Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларидан ҳикоя қилароқ:
«Банда гуноҳ қилди. Бас, у: «Эй Аллоҳим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У Зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди.
Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй Роббим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У Зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди.
Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй Роббим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У Зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди.
Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди», дедилар».
(Икки Шайх ривояти)
Шарҳ
Тавбага шунчалар қаттиқ тарғиб бўлганидан уламоларимиз, тавба қилиш ҳар бир банда учун фарз айндир, деганлар.
##Ҳадис_1283
Абу Усайд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга: «Орқага ўтинглар! Йўлнинг ўртасидан юрманглар! Йўлнинг четини лозим тутинглар!» деганларини эшитдим. Бас, аёл киши деворга яқин юрганидан кийими деворга ишқаладиган бўлди».
Абу Довуд ривоят килган.
Шарҳ:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ривоятдаги гапларни масжиддан чиққан одамлар аёллар билан кўчада аралашиб кетганларини кўрганларида айтганлар.
Мусулмонлик одоби бўйича эркак ва аёллар аралаш-қуралаш бўлиб кетишлари яхши эмас. Балки ҳар ким ўзини билгани ва ўзига яраша ҳаракат қилгани яхши. Шунинг учун барча оммавий маконларда аёлларга алоҳида жойлар ажратилади.
Муслима аёл кўчада юрганида барчанинг эътиборини тортиб, ўзига қаратадиган бўлмаслиги лозим. Балки камтарлик ила ўзини сақлаб юргани афзал бўлади.
Шунингдек, ушбу таълимотлардан келиб чиқиб, ҳозирги кунларда ҳам муслима аёлларга мусулмон давлатларда алоҳида имтиёзлар яратилган. Мисол учун, навбат кутиш ҳар қанча оғир бўлса ҳам муслима аёлларга навбатдан ташқари хизмат кўрсатилади.
Жамоатчилик нақлиётларидан ҳам аёллар учун алоҳида жойлар ажратилган ва ҳоказо.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев