Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳаммад алайҳиссалом: «Парчалаш нималигини сизга айтиб берайми? Одамлар орасида «деди»лаб чақимчилик қилишдир», дедилар».
(Имом Муслим ривоят килган)
Шарҳ
Ҳа, чақимчилик сўйилган ҳайвоннинг аъзоларини парчалаб бўлингани каби жамият аъзоларини парчалаб бир-биридан ажратиб ташлайди.
Чақимчилик тарқалган жамиятда бирлик, ҳамкорлик қолмайди.
Бу эса, ҳар қандай жамият учун ўта хатарлидир.
#Ҳадис_1219
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди.
Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибриѐси бор одам жаннатга кирмайди», дедилар».
(Имом Муслим ва Термизий ривояти)
Шарҳ
Бу ҳадиси шарифда кибриѐ иймоннинг қаршисига қўйилмоқда.
У дўзахга тушишга бош омил бўладиган куфрнинг ўрнига қўйилмоқда.
Аслида иймон жаннатга тушишнинг бош омили, куфр дўзахга тушишнинг бош омили ҳисобланади.
Ачитқи уруғи оғирлиги худди шу икки нарсада ҳисобга олинади.
Аммо бу ҳадисда куфрнинг ўрнига кибриѐ қўйилибди.
Шундан бу ѐмон хулқнинг қанчалар хавфли эканини англаб етмоғимиз ва ундан халос бўлиш ҳаракатида бўлмоғимиз лозим.
«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Оллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар, ана ўшалар ёлғончилардир»
(Наҳл сураси 105 оят)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев