Йиғлама болам деб юпатма она,
Бир эркалик қилиб куйиб йиғлайин,
Душманларим кулсин майлига она,
Кўнглимнинг ғуборин тўкиб йиғлайин...
Йиғлама болам деб юпатма она,
Соддалигим билиб кулиб йиғлайин,
Телбаман, нодонман қалби бир пора,
Телбаларча она тўйиб йиғлайин.
Бир парча қоғоз деб ишонган дўстим,
Мендан воз кечганин айтиб йиғлайин,
Бахт ҳам танлар экан бадавлат кишин,
Бахтнинг келишини кутиб йиғлайин
Йиғлама болам деб юпатма она,
Хаёт синовида қоқилиб кетдим,
Дўстларим ортимдан ханжар урса ҳам,
Кўзимда ёш бўлиб, қаддимни тутдим...
Бардошимни кўп бор синайди ҳаёт,
Йиғламадим хатто дардлар келганда,
Йиғладим она мен, ўзимни билмай,
Сохта дўстларимнинг юзин кўрганда...
Йиғлама болам деб юпатма она,
Йиғласам дардимни ютиб йиғлайман,
Меҳрли кўксизга бошимни қўйиб,
Кўксимга қуёшни тутиб йиғлайман.
ЙИҒЛАМА БОЛАМ ДЕБ, ЮПАТМА ОНА!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев