--------------
- Агар орангизда гапларингизни султонга етказиб турадигаг киши бўлганида, султонни ғазаблантирадиган сўз айтолармидингиз ?! Дўстлари:
- Йўқ, ким ҳам журат қилоларди бунга ... - деб жавоб бердилар. Сўфён ас-Саврий:
- У ҳолда билиб қўйинг, фаришталар айтган гапларингизни Роббингизга олиб чиқиб турадилар !
.
Яхши гапларни гапиринг. Аллоҳга йўлиққан кунингиз, сиз Унга кўрсатилишини ёқтирган гапларнигина сўзланг.
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касал юқиши йўқ, шумланиш ҳам йўқ, лекин некбинлик (яхши фол) ва ширин сўз мени ажаблантиради», дедилар.
Имом Абу Довуд Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шумланиш ширкдир», дедилар.
Шарҳ
Бирор ишни қилишга киришган пайтида қарға ёки бойўғлини кўриш, қора мушук йўлини кесиб ўтиши ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли мақсадидан қайтишига шумланиш дейилади. Исмлар, рақамлар ва шунга ўхшаш нарсалар ёмонлик келтиради деб эътиқод қилиш ҳам шумаланиш ҳисобланади. Шумланиш ширкдир, чунки махлуқлардан шумлаган одамнинг Аллоҳга бўлган таваккули сусаяди ва ўша махлуқларда ҳам бир нав фойда ёки зарар келтира олиш хусусияти бор деб эътиқод қилади. Аммо яхши фолда қалб Аллоҳдан ўзгага боғланмайди, балки келажакда бўладиган яхшиликдан умид қилади ва Аллоҳга бўлган гумони гўзал бўлади. Масалан бирон оғир касал бўлиб ётган одам бировнинг "саломат" деганини эшитиб қоладида, бундан унинг қўнглига ҳушнудлик кириб, "ажаб эмас соғайиб, саломат бўлиб кетсам" деган нарса кўнглидан ўтади ва Аллоҳнинг қазосига яхши гумон қилиб, шифо беришини умид қилиб қолади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
Шумланиш жоиз эмас.
Шумланиш бирон амал ёки ниятни тарк қилишга сабаб бўлса ширк бўлади, чунки бундай одам Аллоҳдан бошқаси фойда ёки зарарни жалб қилишга қодир деб эътиқод қилиб қолади.
Аллоҳ таолодан яхшиликни кутиб, ишларни яхшиликка таъвил қилиш суннатдир.
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи вас саллам тасбеҳни (яни Субҳаналлоҳ деб айтишни) ўнг қўлларида санаганларини кўрганман.
Абу Довуд 81/2, Термизий 524/5
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев