Кунда икки марта оғиз бўшлиғи гигиенаси муҳимлигини барча билади, бироқ нега шундай эканини ҳамма ҳам билавермайди. Тишларимиз бошқа аъзолардан фарқли ўлароқ мунтазам парвариш қилинишга муҳтож, чунки оғиз бўшлиғида миллиардлаб микроблар яшайди. Улар орасида фойдали бактериялар билан бирга зарарлилари ҳам бор ва айнан ўшалар тишларнинг кариесга учрашига сабаб бўлади. Врачлар уларни кариесгенлилар, яъни кариесчақирувчилар деб атайди.Инсон кунда икки марта тишларини астойдил тозалаб турса, мазкур фойдали ва зарарли микроблар мувозанатни сақлайди ва иноқликда яшайди. Агарда гигиенани инкор этиб, уйқудан олдин чўткадан фойдаланилмаса, кариесгенлилар кислоталар ишлаб чиқариш орқали ўзларининг тиш ҳужайраларини бузишга қаратилган миссияларини бошлаб юборадилар. Шундай эпизодларнинг бир нечтаси дастлабки кариес пайдо бўлиши учун етарли бўлади. Унинг келгусидаги ривожланиб бориши эса жадаллик билан амалга ошади.Кичик бир ёриқчанинг қандай хавфи ҳам бўларди деб ўйларсиз? Бироқ кариес жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.1. Тишлари ёмон ҳолатда бўлган инсонни гўзал деб бўлмайди. Табассум — бу учрашув чоғида биринчи ўринда эътиборни тортадиган, ташқи кўринишда муҳим саналувчи жиҳатдир. 2. Қаровсиз ҳолга келиб қолган кариес — тишнинг мутлақо яроқсиз ҳолатга келиб қолиши демак ва уни дарҳол олиб ташлаш лозимдир. Афсуски, аксарият ҳолатларда одамлар стоматолог ҳузурида даволанишдан қурқиб кўпгина тишларидан айриладилар. Инсон ҳатто энг юмшоқ таомни ҳам чайнай олмайди, севимли маҳсулотларини татиб кўришдан мосуво бўлади. Юз қиёфаси ўзгаради, у “кекса”ларга хос кўриниш касб этади, қуйи жағ олд томонга чиқади, буруннинг учи эса пастга томон тушиб қолади.3. Юқори-қуйи жағ бўғимлари нисбати бузилади ва бу мигренни келтириб чиқариши мумкин.4. Бироқ ҳамма ҳам чириган тишлар инсон танасидаги асосий мотор — юрак фаолиятига салбий таъсир этишини билмайди. Кариесгенли микроблар эндокардит — яъни юракнинг ички девори яллиғланишини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ҳатто кутилмаганда юрак тўхтаб қолишига ҳам олиб келиши мумкин.Шу тариқа у қадар жиддий бўлиб кўринмаган кариес ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли тишларни кунда икки марта тозалаш ва йилда икки марта стоматолог кўригига бориш зарур. Ушбу оддий қоидалар узоқ йиллар мустаҳкам соғлик ва ёрқин табассумни сақлаб қолишга имкон беради!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев