Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим!
Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Биз «ғам» деб таржима қилган сўзимиз арабчада «ҳамм» дейилади ва кутилаѐтган ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.
Маҳзунлик эса, бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
Ожизлик сўзининг луғавий маъноси бир нарсадан кеч қолиш ва заифликни лозим тутишдир.
Яна бир нарсани қилишда камчиликка йўл қўйишни ҳам билдиради.
Умумий маънода қудратсизликни англатади.
Дангасалик луғатда бир ишни қилишга имкони ва қудрати бўла туриб, баданининг роҳатини кўзлаб, тарк этишини билдиради.
Кўрқоқлик ҳам энг ѐмон сифатлардан биридир.
Қўрқоқ одам ҳар қандай пасткашликка боради.
Ҳатто шариатга, динга хилоф иш қилиб қўйиши мумкин.
Шунинг учун Аллоҳ таолодан қўрқоқликдан ҳам паноҳ сўраш керак.
Бахиллик ҳам жуда ѐмон хислат.
Кўп одамнинг бошига бало-офатларни, фалокатларни олиб келадиган сифат.
Бахил кишини қариндош-уруғи ҳам, аҳли аѐли ҳам ѐмон кўради.
Ўзининг охиратдаги аҳволи ҳам ѐмон бўлади.
Аллоҳ булардан Ўзи сакласин.
Қарздорликнинг кучайиб кетишидан мурод унинг оғирлашиши ва шиддатлашиши бўлиб, қарздорнинг ноилож қолишидир.
Ўтган азизларимиздан бирлари:
«Агар қарзнинг ғами қалбга кирса, албатта, ақлдан унга қайтиб келмайдиган нарсани чиқаради», деганлар.
Одамларнинг ғолиб бўлиши иборасида эси паст ва таги пастларнинг устун бўлиши кўзда тутилган.
Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан ҳисобланади.
Зотан, разолат уч турли бўлади: нафсоний, жисмоний ва хорижий.
Нафсоний разолат инсондаги нафсоний қувватларга боғлиқ бўлади.
Ғам ва маҳзунлик ақлий қувватга, қўрқоқлик ғазаб қувватига, бахиллик шаҳвоний қувватга боғлиқ бўлади.
Жисмоний разолат бадандаги қувватга боғлиқ бўлади.
Ожизлик разолати бадандаги аъзоларда нуқсон борлигида кўпроқ юзага келади.
Дангасалик разолати эса, кўпроқ бадандаги аъзолар соғсаломат ва қувват баркамол пайтида бўлади.
Хорижий разолат ноўрин шиддат ва бошқаларга устунлик қилишдан иборат бўлиб, бири молга, иккинчиси мансабга боғлиқ бўлади.
Ушбу дуода разолатнинг барча турларидан паноҳ тиланмоқда.
Ҳадис_1210
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир.
Тарафкашлик асосида қитол қилган биздан эмасдир.
Тарафкашлик йўлида ўлган биздан эмасдир», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
Шарҳ
Бундан салбий маънодаги тарафкашликка даъват қилиш ҳам, унга амал қилиш ҳам ва унинг йўлида фидокорлик қилиш ҳам ҳаром эканлиги чиқади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев