4-қисм. (ҳаётий ҳикоя)
( 4 - қисм )
Шу кунларда Ҳалима опанинг уйларига
қариндош уруғлари тез тез йиғилиб тўй
тараддудида эдилар. Аёллар кўрпа тўшак қовуш ,
болишларга пахта солиб ғилофлаш билан банд.
Носир ака ҳам ўғлини ёнига олиб уй
атрофларини сарамжомлаб , огоротларни
чўкариб ўз юмишлари билан оввора. Ҳар куни
кечки пайт ака укалари , ёру биродарлари
ишларидан бўшаб хашарга келишар , тўй кам
кўстларини битиришарди. Ҳадича эса Абдулла
акасини расмидан бир дақиқа ҳам ажрамас ,
камзулини чўнтагидаолиб юрар , соғинганда олиб
бироз томоша қилар , кечалари ҳаёлан У билан
гаплашарди. Ҳадичани дугоналарини унга
ҳавасиям , ҳасадиям келарди. Мактаб пайтида
ўқиб юрганида уни менсимай гапирмайдиган
қизлар ҳам энди кун ора Ҳадичани чақириб
келар , соатлаб ўтиришиб сухбат қуришар , иш
бўлса ёрдамлашишар , «тўйга мени ҳам айтсин »
деб соҳта бўлса ҳам кулиб мулозамат
кўрсатганлари ҳам бор эди.
Абдуллаакаларнинг уйида ҳам тўй тараддуди
бошланиб секин аста қариндошлар йиғилиб тўй
камчиликларини маслаҳатларини қилишарди.
Абдуллаака кечқурунги сайиридан ҳар кунгидан
бугун уйига эрта қайтди. Сабаби оддий . Қишлоқ
жойларда яхши гап ҳам ёмон гап ҳам тез
тарқайди.
Абдуллаакани қўшни қишлоқ қизига
унаштирилганини эшитган учрашиб юрган
қизларини бир иктаси эшитиб қолиб ундан
аразлади. Учрашувга чиқиб уришиб берди ,
йиғлагани ҳам бўлди. Абдуллаака уларга гап
ҳам тополмай қолди. Ҳафсаласи пир бўлганидан
бошқа қизларини олдига бормади ҳам «Балким
улар ҳам эшитгандир....» деб.
Кўча дарвозасидан уйга кирганида ота онаси
телевизор кўриб чой ичишиб ўтирган эди. Бувиси
эса айвончасида жайномоз устида Ҳуфтон
намозини ўқир эди. Абдуллаака тўғри бувисини
айвончасига бориб бир чеккада ўтириб бувисини
намоз ўқиб бўлишини кутиб ўтирди. Буви ҳам
намози тугаб икки елкасига "Ассалому Алайкум
ваРаҳматуллоҳ "дея жойнамоздан турди. Бир
чеккада шумшайиб ўтирган неварасини кўриб :
- Ё қудратингдан..... Нечук бугун барвақт
уйдасан?- деди.
- Сизга сўз берганману эрта келаман деб , мана
келдимда...
- Сўзни кеча берган эдинггу?
- Эрта кечи борми бувижон?
- Ҳа майли... Нима бўлди хафа кўринасан?
- Ҳеч гап йўқ....
- Қорнинг очмадими?
- Иштаҳам йўқ...
- Нега?
- Ээээ сўраманг (Абдулла ака қўлларини чўзиб
ётволиб керишди)
- Ҳа свиданкангдагилар хафа қилишдими?
- Айтдиму Шерлок Хомссиз деб... ана кўрдизми ?
Баҳшимасмисиз ишқилиб бувижон ?
- Ер тагида илон қимирласа биламан мен...
- Вуй..... қанақилиб билас ? (тиржаяди)
- Шунаққилиб (бошига бир тарсакки туширади)
- Вой урманг бувижоним...
- Зора шу ошқовоқ калланггаақл кирса....
- Одобли боламанууууу
- Вой қачандан берииииии?
- Бугундан бошлаб !
- Шохча синдирворайми ё исириқ тутатиб
юборайми?
- Оооооо исириқ тутатингбувижоним . Ану
бозорчадаги лўлиларга ўҳшаб "Кўз
тегмасиииииин" деб.
- Ҳа санга энди лўли бўлдимми аҳмоқ бола?!
- Тавба қилдим , сизни лўли деб ўлибманми
бувижон? Лўли сизни олдизда ип эшолмайдику?
(хи хи хи)
- Яна жинни кетти гапларингни бошлаяпсанми?
Тур жўна хонанггаунда. Ётар олдидан сен билан
олишгунча ўзимни амалларимни қилай. Қаерга
қўйдима тасбеҳимни.....
- Бўлди бувижон жим ўтираман.
- Кириб дамингни олмайсанми? Эртагасахар
тургизаман. Дўстларингни олиб келасан. Бир
дунё ишларни топиб қўйганман.
- Бир оз сизни олдизда гаплашибўтирай
майлими?
- Вой мен билан ниманиям гаплашар эдинг
болам? Ўн саккиз ёш қизмасману....
- Менга айтадиган гапиз йўқми ростан?
- Э ҳааа, сал бўлмаса ёдимдан кўтарилибди.
Ҳаммасига сен айбдор! Ҳар ҳил гапларни
гапириб фикримни булғайсан.
- Жим ўтираман дедимку бўлдида энди...
- Хмммм, сенга нима десам экан а? Бўлғуси
келинни қайси яхши ҳисларларидан бошласам
экан а?
- Энг ёмонидан бошланг...
- Ие , ёмон ҳислати йўқ уни...
- Қаёқдан биласиз бувижоним?
- Яна бошлаяпсанми?
- Бўлди , узр, жимман....
- Яна бир мартта гапимни бўлсанг умуман
гапирмайман келин ҳақида. Тўйинг куни кўриб
олаверасан.
- Ҳўп дедиму мана жимммм(оғзини кафти билан
ёпти)
- Унда эшит..... Келинни исми Ҳадичахон.... бу
қизни исмини ўзи бир гўзал.
Озода , сарамжон саришта, қўли ширин . Ўзиям
соддагина , ҳалиги бўйлари ҳам кичкинагина
югуриб елиб иш қилади. (Буви Ҳадичани бўйи
ҳақида гапираётганда неварасига бир қараб
қўйди . Абдуллаака эса тепага қараб бувисини
гапини эшитиб ётар эди, лекин ҳаёли бошқа
жойда)
Мени эшитяпсанми болам?
-Хмммм, гапимни бўлма деганизгажим ётиб
эшитяпманда.
Бувиси неварасини жингалак қора сочларини
силаб :
- Сочларинг жа ўсиб кетибди . Ранггингни
олворибди, бир оз қисқартиргин сартарошга
бориб ҳўп...
- Ҳозир соч ўстириш мода.
- Моданггаўт тушсин .
- Давом этинг келинни тарифини .
- Абдуллажон ,
- Лаббай.
- Боя келинни бўйи ҳақида гапирдим эшитдингми
болам?
- Бўйи кичкина дегандай бўлдиз.
- Ҳа , Ҳадичахонни бўйи сендан пастда болам...
- Паст бўлса нима бўпти? Ё мендан новча келин
керакми сизларга? Ўзи мени бўйим икки метрга
яқин бўлса , қиз болани бўйи паст бўлгани
яхшида. Агар бўйи мен билан тенг бўлса
уйланмайман айтиб қўяй.
- Ҳа йўға болам , мирза терак келин топаманми
сенга? Ўзи эшикдан сен доим бўйнингни
энгаштириб кирсанг . Келин ҳам шундай кирса
уятку.... Кейин эшикларимизни бошқалатдан
бузиб каттайтирамизми? (кулади)
- Шуни айтаманда буви. Узууун келин юрсая
ҳовлимизда. Ҳамманглар унга тепага қараб
гапирасизларми? (кулишади)
Абдуллаакани бувиси ичида «Ҳудога шукр ,
бўйини эплаб айтиб олдим ...
энди чирой чимматини тўйдан кейин ўзимиз
эплармиз ...» деб енгил нафас олди.
Эна бола анчагача уёқ буёқдан гаплашиб
ўтиришди. Кейин Абдуллаака бувисига ҳайирли
тун тилаб ўз ётоғига кетди. Жойига ётганча
паталокка тикилиб ҳаёл сурди.
«Энди қизлар билан учрашишни йиғиштиришим
керак. Акс ҳолда ўзимга қийин қилиб қўймай.
Келин келса ҳам узун қулоқ гаплар унга етиб
келса аразлайди. Кўчадагиқизлар аразласа бири
бўлмаса бири дер эдим, келин аразласа
бўлмайдида. ..... Қизиқ , бўлажаккелин қанақа
экан а? Бувимга анча мунча қизлар ёқмайди.
Менга топгани соҳибжамол , нозик нихол , гўзал
қиз бўлса керак.... Ээээээҳ , бўйдоқлик даврим
билан ҳайирлашиш кунлари ҳам оз қолди. ...» дея
кўзларини юмиб ҳаёлида ҳовлисида янги
келинчакни тасаввур қилди. Келажакдаги
бўладиган ,орзу қилган бахтли онлари кўз
олдидан кино лентасидай ўтди.
Эртаси куни Абдуллаака дўстларини уйига олиб
келди. Бувиси сўрида ўтириб уларганима
қилишларини айтиб ўтирди. Шу куни Абдулла
акани ошна оғайнилари шом тушгунча роса тер
тўкишди. Кечки дастурхон учун ҳашарчиларга
катта қозонда ош дамланди. Уй тўла ҳашарчи ва
меҳмонлар мазза қилиб овқатландилар.
Овқатдан сўнг йигитлар кўчага отланишди.
Абдуллаака ҳам улар билан кўчагачиқди. У
бугундан қизлар билан учрашишни тўҳтатди.
Кунлар кунларни «қувиб » тўй кунлари ҳам
яқинлашди. Икки тараф тўйгаастойдил бел
боғлаган. Бугун уларнинг ЗАГС бўладиган куни
(аввал айтганимдай у замонлар ЗАГС тўйдан
икки уч кун олдин бўлади)
Куёв жўралари билан безатилган машиналарни
йўлга хозирлашяпти. Ёшларни ЗАГС кечаси
Абдуллажоннинг тоғасини уйида бўладиган
бўлди. Эрталабсоат 10:00 дан ўтганда
безатилган машиналар турна қатор бўлиб
Абдуллаакаларнинг дарвоза ёнида турарди. Энг
олдида маҳсус келин куёв учун безалган қизил
рангли жигули русмли машина. Орқада қатор
Москвич машиналари. Жигулининг олди каротига
келин кўйлак кийдирилган қўғирчоқ маҳкам
қилиб боғланган.(Қўғирчоқ келинни синглиси
бўлса синглисига ёки бирор бир жиянига ЗАГС
тугаганданкейин совға қилинади)
Ҳамма машиналарнинг кичик ойначаларига
рангли шарлар илинган , капотларига ленталар
йўл йўл қилиб бойланган. Куёвга қўшилиб ҳамма
жўралари ҳаяжонда. .... Хонадон улуғлари ва
қўни қўшнилар дуоси остида сигналлар чалиниб
кўчаларни тўлдириб маҳаллалар бўйлаб ЗАКС
машиналари йўлга чиқди. Бугун Абдуллааканинг
севимли қизлари кўз ёш тўкади , айрим
(тасқара)лари "Кўрайчи кимга
уйланаётганэкан? " -деб ўзига
ўҳшагандугоналарини етаклаб қўшни
маҳаллагаАбдуллааканинг тоғасиникига ЗАГС
базмини кўргани боришга ошиқади.
Абдуллааканинг уйидагилари ҳам уларга «Оқ
йўл » тилаб ЗАГС бўладиганхонадонга кетишади.
У ерда отарчилар(хофизлар) икки ёшни кичик
базми ўтиладиганжойлар «П» ҳарф шаклида
узун темирли стол стуллар билан безатилган.
Узун стулларга тўшаклар солинган. Ҳуллас
ошпаздан тортиб самаварчигача , хамма хамма ўз
ишлари билан машғул.
Ҳадичани эса тонг саҳардан уйларига
дугоналари ясан тусан қилиб келишган.
Ҳаммалари пиёлага ўсма сиқиб қош кўзларини
суртиб ўтиришибди. У пайтлар келин кўйлаклар
оддийгина бўлиб хозиргидай безакли узун эмас
эди. Кўйлак тиззадан бир қарич пастда
оддийгина ёқалик қилиб тикилган.Келинни
бошида оқ жуда юпқа ҳарир рўмол , юзини сал
ёпиб туради. Абдулла аканинг бувиси бир
келганида Ҳалима опага «Қуда , Ҳадичахонга
иложи борича пошнаси баланд туфли
кийдиринглар , куёвиз новчадан келганда. .....»
деган эди. Шунинг учун Ҳалима опа Ҳадичани
бозорга обориб пошнаси баланд оқ туфлилар
кийдириб кўриб олиб берган эди. (У замонни
туфлилари пошнаси катта тўрбурчак бўларди
яъни шпилка товон эмас) Ҳадича онасига норози
бўлиб :
- Ойижон мен бундай пошнаси баланд туфлида
юролмиман , оёқларим қайрилиб йиқилиб
тушаману... - деди.
- Катта қайнонанг айтди. Куёвингни бўйлари
баланд эмиш , шунгасен уни олдида кичкина
бўлиб кўринмагинда қизим. ...ЗАГСдабари бир
куёв болани қўлидан ушлаб юрасан. Эҳтиёт
бўлиб юрасанда секин ҳаяжонланмай.... деб
ўргатди.
Ҳадича севимли ёри учун «бир икки соат шу
туфли ўлгурни кийсам кийибманда ...» деб рози
бўлганди. Уйда ҳеч ким йўқлигида туфлини
кийиб бир оз юриб ўрганганэди...........
Ҳадичани эгнида оқ кўйлак қошларига ўсмалар
кўзларига сурмалар қўйилган. Сочларини ҳам
ўша замонни модасидай қилиб шпилкалаб
юқорига кўтарилиб турмакланганди. Оёқига
баланд пошнали туфлини кийиб олган.Сочини
теппага қилгани ва пошнаси баланд туфли
кийганига Ҳадича жуда очилиб кетди. Ойнада
ўзига ҳавасланиб томоша қиларди. Ҳамма
келинлардай дугоналари оро бериб пардозлаган
Ҳадича Ҳадичаҳонимга айланганди.
ЗАКС машиналари сигналларини чалиб
Ҳадичаларнинг маҳалласигакириб келди.
Абдуллаака дўстлари билан безатилган
машиналардан тушиб келинни уйига
киришаётганда Ҳадичанинг дугоналари куёв
болани томоша қилар ҳамманинг оғзида «Жудаям
келишган куёв экан а...?» «Ҳадичани бахти бор
экан » , «Вой мунча чиройли куёв бола ?» деган
пичир пичирлар эшитилар ...баъзи гапларни хатто
Абдулла аканиқулоғига ҳам эшитилганди.... бир
чеккада ҳасадгўй қизлар ҳам «Куёв бола
Ҳадичани кўрмаганов , хозир келин кийимида
бошқача , ҳақиқий юзини кўрса нима қилар
экана? Эссиз шундай куёв . .....бахтини қара
уни... бизга лойиқ куёв эдиканааа......» деб
хайратланиб ёмон кўзлари билан қарашарди.
Абдуллаака қўлида гули билан Ҳадичани олдига
келганида уни кўзларига қарамоқчи бўлди.
Ҳадича эса бошини сал эгиб ерга қараб турарди.
Абдуллаака унга қўлидаги гулни тутқазар экан
ичида «Келинни бўйи анчагина пастмикан
мендан....» деб ҳаёлланди. Келинни оёғидаги
баланд пошнали туфлини сезмаганди ҳали.
Лекин пардози жойида нозик нихол Ҳадича уни
кўзига жуда чиройлидай кўринди. Ҳадича эса
ерга қараганчакуёв болани қўлидан гулни олиб
у учун тўқиган нозикли рўмолчасини куёв
болага узатди. Абдуллажон рўмолчани олиб
чўнтагига солиб қўйди.
Келин куёвлар дўст дугоналари билан
безатилган машиналаргаўтиришиб ЗАГС
бюросига боришди. ЗАКСдан қонуний равишда
ўтганидан кейин расмхонада расмга тушишиб
Абдулла аканинг тоғаси уйига йўл олишди.
Ҳадича Абдуллаакани қўлидан (подручка қилиб)
ушлаб юрган йўлларида эҳтиёт бўлиб юрди. Уни
ҳаяжонланиб қалтираётганини Абдуллаака ҳис
қилиб турарди. Ёшлар тўй олдидан бўлиб ўтган
ЗАГС кечасида яйраб ўйнадилар. «Гул базми »
бўлди , қариндош уруғлар бу икки ёшни
табриклаб даврани айланиб ўйнаб беришди. Куёв
боланинг шўҳ жўралари давраларни чангитиб
ўша замонларнинг энг олди қўшиқлари бўлган«
Дўлана » , «Гилос » , «Алдама қора қош » «Ғайра
ғайра » , «Андижон полкаси » гамазза қилиб
келинни дугоналарини ўйинга тортиб ўйнашди....
Базм тугаб келинни дугоналари билан уйларига
ташлабкелишди. Ҳадичани дугоналари базим
таъсуротлари билан тўй кунигача суҳбатлашиб
кулишиб юришди. Ўзларича ўзларига йигит ҳам
танлаб улгурганлари бўлди. Ҳадичани ҳаяжон
титроқ анчагача тарк этмай қизариб бўзариб
юрди. Ҳалима опа ёлғиз қизини келин либосида
кўриб севинч ёшларини яшира олмади. Қизига
бахт тилаб қучоқлабпешона юзларидан ўпди.
Хозир соддагина кичкина қизи уни кўзига
маликадай кўринарди. Куёви Абдуллаакани
таърифи ҳаммани оғзида. Ҳалима опани ўзи ҳам
куёвига суқланиб қараб «туф туф кўз тегмасин
куёвимга » деганди.
Икки кун ўтиб Абдуллаака ва Ҳадичаларнинг
тўйлари кўнгилдагидай бўлиб ўтди. Абдулла
аканинг бувиси невара келинлик бўлганидан
хурсанд. Абдулла акани эса тўйдан кейин
Ҳадича кўзига бошқача кўринарди...... «Бўйлари
анча кичкинами? Тўй куни кўзимга чиройли
кўринган эди.... Ҳозир ҳудди уни алмаштириб
қўйишгандай... Ҳа йўғе уни алмаштириб
қўйишганда бувим дарров биларди. Тинмай болам
болам қиляптию.... Наҳотки бувим шу қизни
менга раво кўрган бўлса? Юрган қизларим
бундан ўлса ўлиги ортиқку.... Уффффф энди
ҳаммасига кулгу бўламан эканда . Танлаб
танлаб тожисига учрадинг деб роса эрмак
қилишадиган бўлди.....Яшамайман бу пакана
билан , на бўй бор , на чирой.... бирар
хафтачидаб турай жавобини бераман.....»
Абдуллаака Ҳадичага шу кундан бошлаб жуда
совуқ муомила қила бошлади.....
m.ok.ru/dk;jsessionid=aec3122ff67b42cb533fb7648a9046ca5b56d4a78802a52f.da40a1b0?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52488571191504&_prevCmd=userAltGroups&tkn=8544
m.ok.ru/dk;jsessionid=aec3122ff67b42cb533fb7648a9046ca5b56d4a78802a52f.da40a1b0?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52488571191504&_prevCmd=userAltGroups&tkn=8544
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев