Стоматология тарихи ўтмишнинг узоқ даврларига бориб тақалади. Ахир тиш оғриғи инсонларни ҳамма вақтларда ҳам безовта қилган. Дастлабки стоматолог врачлар шомонлар бўлишган, улар турли бошқа юмушларидан ташқари, зарарланган тишларни олиш билан ҳам шуғулланганлар. Тишларга пломба қўйиш эрамиздан 5-7 минг йиллар аввал амалга оширилган. Покистондаги қазилма ишлари давомида топилган идеал даражадаги айлана тиш ўйиқлари бундан далолат беради. Кейинги йилларда эса даволовчилар тишлар кариеси ва милк касалликларини турли, баъзан эса ўта антиқа усуллар билан даволаганлар.Қадимги Мисрда, мисол учун, пломбалаш материали ўрнида олтиндан фойдаланганлар, асаб толаларини қиздирилган темир ёрдамида куйдириш орқали кучли оғриқни тўхтатганлар. Маҳаллий стоматологлар милклар шамоллашига қарши ишлатиладиган мазлар рецептларини билганлар.Ўрта асрларда тишларни даволаш соч усталари, яъни сартарошлар томонидан амалга оширилган. Тишларни суғуриб олишдек даволашнинг радикал шакли замонавий инсон учун ўта ғалати усуллар уйғунлигида рўй берган. Масалан, ой нури тиш оғриғини қолдиради деб ҳисобланган, сурги дори ёки қон олиш милк касалликларини даволашда қўл келишига ишонилган. Ўлган одамларнинг тишларидан фойдаланган ҳолда протезлаш кенг тарқалган.Ўзининг замонавий давомчисига кўпроқ яқин келувчи стоматология тиббиёт мактаблари пайдо бўла бошлагач, 18 асрда шакллана бошлаган. Дантист малакасига эга бўлиш учун амалий ва назарий имтиҳондан ўтиш талаб этилган.Замонавий стоматология — ҳозирги кунда жадаллик билан ривожланаётган тиббиётнинг бўлинмаларидан биридир. Стоматолог-врачлар барча, ҳатто энг мураккаб ҳолатларнинг ҳам даволаш йўлларини таклиф қила оладилар. Замонавий стоматология тараққиётининг асосий йўналишларидан бири — бу оғиз бўшлиғи касалликларининг профилактикаси усулларини кашф этиш ва моделлаштириш бўйича компьютер технологияларидан фойдаланиш, янги материаллар ишлаб чиқишдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев