Меҳр - бу инсоннинг энг самимий ва эзгу хислатидир. Кўнглига яқин бўлган кишиларга нисбатан жўш урадиган бу туйғу инсонийликнинг муайян, энг покиза кўринишидир. Каримжон иш юзасидан узоқ сафарга борди. Қайтишида оила аъзоларига совға олишни унутмади. Уларни жудаям соғинганини ҳис қилди. Каримжон дарвоза ҳатлаб кириб келди-ю, йўлига кўз тикиб ўтирган онажониси билан қучоқ очиб кўришди.
Бир зумда атрофини болалари "дадажон"лаб ўраб олишди. Улар билан суҳбатлашиб бирма-бир совғаларни улашмоқчи бўлди. Биринчи бўлиб совғасини онасининг қўлига тутқазди.
- Болажоним, совғангизни, аввало, отангизга беринг, ҳали замон ишдан келиб қолади.
- Отамга ҳам олиб келганман, онажон. Шу пайт отаси ҳам ишдан келиб қолди. Ота-ўғил қучоқ очиб кўришишди. Отаси дуо қилиб, ўғлини бағрига босди. Каримжон отасига олиб келган совғани узатди.
- Ўғлим, ўзинг соғ бўлсанг бас. Бизга бундай оворагарчиликнинг кераги йўқ. Майли, бизга илинибсан, топганинг олтин бўлсин. Аммо, совғангни, аввало, онангга бер. Уларни рози қил. Каримжон охири совғани икки қўлида ота-онасига тенг узатди.
Хонада шодон кулгу кўтарилди. Кейин қолганларнинг ҳам совғаларини улашиб чиқди. Меҳр ҳамиша инсонларни бир-бирига яқинлаштиради. Уларга оқибат, соғинч уруғларини сепади. Ота-оналардан ҳам, фарзандлардан ҳам меҳр кўтарилмасин.
Оилангиздан АЗИЗЛАР МЕХР кўтарилмасин...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев