------------
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Сўнг...
Бир - бирига бегона бўлган аёллар ўзаро бир-бирларига номаҳрам ҳисобланадиларми?
Яьний: Муслима аёл ўзига яқин қариндош бўлмаган бегона бошқа бир муслима аёл олдида, ёки бошқа динга амал қилувчи аёллар олдида ҳижобини ечиши, жоизми ёки йўқми?
Бу масалада аҳли сунна олимларини ўртасида қаттиқ иҳтилоф бор. Иҳтилофнинг сабабларидан бири, ушбу мавзуга оид оятларнинг олимлар томонидан турлича талқин қилинишидир. Баьзи олимларнинн фикрича, ҳар қандай муслима аёллар учун ўзларига яқин қариндош бўлмаган аёллар уларни дини ва эьтқодидан қатьий назар номаҳрам эркаклардек бўладилар ва улар олдида муслима аёлларни ҳижобларини ечишлари ёки қоматларини кўрсатишлари жоиз эмасдир.
Аммо баьзи олимлар фикрича, муслима аёлларни фақат бошқа динга амал қилувчи бўлган аёллар олдида хижоб ечишлари жоиз эмас, -- агар муслима бўлса улар унда улар олдида ҳижоб ечишлари ва ҳатто ҳаммомда бир-бирларини тизза ва киндикдан бошқа жойларига қарашлари жоиз ва шундай ҳолда ҳаммомда очиқ юришлари жоиздир фақат фитнага сабаб бўладиган бўлса шунда ечинмаслиги керак дейдилар. Валлоҳу аълам.
📖 Аллоҳ Таоло деди: “Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангиз».(Нур: 31-оят).
Ушбу оят иккинчи фикр олимларининг далилидир. Яьний: муслима аёлларга "ўз аёллари" яьний ёки маҳрамдош ёки диндош аёллар олдида "ўз жозибаларини" ошкор қилиш тақиқланмаган ва Қуръон тафсир олимларининг кўпчилиги тақиқ фақат бошқа динга эьтқод қилувчи аёллар олдида ҳижобни ечишлари жоиз эмас деган фикрдалар. Бу шуни англатадики, бошқа мусулмон аёллар иштирокида тананинг фақат киндикдан тиззагача бўлган қисми аврат ҳисобланади ва мусулмон аёллар тананинг бошқа қисмларини, масалан, жамоат ҳаммомларида бршқа муслима аёллар олдида ёпмасликлари мумкин.
📖 Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб Абу Убайда ибнЖарроҳга хабар юбориб, унда шундай деган: “Менга зиммий аёллар мусулмон аёллар билан бирга ҳаммомга боришлари ҳақида хабар берилди. Бунга йўл қўймагин, чунки зиммий аёллар мусулмон аёлларнинг авратини кўришлари жоиз эмас”. Ва Ибн Аббос айтдилар: “Мусулмон аёл яҳудий ва насроний аёлларга ўзини кўришига рухсат бермасин, токи улар уни эрларига тасвирлай олмасин” (Тафсир Қуртубий 12/233).
📖 Ибн Касир айтадилар: “Бу барча аёллар учун ҳаром бўлса-да, бу таъқиқ зиммий аёллар учун қаттиқроқдир, чунки уларни [яьний муслималарни танасини кўрган яҳуди ва насоро аёллар ўз эрлаига мусулмон аёлнинг гўзаллиги ҳақида гапиришдан] ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди, мусулмон аёл эса буни ҳаром эканини билади ва ундан тийилади», дедилар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошқа аёл билан мулоқот қилган аёл уни эрига ўзини ўзи кўргандек васф қилмасин», дедилар. (Бухорий 5241)” [Тафсир Ибн Касир 6/43-44].
Шунинг учун кўпчилик моликийлар, ҳанафийлар ва шофиийлар Исломга эътиқод қилмайдиган аёллар ҳузурида муслима аёл ўзига номҳарам эркаклар олдида қандай кийнса улар олдида ҳам шундай кийиниши керак, деб ҳисоблашган.
Яъни, ҳанафийлар фақат юз, қўл ва оёқларни, шофиийлар эса фақат юз ва қўлларни очишга рухсат берганлар [Ибн Ашур. Таҳрир ва танвир 18/210-211; Хотиб аш-Шарбиний. Муғни ал-мухтаж 4/213].
-------------‐
🔶 Савол: Мусулмон бўлмаган аёл , ҳижобсиз мусулмон аёлга қараш жоиз эмас деб эшитдим. Бу эримнинг мусулмон бўлмаган онасига ҳам тегишлими?
🔷 Жавоб:
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Олимлар бир аёлнинг мусулмон бўлмаган аёл олдида ҳижобини ечиши мумкинлиги борасида ихтилоф қилишган. Уларнинг ихтилофига сабаб сура (Нур, 24:31) оятининг турликча маъно билан тафсирланишидир
“... гўзалликларини эрлари... ёки аёллардан бошқа ҳеч кимга кўрсатмасинлар"...
Бу оятнинг тафсирида учта фикр келтирилган:
1. Булар мусулмон аёллар
2. Барча аёллар: мусулмон ҳам, мусулмон бўлмаган ҳам
3. Бу аёл учун афзалроқ, лекин мажбурий эмас.
1. Энг тўғри фикр шуки – яна буни Аллоҳ Таоло яҳшироқ билади – муслима аёлни мусулмон бўлмаган аёл қаршисида очиқ кўринишга рухсат бор башарти фақат ўша аёл уни эрига ёки бошқа бировга тасвирлашидан қўрқмаса. (Агар ўша аёл уни эрига ёки бошқа эркакга тафсирлаши ҳафи бўлса унда у) ҳолда, у ўша аёлнинг олдида ўзини ҳижобда тутиши керак. Ва бунда кофир билан фосиқ мусулмон аёл ўртасида фарқ йўқ.
2. Кофира олдида ҳижобни ечиш жоизлиги ҳақидаги далиллардан Оиша розиёллоҳу аҳодан бир ҳадис борки, унда бир яҳудий аёл унинг олдига келиб, Оиша розияллоҳу анҳога: “ Аллоҳ сизни қабр азобидан сақласин...' дейлган ҳадис. Бухорий (1007) ва Муслим (584) ривоят қилган.
Шайх Абдул-Азиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уларнинг (яьний бошқа динга амал қиладиган ёки бошқа яқин қариндош бўлмаган аёллар) олдида ҳижобоаниш шарт эмас, чунки олимларнинг икки фикридан тўғрироқ бўлганига кўра, улар бошқа аёллар кабидирлар”. “Фатво ал-маъра ал-муслима” (2/582)
3. Мусулмон аёлнинг мусулмон бўлмаган аёлга кўрсатиши мумкин бўлган жойлар маҳрамлар учун очиладиган жойларга ўхшайди ва булар безак ва таҳорат жойларидир.
📗 Шайх Муҳаммад Солиҳ ибн Усаймин айтадилар: “Аёл маҳрамлардан олдида юзини, бошини, бўйни, қўл, оёқларини очиши жоиз, ва бундан бошқа ҳамма жойларини ёпиши шарт”. Қаранг: “Фатво ал-Маръа ал-Муслима” (1/417).
🔷 Ушбу ўқилганлардан ҳулосалар:
🔶 Биринчи: Муслима аёлларни бегона ёки бошқа динга амал қилувчи аёллар олдида ҳижобларини ечишлари жоизми йўқми олимлар ўртасида бир фикр йўқ.
🔷 Иккинчи: Муслима аёллар ўзига яқин қариндош бўлмаган, ёки бошқа динга амал қилувчи аёллар олдида ҳижобларини ечишлари олимларнинг тўғрироқ фикрига кўра жоиз.
🔷 Учинчи: Муслима аёлларни, юзлари, кўзлари, овозлари, билаклари, томоғлари, кафтлари бошқа аёллар учун қаралиши жоиз бўлган жойларидир. Бундан бошқа жойларга қарашлари жоиз эмас.
🔷 Тўртинчи: Муслима аёллар учун бу жоизлик башарти уларни кўрсатиш жоиз бўлган жойлари фитнага сабаб бўлмаслиги керак ва у аёллар ишончлик бўлиши керак. Яьний: Муслима аёллар иложи борича ишончлик, тилига маҳкам бегона аёллар олдида шариат доирасида ечиниб кийнишлари жоиз. Агар уларга ишонч бўлмаса унда улар олдида ечиниб кийнишлари жоиз эмас. Сабаби улар ҳақида бегона эркаклар эштиши ва қизиқиши ҳаф борлиги учун.
Ҳа шундай.
Валлоҳуаълам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев