мўътазила мазҳаби фуқаҳоларининг мусулмонларни йўлдан адаштириш учун ўйлаб топган ҳийлаларидир. Уларнинг фикрича агар жума намози ўрнига ўтмай, нафл ҳукмида бўлса нега уни жамоат билан ўқилади? Агар пешин ўз ўрнида турган бўлса нега уни ҳар ким алоҳида жамоатсиз ўқийди? Бу ахир фасод ҳукм-ку! Шунинг учун эҳтиёт пешин аҳли суннат вал жамоат бўлган мусулмонлар учун дуруст эмас”. “Ал-Баҳрур ройиқ” китобида Ибни Нажим Ҳанафий (р.а.) айтадиларки: “Мен жума намозидан кейин эҳтиёт пешин намозини ўқишни кун маротаба исботлаб рад этдим. Токи жуманинг фарзлигига шак-шубҳа туғилмасин”. Юқоридаги ва бошқа далилларга биноан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Олий ҳайъати Ушбу фатвони қабул қилди. Мусулмонлар ўртасидаги турли ихтилофли масалаларни бартараф этиш мақсадида жума намози ўқилиб турган барча масжидларда жума куни пешин намози ўқилмасин! Бу билан барча намозхонларнинг қалбларидан шак-шубҳаларни кетказиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳузури қалб ва чин ихлос ила ибодат қилувчилардан бўлсак ажаб эрмас. Валлоҳу яҳдийна ило савоис сабийл!
Ўрта Осий ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Олий ҳайхати. 1990 йил 15 июн.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 2
الحمد لله رب العالمين ، والعاقبة للمتقين ، والصلاة والسلام على رسوله الامين ، وعلى آله واصحابه الاجمعين ، اما بعد
Барча мусулмонларга маълум ва равшандурки, жума намози Қуръони карим, суннати Расулуллоҳ ва ижмоъ уммат ила фарзандига собит бўлган. Чунончи Қуръони каримда:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (سورة الجمعة/9)
яъни: “ Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом хутбасини тинглаш учун) ҳаракатга тушингиз ва савдо-сотиқни тарк қилингиз! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир.”
Ҳадиси шарифда Расули Акрам (сав) шундай деганлар:
яъни: “Кимки узрсиз уч жума намозини тарк қилса Аллоҳ таоло унинг дилини муҳрлаб қўяди” (Бешта ровий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Бундан бошқа ҳам жуманинг фазилатлари ва аҳамиятлари тўғрисида ҳадиси ...Ещёبسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين ، والعاقبة للمتقين ، والصلاة والسلام على رسوله الامين ، وعلى آله واصحابه الاجمعين ، اما بعد
Барча мусулмонларга маълум ва равшандурки, жума намози Қуръони карим, суннати Расулуллоҳ ва ижмоъ уммат ила фарзандига собит бўлган. Чунончи Қуръони каримда:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (سورة الجمعة/9)
яъни: “ Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом хутбасини тинглаш учун) ҳаракатга тушингиз ва савдо-сотиқни тарк қилингиз! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир.”
Ҳадиси шарифда Расули Акрам (сав) шундай деганлар:
яъни: “Кимки узрсиз уч жума намозини тарк қилса Аллоҳ таоло унинг дилини муҳрлаб қўяди” (Бешта ровий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Бундан бошқа ҳам жуманинг фазилатлари ва аҳамиятлари тўғрисида ҳадиси шариф ва ривоятлар жуда кўп. Шунинг учун жума куни жоме масжидларда пешин ўрнига жума ўқишлик вожиб эканлигига уламо салафларимиз ижмоъ ва иттифоқ қилганлар. Лекин жума ўқиш ҳаммага ҳам вожиб бўлмайди. Балки эркак, ҳур, шаҳар ёки қишлоқда муқим турган (яъни сафарга чиқмаган) ва балоғатга етган кишилар учун вожибдир. Аммо аёллар, қизлар, беморлар, мусофирлар ва бошқа узрли кишилар зиммаларига жума намози ўқиш вожиб эмас. Бироқ улар ҳам келиб ўзларича жума намозини ўқиётган жамоатга қўшилиб ўқисалар, жума ўқиганлик савобига эга бўлаверадилар.
Жума намозини адо этиш учун жамоат бўлиш шартдир. Яъни имомдан ташқари энг камида 3 киши бўлиши керак. Жума хутбаси ҳам саҳиҳ ривоятларга қараганда вожибдир. Аммо яна бир неча шартлар ҳам фиқҳий китобларда зикр этилган бўлсада, уларга дин усулларидан бирортасида қатъий далил йўқ. Шунинг учун жоме масжидларда шубҳа қилмасдан жума намозини ўқилиши, пешиннинг эса на фарзини ва на суннатини ўқимаслик зарур.
“Ал-Баҳрур ройиқ” китобида Ибни Нажим Ҳанафий (р.а.) айтадиларки: “Мен жума намозидан кейин эҳтиёт пешин намозини ўқишни кун маротаба исботлаб рад этдим. Токи жуманинг фарзлигига шак-шубҳа туғилмасин”. Юқоридаги ва бошқа далилларга биноан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Олий ҳайъати Ушбу фатвони қабул қилди. Мусулмонлар ўртасидаги турли ихтилофли масалаларни бартараф этиш мақсадида жума намози ўқилиб турган барча масжидларда жума куни пешин намози ўқилмасин! Бу билан барча намозхонларнинг қалбларидан шак-шубҳаларни кетказиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳузури қалб ва чин ихлос ила ибодат қилувчилардан бўлсак ажаб эрмас. Валлоҳу яҳдийна ило савоис сабийл!
Ўрта Осий ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Олий ҳайхати. 1990 йил 15 июн.