Хамма мени уйлан деб,
Тӯрт тамондан ёпишди.
Бешта холам бир бӯлиб,
Ӯнта келинни топишди.
Хар бирини махташиб,
Аврашди мени роса.
Бошимга тегиб синди,
Чойник пиёла коса.
Сенга қайси ёқар деб,
Бошлади катта холам.
Дӯмбоғини тан-ла-гин,
Шу менга мақул болам.
Дӯмбоғига қараб мен,
Лолу хайрон бӯламан.
Муштлари ӯн килодан,
Битта урса ӯламан.
Энди навбат иккинчи ,
Холамга етиб келди.
Химчагина нозиг деб,
Белига қӯйди қӯлни.
Ох холажон бӯлмайди,
Захарку дедим роса.
Бу қиз билан бир умур,
Қилолмайман мироса.
Учинчи холам бошлар,
Пешонасини қашлар.
Мени топганимни кӯр,
Қалдирғоч қалам қошлар.
Яхши қаранг холажон,
Асорат йӯқку қошида.
Устига устак дедим,
Рӯмол хам йӯқ бошида.
Тӯртинчи холам қараб,
Чимирлатар кӯзини.
Оху кӯз кийик мисол,
Фарқи нима ёшини.
Қарадиму сӯзладим,
Слу кӯз гӯзал парий.
Краскаларин ювса,
Бӯлар энамдан қари.
Бешинчи холам қараб,
Тӯрт холамга кулади.
Мен танлаган слуни,
Жуда яхши билади.
Бешта холам бир бӯлиб,
Кӯнглимга йӯл топишди.
Етти қават кӯрпа солиб,
Бу темани ёпишди.
Хазил шеър.
ИКРОМЖОН ХОЖИМУРОДОВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1