Аёллар учун Аёлларга Бегингизнинг қадрин билинг эй аёллар, Зебу зийнат ўткинчи бир хом ҳаёллар, Ўз кадрига эр йиғласа кеча кундуз, Осмонларда тебранади хатто юлдуз, Ёз хам тугаб барг тўкилиб келади куз, Гуё қишдек чакиб олар яҳлаган муз, Яхши аёл султонини кўкка қўяр, Ёмонлари жуда эрта ерга кўмар, Баъзилари уялмасдан лойга бўяр, Заҳрин сочса тили ҳатто кўзни ўяр, Пешонангиз жойнамозда бўлса ҳамки, Рўза тутиб қорнингиз оч қолса ҳамки, Токи эрни розилигин ололмайсиз, ЖАННАТ хидин сиз аёллар билолмайсиз, Умр ўтар кўз очилиб юмилгунча, Ёшлигингиз ўтар бўлмас ғунча, Чиройингиз кетар бир кун тонг отгунча, Кеч бўлади вақт ғанимат ўйлагунча, ЖАННАТ муштоқ эрни рози қилганларга, Лаббай дея ширин сўзни билганларга, Гап қайтармай тилни доим тийганларга, Аёлга хос либосларни кийганларга, Ер юзида қанча қанча бевалар бор, Бечоралар сабр килиб ўтмокда зор, Ношукурлар эрларини қилади хор, Охиратда бунинг учун жавоби бор, Қандай яхши бу дунёда дуо олиш, Ўзгаларни тилларида буткул қолиш, Ўз ёрига ҳурмат билан назар солиш, ЖАННАТлардан ўзи учун жойлар олиш, Кимки қилса бу дунёда эрни рози, Охиратда оғир бўлар савоб тарози, Қиёматда АЛЛОҲ унга бўлар қози, Жаннатга кир эшитилар ҳурлар овози, Мерож кеча РАСУЛУЛОХ миниб отга, Мўъжизалар кўрганини олдим ёдга, Кўрганмишлар ЖАННАТда кўп ҳурларни, Дўзаҳдаги азобланган аёлларни, Қарасалар дўзаҳдаги аёлларга, Тилларидан осилганча турармишлар, Эрларини розилигин олмаганлар, Баъзилари сочларини юлармишлар, Рози қилинг шу бугундан эрингизни, Билмасинлар ўтмишдаги сирингизни, Ширин қилинг энди доим тилингизни, Кўксига қўйинг икки қўлингизни, ЖАННАТ аҳли тўла бўлсин аёлларга, Чек қўйинглар ўткинчи бир ҳаёлларга, Рози бўлсин сиздан доим эрларингиз, Қолиб кетсин шу дунёда сирларингиз.
Нет комментариев