Бир суянч ахтариб кузлари толиб,
Узун сочларини бозорга солиб,
Муккадас номини иснодга куйиб,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Эркакни хатоси билинмай кетар,
Килган кайф сафоси билинмай кетар,
Бир бора адашса бошига етар,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Бахт топса Ота Уйи хамиша очик, Икболин йукотса гури хам ёпик,
Тушлари лабига солади учук,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Шайтони нозлари сузилиб кетар,
Бешиклар беллари узилиб кетар
Ё Раббим бу дунё бузилиб кетар,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Оналик риштаси улуг сиймоси,
Нафосат оламини гузал хаёси,
Саодат касрини Азиз Хумоси,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Елкалар гардида куш каби учиб,
Бир бурда риск учун боридан кечиб,
Бошпана тополмай боласин кучиб ,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Эркакни йигиси иши билан битар,
ёзда битмагани к,иши билан битар,
Бир умр кузида ёши билан утар ,
Аёл йигламасин кучада колиб !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев