بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين ، و العاقبة للمتقين ، والصلاة و السلام على رسوله الامين ، و على آله و أصحابه اجمعين ، أما بعد... Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзининг кенг қиррали фаолиятини Қуръони карим ва Суннати набавия таълимотларига асосланган ҳанафий, яъни Имом Аъзам мазҳаби кўрсатмалари асосида олиб боради. Бинобарин, мамлакатимиз мусулмонлари барча тоат-ибодатлари, диний маросимларини шариати исломия кўрсатмалари ва белгилаб қўйилган Қонунларга риоя қилган ҳолда бемалол, эмин-эркин адо этиб келмоқдалар. Кейинги вақтларда юртимизнинг баъзи бир ҳудудларида муқаддас динимиз кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ўрнига турли фирқа ва оқимларга тобе бўлиб кетиш ҳоллари давом этаётгани кузатилмоқда. Ваҳоланки, Қуръони каримда Аллоҳ таоло: وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ... (سورة آل عمران/103) яъни: “Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг..!” – деб амр қилган ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав): " اِنَّ اللهَ ...Ещёبسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين ، و العاقبة للمتقين ، والصلاة و السلام على رسوله الامين ، و على آله و أصحابه اجمعين ، أما بعد... Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзининг кенг қиррали фаолиятини Қуръони карим ва Суннати набавия таълимотларига асосланган ҳанафий, яъни Имом Аъзам мазҳаби кўрсатмалари асосида олиб боради. Бинобарин, мамлакатимиз мусулмонлари барча тоат-ибодатлари, диний маросимларини шариати исломия кўрсатмалари ва белгилаб қўйилган Қонунларга риоя қилган ҳолда бемалол, эмин-эркин адо этиб келмоқдалар. Кейинги вақтларда юртимизнинг баъзи бир ҳудудларида муқаддас динимиз кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ўрнига турли фирқа ва оқимларга тобе бўлиб кетиш ҳоллари давом этаётгани кузатилмоқда. Ваҳоланки, Қуръони каримда Аллоҳ таоло: وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ... (سورة آل عمران/103) яъни: “Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг..!” – деб амр қилган ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав): " اِنَّ اللهَ لاَ يَجْمَعُ هَذِهِ الْاُمَّةَ عَلىَ ضَلاَلَةٍ اَبَدًا وَاِنَّ يَدَ اللهِ مَعَ الْجَمَاعَةِ فَاتَّبِعُوا السَّوَادَ الْأَعْظَمَ ، فَاِنَّهُ مَنْ شَذَّ شَذَّ فىِ النَّارِ " (رواه الترمذى و إبن ماجه) яъни: “Албатта Аллоҳ таоло бу умматни асло залолатда жам этмайди. Аллоҳнинг мадади жамоат билан, бас кўпчиликка эргашингиз! Зеро, кимики жамоатдан четга чиқса, оташи дўзах томон чиққан бўлур” – деб марҳамат қилганлар. Ҳозирги кунда Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида “Мутаассиб”, “Ҳизбут-таҳрир”, “Таблиғчилар”, “Нурчилар”, “Акромийлар”, “Салафийлар”, “Тариқатчилар” каби ақидапараст оқимларнинг фаолиятлари давом этмоқда.
Мутаассиблик. Мутаассиблик тўғрисида кўп гапирилган, огоҳлантирилган. Лекин ҳануз унинг тарафдорлари ораларимизда мавжуд экани сезилмоқда. Шунинг учун биз мусулмон халқимизни яна бир бор огоҳлантириб айтамизки, бизнинг диёримиз мусулмонлари асрлар оша ҳанафий мазҳаби асосида мусулмончиликларини адо этиб келганлар. Бошқа мазҳаблардан олинган ҳар қандай оқим кўрсатмаларига амал қилишлик халқимиз ўртасида фитна, нифоқ ва низоларнинг чиқишига сабаб бўлиши аниқ. Бинобарин, диёримиз мусулмонларини, айниқса, ёшларимизни бу йўлдан қайтишга, кўпчилик билан бирга бўлишга чақирамиз. Ваҳоланки, одамлар ўртасига фитна-фасод солишлик ислом динимизда энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Фитна чиқишининг эҳтимоли бўлган пайтларда суннат, вожиб, ҳатто фарз қилинган амалларни тарк этишга ҳам рухсат этилади. Масалар, бундан 800 йил бурун бизнинг диёримиз уламолари, “ишорати саббоба” деб аталувчи суннат амални тарк этиш лозимлиги ҳақида фатво беришган. Сабаби – ҳар ким ўзича турли хил ишорат қилишлари натиж...ЕщёМутаассиблик. Мутаассиблик тўғрисида кўп гапирилган, огоҳлантирилган. Лекин ҳануз унинг тарафдорлари ораларимизда мавжуд экани сезилмоқда. Шунинг учун биз мусулмон халқимизни яна бир бор огоҳлантириб айтамизки, бизнинг диёримиз мусулмонлари асрлар оша ҳанафий мазҳаби асосида мусулмончиликларини адо этиб келганлар. Бошқа мазҳаблардан олинган ҳар қандай оқим кўрсатмаларига амал қилишлик халқимиз ўртасида фитна, нифоқ ва низоларнинг чиқишига сабаб бўлиши аниқ. Бинобарин, диёримиз мусулмонларини, айниқса, ёшларимизни бу йўлдан қайтишга, кўпчилик билан бирга бўлишга чақирамиз. Ваҳоланки, одамлар ўртасига фитна-фасод солишлик ислом динимизда энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Фитна чиқишининг эҳтимоли бўлган пайтларда суннат, вожиб, ҳатто фарз қилинган амалларни тарк этишга ҳам рухсат этилади. Масалар, бундан 800 йил бурун бизнинг диёримиз уламолари, “ишорати саббоба” деб аталувчи суннат амални тарк этиш лозимлиги ҳақида фатво беришган. Сабаби – ҳар ким ўзича турли хил ишорат қилишлари натижасида намозхонлар ўртасида ихтилоф, жанжаллар чиқиб, мусулмонларнинг бирлиги йўқолишига олиб келган. Бинобарин, ҳозирда ҳам бу амални қилувчи ва қилмайдиганлар ўртасида ихтилоф чиқмаслиги учун қилувчилар ҳам холис ният ила қилишлари, қилмайдиганлар унинг тариқини билмай бузиб қўйишдан қўрқиб тарк этишни ният қилишлари лозим. “Ҳизбут-таҳрир” диний-сиёсий ташкилот ёки партия. Бу ташкилот тўғрисида ҳам кўп гапирилган, тушунчалар берилган. Унинг ғояси – ислом халифалигини қайта тиклаш. Бу ғоянинг амалга оширилиши амри маҳол эканига ақлий ва нақлий далиллар жуда кўп. Улар кўп марта эълон ҳам қилинган. Лекин, афсуслик билан қайд этамизки, бу оқим ғоясига кўр-кўрона қаттиқ ёпишиб олган ёшлар онгини ўзгартириш жуда қийин кечмоқда. Озодликдан маҳрум бўлиш, ота-она, оила ва фарзандлардан жудо бўлишдек мусибатлар ҳам унинг аъзоларига жиддий таъсир кўрсата олмаяпти. Қонун жиҳатидан ҳам, уламоларимизнинг кўп марта тушинтиришлари ҳам ижобий натижа бермаётир. Ушуб фатво орқали яна бир бор мазкур оқим аъзолари ва тарафдорларини холисона огоҳлантирмоқчимиз. Ақлан ўйлаб кўрайлик, ўтган олтмиш йил ичида бу партия ўзини оқладими?! Бирор араб мамлакатида у қарор топтими?! Унга аъзо бўлганлар рўшнолик кўрдими?! Қачонгача ёшларимиз бу каби сохта ғоялар қурбони бўлади?! Тушиниб етганларида эса кеч бўлади. Ҳизб аъзоларига “бу оқим аъзолигидан қайт” – дейилса, бу таклифни улар гўё имондан ёки исломдан қайтарилаётгандек қабул қилишади. Бу каби масалаларнинг фарқига бориш керак.
Таблиғчилар. Бу оқимга ХХ асрнинг бошларида Ҳиндистонда Муҳаммад Илёс исмли шахс томонидан асос солинган бўлиб, ғояси – бутун ер юзидаги инсониятни ислом динига даъват қилиш. Лекин улар миллий урф-одатлар ва шароитни ҳисобга олмасликлари, ўзларини кийиниш ва ташқи кўринишда ўзгача тутишлари, кескин тарғиботлари туфайли халқ нафратига учраб келмоқдалар. Биз айтамизки, бизнинг диёримизда исломга даъват этадиган, шариат аҳкомларини тушинтирадиган уламоларимиз, имом-хатибларимиз етарли. Таблиғчиларнинг даъват қилишларига бизда эҳтиёж йўқ. “Нурчилар” ҳаракати асосчиси Бадиуз-замон Саид Нурсий (1876-1960) бўлиб, ҳозирги раҳбари Фатҳулла Гюлендир. Оқимнинг асл мақсади мавжуд ҳокимиятга қарши чиқувчи диний-мутаассиб кишиларни тарбиялаш, туркийлашган ислом давлати қуришдир. Жамоанинг ғоялари асосан Саид Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи нур” китобида, ҳозирги вақтда эса, Фатҳулла Гюленнинг чиқишларида ўз аксини топган. Шунингдек, унинг ғоялари шу оқим томонидан чоп қилинган адабиётлар, тайёрла...ЕщёТаблиғчилар. Бу оқимга ХХ асрнинг бошларида Ҳиндистонда Муҳаммад Илёс исмли шахс томонидан асос солинган бўлиб, ғояси – бутун ер юзидаги инсониятни ислом динига даъват қилиш. Лекин улар миллий урф-одатлар ва шароитни ҳисобга олмасликлари, ўзларини кийиниш ва ташқи кўринишда ўзгача тутишлари, кескин тарғиботлари туфайли халқ нафратига учраб келмоқдалар. Биз айтамизки, бизнинг диёримизда исломга даъват этадиган, шариат аҳкомларини тушинтирадиган уламоларимиз, имом-хатибларимиз етарли. Таблиғчиларнинг даъват қилишларига бизда эҳтиёж йўқ. “Нурчилар” ҳаракати асосчиси Бадиуз-замон Саид Нурсий (1876-1960) бўлиб, ҳозирги раҳбари Фатҳулла Гюлендир. Оқимнинг асл мақсади мавжуд ҳокимиятга қарши чиқувчи диний-мутаассиб кишиларни тарбиялаш, туркийлашган ислом давлати қуришдир. Жамоанинг ғоялари асосан Саид Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи нур” китобида, ҳозирги вақтда эса, Фатҳулла Гюленнинг чиқишларида ўз аксини топган. Шунингдек, унинг ғоялари шу оқим томонидан чоп қилинган адабиётлар, тайёрланган маъруза, шеърлар орқали фундаменталистик таълимотларнинг аҳоли орасида илдиз отиб кетишига асос яратиб, жамият осойишталигига хавф солувчи ақидапарастлик ғояларини тарғиб этишга хизмат қилади. Бу каби ғоялар билан чиқувчи оқимларга араб дунёсидаги уламолар каби бизнинг уламоларимиз ҳам салбий муносабатдалар. “Акромийлар”. Бу оқим 1997-1999 йилларда Фарғона водийсида, аниқроғи Андижон вилоятида вужудга келган. Унинг асосчиси Акром Йўлдошев ваҳҳобийлик таълимотига асосланиб “Иймонга йўл” деган дастурий асар ёзган. Шу асарда беш босқич билан охир-оқибатда давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга олиш режаларини кўрсатиб ўтган. Бу ҳаракатнинг вақтида олди олиниб, раҳбари ва аъзолари жиноят устида қўлга олингач, Жиноий Кодекснинг қатор моддаларига асосан айбли топилиб, суд қарорига биноан тегишли жазога маҳкум этилганлар. Салафийлар оқими (салафия). У исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар. Исломдаги бағрикенглик тамойилларига риоя қилмайдилар. Натижада: " يَسِّرُوا وَلاَ تُعَسِّرُوا وَبَشِّرُوا وَلاَ تُنَفِّرُوا " (متفق عليه) яъни: “Динимиз кўрсатмаларини одамларга осонлаштириб беринглар, қийинлаштирманглар! Аллоҳнинг фазлу карамидан гапириб одамларга хушхабар беринглар, диндан бездириб қўйманглар!” – деган ҳадиси шарифга хилоф иш қилиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам ҳидоят йўлидан чалғитмоқчи бўладилар.
Мамлакатимиз ичида ўзларининг ғайриинсоний ва ислом таълимотларини бузиб талқин этувчи ғояларини тарқатишга ҳаракат қилаётган бу оқимлар турли йўллар билан ёшларни чалғитиш, улар орқали ривожланиш ва тараққиёт сари дадил қадамлар билан олға ҳаракат қилаётган мамлакатимизни ўзи белгилаб олган йўлидан четлатиб юборишга интилмоқдалар. Бундан ҳам хавфли жиҳатлари шундаки, мазкур оқимлар таъсирига берилган кишилар онгида уларга қарши кишиларга нисбатан ўта ашаддий душманлик ҳиссиёти пайдо бўлиб, ҳатто холис мусулмонларни кофирга чиқариб, уларнинг қонлари ҳалол деган эътиқодгача етиб бормоқдалар. Дунёнинг кўпгина минтақаларида тўкилаётган ноҳақ қонларнинг аксариятига шу каби ношаръий берилган фатволар, бузуқ эътиқодлар сабаб бўлмоқда. Яқинда Саудия Арабистони амир-умароларига қилинган суиқасд ҳаракати ёки ўзимизнинг юртимизда диний арбобларга нисбатан қилинган суиқасд ҳаракатлари айнан шу каби ҳавойи нафс билан берилган фатво натижасида амалга оширилган. Масжидларимизда ибодат асносида ҳанаф...ЕщёМамлакатимиз ичида ўзларининг ғайриинсоний ва ислом таълимотларини бузиб талқин этувчи ғояларини тарқатишга ҳаракат қилаётган бу оқимлар турли йўллар билан ёшларни чалғитиш, улар орқали ривожланиш ва тараққиёт сари дадил қадамлар билан олға ҳаракат қилаётган мамлакатимизни ўзи белгилаб олган йўлидан четлатиб юборишга интилмоқдалар. Бундан ҳам хавфли жиҳатлари шундаки, мазкур оқимлар таъсирига берилган кишилар онгида уларга қарши кишиларга нисбатан ўта ашаддий душманлик ҳиссиёти пайдо бўлиб, ҳатто холис мусулмонларни кофирга чиқариб, уларнинг қонлари ҳалол деган эътиқодгача етиб бормоқдалар. Дунёнинг кўпгина минтақаларида тўкилаётган ноҳақ қонларнинг аксариятига шу каби ношаръий берилган фатволар, бузуқ эътиқодлар сабаб бўлмоқда. Яқинда Саудия Арабистони амир-умароларига қилинган суиқасд ҳаракати ёки ўзимизнинг юртимизда диний арбобларга нисбатан қилинган суиқасд ҳаракатлари айнан шу каби ҳавойи нафс билан берилган фатво натижасида амалга оширилган. Масжидларимизда ибодат асносида ҳанафий мазҳабимизга хилоф равишда қилинаётган айрим ҳаракатларнинг ҳам олдини олишимиз зарур. Масалан, фарз намозларидан кейин суннат намозларини ўқимасдан чиқиб кетишлар, намоздан кейин имомнинг дуосига ва тиловатга қарамасдан ўз ҳолича масжидни тарк этишлар, нафл ёки “таҳийяи масжид” ўқимаслик, аксинча имом мавъиза қилиб турган пайтда, унга қулоқ солиш ўрнига нафл ёки қазо намозларини ўқиш билан банд бўлишларнинг ҳаммаси мазҳабимиз кўрсатмаларига хилоф амаллар бўлиб, уларни тарк этиш керак бўлади.мазҳабсизликка даъват этувчи оқимлар ҳам борлигини унутмайлик. Тўрт мазҳабдан бирига эргашган ҳолда мусулмончилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Бизнинг диёримиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабида амал қилиб келмоқдалар. Кимики, уларга қарши чиқиб, мазҳабимизни менсимасдан унга нисбатан ношойиста сўзларни айтадиган бўлса, шариатни масхара қилган бўлиб, диндан чиқиб қолади. Бунга жиддий эътибор беришимиз лозим.
Исломдан аввал ўтган умматлар турли фирқаларга бўлиниб, ўзаро ихтилоф ва адоватларни чиқарганлари учун ҳам, Аллоҳ таоло бизни ўшаларга ўхшаб қолмаслигимизга амр қилиб Оли Имрон сураси, 105-оятида: وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ яъни: “Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир” – деб огоҳлантирган. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (сав) ҳам кўплаб ҳадисларида биз умматларини ўзаро ака-укалардек иноқ бўлиб яшашга буюрганлар. Видолашув ҳажида қилган хутбаларида мусулмонларни бир-бирлари билан дўсту биродар бўлиб яшашга ундаб, ўзаро адоват қилмасликка, бир-бирларига қарши қурол кўтармасликка васият қилганлар. Агар бизлар ўзларимизни Муҳаммад (сав)нинг чин умматлари деб билсак, Жаноб Пайғамбаримизнинг сўзларидан четга чиқмаслигимиз лозим. Шояд, шунда у зотнинг шафоатларидан насибадор бўлсак. Юқоридаги мисоллардан маълум бўлад...ЕщёИсломдан аввал ўтган умматлар турли фирқаларга бўлиниб, ўзаро ихтилоф ва адоватларни чиқарганлари учун ҳам, Аллоҳ таоло бизни ўшаларга ўхшаб қолмаслигимизга амр қилиб Оли Имрон сураси, 105-оятида: وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ яъни: “Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир” – деб огоҳлантирган. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (сав) ҳам кўплаб ҳадисларида биз умматларини ўзаро ака-укалардек иноқ бўлиб яшашга буюрганлар. Видолашув ҳажида қилган хутбаларида мусулмонларни бир-бирлари билан дўсту биродар бўлиб яшашга ундаб, ўзаро адоват қилмасликка, бир-бирларига қарши қурол кўтармасликка васият қилганлар. Агар бизлар ўзларимизни Муҳаммад (сав)нинг чин умматлари деб билсак, Жаноб Пайғамбаримизнинг сўзларидан четга чиқмаслигимиз лозим. Шояд, шунда у зотнинг шафоатларидан насибадор бўлсак. Юқоридаги мисоллардан маълум бўладики, Ислом дини васатий ва мўътадил диндир. Унда на чуқур кетиш ва на сусткашлик қилиш тўғри эмас. Мутаассиб оқимлар таълимотида ҳаётнинг ижтимоий ва моддий жиҳатларига асосий эътибор қаратилиб, маънавий, ахлоқий ва руҳий жиҳатларига нисбатан эътиборнинг суст эканлигини кўриш мумкин. Аллоҳ таоло айтади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ فَإِنْ زَلَلْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْكُمُ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (سورة البقرة/208-209) яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ва сулҳга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир. Агар сизларга ҳужжатлар (оятлар) келгандан кейин ҳам янглишсангиз, билингизки, албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳибидир”.
Ҳақиқий маънодаги мусулмонларнинг энг яхши сифатларидан бири – амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш, яъни, инсонларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдир. Бу амал, айниқса, кўз ўнгимизда ислом дини таълимотларига қарши тажовуз қилинаётганида ёки шариат ҳаром қилган ишлар амалга оширилаётганида ҳар бир мусулмон учун фарз бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларга мурожаат қилиб, халқ бирлиги ва жипслигига, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигига, пировард натижада осойишталик ва фаровон ҳаётимиз тарзига халал бермоқчи бўлаётганларнинг пуч ғоя ва фикрлари домига тушиб қолмасликларидан огоҳ этади ва шунингдек, барча вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқ ҳудудларида расмий дин арбоблари ва вакиллари маҳалла фуқаролари йиғини раис ва фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган маърифий ислом тушунчалари ва соф Ислом ақидаси усулларини янада оммалаштириш зарурлиги долзарб масала эканлигини ҳисобга олган ҳолда жиддий фаолият олиб боришга чақиради. Аллоҳ таоло барча...ЕщёҲақиқий маънодаги мусулмонларнинг энг яхши сифатларидан бири – амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш, яъни, инсонларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдир. Бу амал, айниқса, кўз ўнгимизда ислом дини таълимотларига қарши тажовуз қилинаётганида ёки шариат ҳаром қилган ишлар амалга оширилаётганида ҳар бир мусулмон учун фарз бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларга мурожаат қилиб, халқ бирлиги ва жипслигига, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигига, пировард натижада осойишталик ва фаровон ҳаётимиз тарзига халал бермоқчи бўлаётганларнинг пуч ғоя ва фикрлари домига тушиб қолмасликларидан огоҳ этади ва шунингдек, барча вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқ ҳудудларида расмий дин арбоблари ва вакиллари маҳалла фуқаролари йиғини раис ва фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган маърифий ислом тушунчалари ва соф Ислом ақидаси усулларини янада оммалаштириш зарурлиги долзарб масала эканлигини ҳисобга олган ҳолда жиддий фаолият олиб боришга чақиради. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг ҳидоят йўлида собитқадам қилсин ва икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин.
Ўзбекистон Уламолари кенгаши ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ 08.09.2009 йил
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 6
الحمد لله رب العالمين ، و العاقبة للمتقين ، والصلاة و السلام على رسوله الامين ،
و على آله و أصحابه اجمعين ، أما بعد...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзининг кенг қиррали фаолиятини Қуръони карим ва Суннати набавия таълимотларига асосланган ҳанафий, яъни Имом Аъзам мазҳаби кўрсатмалари асосида олиб боради. Бинобарин, мамлакатимиз мусулмонлари барча тоат-ибодатлари, диний маросимларини шариати исломия кўрсатмалари ва белгилаб қўйилган Қонунларга риоя қилган ҳолда бемалол, эмин-эркин адо этиб келмоқдалар.
Кейинги вақтларда юртимизнинг баъзи бир ҳудудларида муқаддас динимиз кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ўрнига турли фирқа ва оқимларга тобе бўлиб кетиш ҳоллари давом этаётгани кузатилмоқда. Ваҳоланки, Қуръони каримда Аллоҳ таоло:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ... (سورة آل عمران/103)
яъни: “Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг..!” – деб амр қилган ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав):
" اِنَّ اللهَ ...Ещёبسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين ، و العاقبة للمتقين ، والصلاة و السلام على رسوله الامين ،
و على آله و أصحابه اجمعين ، أما بعد...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзининг кенг қиррали фаолиятини Қуръони карим ва Суннати набавия таълимотларига асосланган ҳанафий, яъни Имом Аъзам мазҳаби кўрсатмалари асосида олиб боради. Бинобарин, мамлакатимиз мусулмонлари барча тоат-ибодатлари, диний маросимларини шариати исломия кўрсатмалари ва белгилаб қўйилган Қонунларга риоя қилган ҳолда бемалол, эмин-эркин адо этиб келмоқдалар.
Кейинги вақтларда юртимизнинг баъзи бир ҳудудларида муқаддас динимиз кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ўрнига турли фирқа ва оқимларга тобе бўлиб кетиш ҳоллари давом этаётгани кузатилмоқда. Ваҳоланки, Қуръони каримда Аллоҳ таоло:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ... (سورة آل عمران/103)
яъни: “Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг..!” – деб амр қилган ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав):
" اِنَّ اللهَ لاَ يَجْمَعُ هَذِهِ الْاُمَّةَ عَلىَ ضَلاَلَةٍ اَبَدًا وَاِنَّ يَدَ اللهِ مَعَ الْجَمَاعَةِ فَاتَّبِعُوا السَّوَادَ الْأَعْظَمَ ، فَاِنَّهُ مَنْ شَذَّ شَذَّ فىِ النَّارِ " (رواه الترمذى و إبن ماجه)
яъни: “Албатта Аллоҳ таоло бу умматни асло залолатда жам этмайди. Аллоҳнинг мадади жамоат билан, бас кўпчиликка эргашингиз! Зеро, кимики жамоатдан четга чиқса, оташи дўзах томон чиққан бўлур” – деб марҳамат қилганлар.
Ҳозирги кунда Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида “Мутаассиб”, “Ҳизбут-таҳрир”, “Таблиғчилар”, “Нурчилар”, “Акромийлар”, “Салафийлар”, “Тариқатчилар” каби ақидапараст оқимларнинг фаолиятлари давом этмоқда.
Ваҳоланки, одамлар ўртасига фитна-фасод солишлик ислом динимизда энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Фитна чиқишининг эҳтимоли бўлган пайтларда суннат, вожиб, ҳатто фарз қилинган амалларни тарк этишга ҳам рухсат этилади. Масалар, бундан 800 йил бурун бизнинг диёримиз уламолари, “ишорати саббоба” деб аталувчи суннат амални тарк этиш лозимлиги ҳақида фатво беришган. Сабаби – ҳар ким ўзича турли хил ишорат қилишлари натиж...ЕщёМутаассиблик. Мутаассиблик тўғрисида кўп гапирилган, огоҳлантирилган. Лекин ҳануз унинг тарафдорлари ораларимизда мавжуд экани сезилмоқда. Шунинг учун биз мусулмон халқимизни яна бир бор огоҳлантириб айтамизки, бизнинг диёримиз мусулмонлари асрлар оша ҳанафий мазҳаби асосида мусулмончиликларини адо этиб келганлар. Бошқа мазҳаблардан олинган ҳар қандай оқим кўрсатмаларига амал қилишлик халқимиз ўртасида фитна, нифоқ ва низоларнинг чиқишига сабаб бўлиши аниқ. Бинобарин, диёримиз мусулмонларини, айниқса, ёшларимизни бу йўлдан қайтишга, кўпчилик билан бирга бўлишга чақирамиз.
Ваҳоланки, одамлар ўртасига фитна-фасод солишлик ислом динимизда энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Фитна чиқишининг эҳтимоли бўлган пайтларда суннат, вожиб, ҳатто фарз қилинган амалларни тарк этишга ҳам рухсат этилади. Масалар, бундан 800 йил бурун бизнинг диёримиз уламолари, “ишорати саббоба” деб аталувчи суннат амални тарк этиш лозимлиги ҳақида фатво беришган. Сабаби – ҳар ким ўзича турли хил ишорат қилишлари натижасида намозхонлар ўртасида ихтилоф, жанжаллар чиқиб, мусулмонларнинг бирлиги йўқолишига олиб келган. Бинобарин, ҳозирда ҳам бу амални қилувчи ва қилмайдиганлар ўртасида ихтилоф чиқмаслиги учун қилувчилар ҳам холис ният ила қилишлари, қилмайдиганлар унинг тариқини билмай бузиб қўйишдан қўрқиб тарк этишни ният қилишлари лозим.
“Ҳизбут-таҳрир” диний-сиёсий ташкилот ёки партия. Бу ташкилот тўғрисида ҳам кўп гапирилган, тушунчалар берилган. Унинг ғояси – ислом халифалигини қайта тиклаш. Бу ғоянинг амалга оширилиши амри маҳол эканига ақлий ва нақлий далиллар жуда кўп. Улар кўп марта эълон ҳам қилинган. Лекин, афсуслик билан қайд этамизки, бу оқим ғоясига кўр-кўрона қаттиқ ёпишиб олган ёшлар онгини ўзгартириш жуда қийин кечмоқда. Озодликдан маҳрум бўлиш, ота-она, оила ва фарзандлардан жудо бўлишдек мусибатлар ҳам унинг аъзоларига жиддий таъсир кўрсата олмаяпти. Қонун жиҳатидан ҳам, уламоларимизнинг кўп марта тушинтиришлари ҳам ижобий натижа бермаётир.
Ушуб фатво орқали яна бир бор мазкур оқим аъзолари ва тарафдорларини холисона огоҳлантирмоқчимиз. Ақлан ўйлаб кўрайлик, ўтган олтмиш йил ичида бу партия ўзини оқладими?! Бирор араб мамлакатида у қарор топтими?! Унга аъзо бўлганлар рўшнолик кўрдими?! Қачонгача ёшларимиз бу каби сохта ғоялар қурбони бўлади?! Тушиниб етганларида эса кеч бўлади.
Ҳизб аъзоларига “бу оқим аъзолигидан қайт” – дейилса, бу таклифни улар гўё имондан ёки исломдан қайтарилаётгандек қабул қилишади. Бу каби масалаларнинг фарқига бориш керак.
“Нурчилар” ҳаракати асосчиси Бадиуз-замон Саид Нурсий (1876-1960) бўлиб, ҳозирги раҳбари Фатҳулла Гюлендир. Оқимнинг асл мақсади мавжуд ҳокимиятга қарши чиқувчи диний-мутаассиб кишиларни тарбиялаш, туркийлашган ислом давлати қуришдир. Жамоанинг ғоялари асосан Саид Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи нур” китобида, ҳозирги вақтда эса, Фатҳулла Гюленнинг чиқишларида ўз аксини топган. Шунингдек, унинг ғоялари шу оқим томонидан чоп қилинган адабиётлар, тайёрла...ЕщёТаблиғчилар. Бу оқимга ХХ асрнинг бошларида Ҳиндистонда Муҳаммад Илёс исмли шахс томонидан асос солинган бўлиб, ғояси – бутун ер юзидаги инсониятни ислом динига даъват қилиш. Лекин улар миллий урф-одатлар ва шароитни ҳисобга олмасликлари, ўзларини кийиниш ва ташқи кўринишда ўзгача тутишлари, кескин тарғиботлари туфайли халқ нафратига учраб келмоқдалар. Биз айтамизки, бизнинг диёримизда исломга даъват этадиган, шариат аҳкомларини тушинтирадиган уламоларимиз, имом-хатибларимиз етарли. Таблиғчиларнинг даъват қилишларига бизда эҳтиёж йўқ.
“Нурчилар” ҳаракати асосчиси Бадиуз-замон Саид Нурсий (1876-1960) бўлиб, ҳозирги раҳбари Фатҳулла Гюлендир. Оқимнинг асл мақсади мавжуд ҳокимиятга қарши чиқувчи диний-мутаассиб кишиларни тарбиялаш, туркийлашган ислом давлати қуришдир. Жамоанинг ғоялари асосан Саид Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи нур” китобида, ҳозирги вақтда эса, Фатҳулла Гюленнинг чиқишларида ўз аксини топган. Шунингдек, унинг ғоялари шу оқим томонидан чоп қилинган адабиётлар, тайёрланган маъруза, шеърлар орқали фундаменталистик таълимотларнинг аҳоли орасида илдиз отиб кетишига асос яратиб, жамият осойишталигига хавф солувчи ақидапарастлик ғояларини тарғиб этишга хизмат қилади. Бу каби ғоялар билан чиқувчи оқимларга араб дунёсидаги уламолар каби бизнинг уламоларимиз ҳам салбий муносабатдалар.
“Акромийлар”. Бу оқим 1997-1999 йилларда Фарғона водийсида, аниқроғи Андижон вилоятида вужудга келган. Унинг асосчиси Акром Йўлдошев ваҳҳобийлик таълимотига асосланиб “Иймонга йўл” деган дастурий асар ёзган. Шу асарда беш босқич билан охир-оқибатда давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга олиш режаларини кўрсатиб ўтган. Бу ҳаракатнинг вақтида олди олиниб, раҳбари ва аъзолари жиноят устида қўлга олингач, Жиноий Кодекснинг қатор моддаларига асосан айбли топилиб, суд қарорига биноан тегишли жазога маҳкум этилганлар.
Салафийлар оқими (салафия). У исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар. Исломдаги бағрикенглик тамойилларига риоя қилмайдилар. Натижада:
" يَسِّرُوا وَلاَ تُعَسِّرُوا وَبَشِّرُوا وَلاَ تُنَفِّرُوا " (متفق عليه)
яъни: “Динимиз кўрсатмаларини одамларга осонлаштириб беринглар, қийинлаштирманглар! Аллоҳнинг фазлу карамидан гапириб одамларга хушхабар беринглар, диндан бездириб қўйманглар!” – деган ҳадиси шарифга хилоф иш қилиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам ҳидоят йўлидан чалғитмоқчи бўладилар.
Масжидларимизда ибодат асносида ҳанаф...ЕщёМамлакатимиз ичида ўзларининг ғайриинсоний ва ислом таълимотларини бузиб талқин этувчи ғояларини тарқатишга ҳаракат қилаётган бу оқимлар турли йўллар билан ёшларни чалғитиш, улар орқали ривожланиш ва тараққиёт сари дадил қадамлар билан олға ҳаракат қилаётган мамлакатимизни ўзи белгилаб олган йўлидан четлатиб юборишга интилмоқдалар. Бундан ҳам хавфли жиҳатлари шундаки, мазкур оқимлар таъсирига берилган кишилар онгида уларга қарши кишиларга нисбатан ўта ашаддий душманлик ҳиссиёти пайдо бўлиб, ҳатто холис мусулмонларни кофирга чиқариб, уларнинг қонлари ҳалол деган эътиқодгача етиб бормоқдалар. Дунёнинг кўпгина минтақаларида тўкилаётган ноҳақ қонларнинг аксариятига шу каби ношаръий берилган фатволар, бузуқ эътиқодлар сабаб бўлмоқда. Яқинда Саудия Арабистони амир-умароларига қилинган суиқасд ҳаракати ёки ўзимизнинг юртимизда диний арбобларга нисбатан қилинган суиқасд ҳаракатлари айнан шу каби ҳавойи нафс билан берилган фатво натижасида амалга оширилган.
Масжидларимизда ибодат асносида ҳанафий мазҳабимизга хилоф равишда қилинаётган айрим ҳаракатларнинг ҳам олдини олишимиз зарур. Масалан, фарз намозларидан кейин суннат намозларини ўқимасдан чиқиб кетишлар, намоздан кейин имомнинг дуосига ва тиловатга қарамасдан ўз ҳолича масжидни тарк этишлар, нафл ёки “таҳийяи масжид” ўқимаслик, аксинча имом мавъиза қилиб турган пайтда, унга қулоқ солиш ўрнига нафл ёки қазо намозларини ўқиш билан банд бўлишларнинг ҳаммаси мазҳабимиз кўрсатмаларига хилоф амаллар бўлиб, уларни тарк этиш керак бўлади.мазҳабсизликка даъват этувчи оқимлар ҳам борлигини унутмайлик. Тўрт мазҳабдан бирига эргашган ҳолда мусулмончилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Бизнинг диёримиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабида амал қилиб келмоқдалар. Кимики, уларга қарши чиқиб, мазҳабимизни менсимасдан унга нисбатан ношойиста сўзларни айтадиган бўлса, шариатни масхара қилган бўлиб, диндан чиқиб қолади. Бунга жиддий эътибор беришимиз лозим.
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
яъни: “Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир” – деб огоҳлантирган.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (сав) ҳам кўплаб ҳадисларида биз умматларини ўзаро ака-укалардек иноқ бўлиб яшашга буюрганлар. Видолашув ҳажида қилган хутбаларида мусулмонларни бир-бирлари билан дўсту биродар бўлиб яшашга ундаб, ўзаро адоват қилмасликка, бир-бирларига қарши қурол кўтармасликка васият қилганлар. Агар бизлар ўзларимизни Муҳаммад (сав)нинг чин умматлари деб билсак, Жаноб Пайғамбаримизнинг сўзларидан четга чиқмаслигимиз лозим. Шояд, шунда у зотнинг шафоатларидан насибадор бўлсак.
Юқоридаги мисоллардан маълум бўлад...ЕщёИсломдан аввал ўтган умматлар турли фирқаларга бўлиниб, ўзаро ихтилоф ва адоватларни чиқарганлари учун ҳам, Аллоҳ таоло бизни ўшаларга ўхшаб қолмаслигимизга амр қилиб Оли Имрон сураси, 105-оятида:
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
яъни: “Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир” – деб огоҳлантирган.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (сав) ҳам кўплаб ҳадисларида биз умматларини ўзаро ака-укалардек иноқ бўлиб яшашга буюрганлар. Видолашув ҳажида қилган хутбаларида мусулмонларни бир-бирлари билан дўсту биродар бўлиб яшашга ундаб, ўзаро адоват қилмасликка, бир-бирларига қарши қурол кўтармасликка васият қилганлар. Агар бизлар ўзларимизни Муҳаммад (сав)нинг чин умматлари деб билсак, Жаноб Пайғамбаримизнинг сўзларидан четга чиқмаслигимиз лозим. Шояд, шунда у зотнинг шафоатларидан насибадор бўлсак.
Юқоридаги мисоллардан маълум бўладики, Ислом дини васатий ва мўътадил диндир. Унда на чуқур кетиш ва на сусткашлик қилиш тўғри эмас.
Мутаассиб оқимлар таълимотида ҳаётнинг ижтимоий ва моддий жиҳатларига асосий эътибор қаратилиб, маънавий, ахлоқий ва руҳий жиҳатларига нисбатан эътиборнинг суст эканлигини кўриш мумкин.
Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ فَإِنْ زَلَلْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْكُمُ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (سورة البقرة/208-209)
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ва сулҳга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир. Агар сизларга ҳужжатлар (оятлар) келгандан кейин ҳам янглишсангиз, билингизки, албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳибидир”.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларга мурожаат қилиб, халқ бирлиги ва жипслигига, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигига, пировард натижада осойишталик ва фаровон ҳаётимиз тарзига халал бермоқчи бўлаётганларнинг пуч ғоя ва фикрлари домига тушиб қолмасликларидан огоҳ этади ва шунингдек, барча вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқ ҳудудларида расмий дин арбоблари ва вакиллари маҳалла фуқаролари йиғини раис ва фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган маърифий ислом тушунчалари ва соф Ислом ақидаси усулларини янада оммалаштириш зарурлиги долзарб масала эканлигини ҳисобга олган ҳолда жиддий фаолият олиб боришга чақиради.
Аллоҳ таоло барча...ЕщёҲақиқий маънодаги мусулмонларнинг энг яхши сифатларидан бири – амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш, яъни, инсонларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдир. Бу амал, айниқса, кўз ўнгимизда ислом дини таълимотларига қарши тажовуз қилинаётганида ёки шариат ҳаром қилган ишлар амалга оширилаётганида ҳар бир мусулмон учун фарз бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларга мурожаат қилиб, халқ бирлиги ва жипслигига, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигига, пировард натижада осойишталик ва фаровон ҳаётимиз тарзига халал бермоқчи бўлаётганларнинг пуч ғоя ва фикрлари домига тушиб қолмасликларидан огоҳ этади ва шунингдек, барча вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқ ҳудудларида расмий дин арбоблари ва вакиллари маҳалла фуқаролари йиғини раис ва фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган маърифий ислом тушунчалари ва соф Ислом ақидаси усулларини янада оммалаштириш зарурлиги долзарб масала эканлигини ҳисобга олган ҳолда жиддий фаолият олиб боришга чақиради.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг ҳидоят йўлида собитқадам қилсин ва икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин.
Ўзбекистон Уламолари кенгаши ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ
08.09.2009 йил