Онанинг жонига озорлар берсанг.
Туғулиш пайтида қийнатиб қўйсанг,
Хотинни Онадан устун қўймагин.
Бир парча вақтингдан мехр беради,
Оқ сутун оқзинга бериб юради.
Йиғласанг Онанг хам йиғлаб туради,
Хотинни Онангдан устун қўймагин.
Энг гўзал тарбия Онанг беради,
Хаммадан сени устун кўради.
Агарда кулсанг Онанг хам кулади,
Хотинни Онангдан устун қўймагин.
Онанг сен учун мехрибон бўлар,
Қўлидан келганча жонини берар.
Сен учун чиройлик насихат қилар,
Хотинни Онангдан устун қўймагин.
Онани қалбидан ўрин оласан,
Хеч қачон кўчада қолиб кетмайсан.
Дунёда хорликни асло билмайсан,
Хотинни Онадан устун қўймагин.
Вояга этказиб тарбия қилар,
Яхши ният билан уйлантирар.
Тан-тана кўрсатиб тўйларинг қилар,
Хотинни Онадан устун қўймагин.
Хотининг сен учун гўзал бўлсахам,
Хар куни эркалаб кулиб боқсахам.
Қалбинг бағридан ўрин олсахам,
Хотинни Онангдан устун қўймагин.
Онанинг сочига оқлар тушса,
Сен учун ёшлигин бағишлаб ўтса.
Хотининг Онанга мехирсиз бўлса,
Хотинни Онангдан устун қўймагин.
Пайғамбар умматга васият қилдилар,
Она розилиги Жаннат дедилар.
Сахоба Аркамдан ибрат бўлдилар,
Хотинни Онангдан устун қўймагин.
Онанг сендан хафа бўлмасдан,
Мехрингни Онанга бериб яшагин.
Онанг дунёдан кетиб қолмасдан,
Хотинни Онангдан устун қўймагин!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев