(2- қисм )
Абдулла аканинг бувиси келаси хафта келинини
олиб яна
қўшни қишлоққа маъракага боришди. Бир хафта
ичида
Абдулла аканинг онасига бўлажак невара
келинини
мақтайвериб уни роса қизиқтирган эди. Она
бечора
қайнонаси келин топганидан хурсанд эди , чунки
анча
мунча одам қайнонасини дидига ёқмас , бу қиз
ҳақида эса
тинмай мақтовлар.
Абдулла акани онаси Ҳадичани кўрганида
қайнонасига
норозидай қараб:
- Ойижон бу қиз Абдуллажонимни белидан
келадику...
Кейин ўғлим чиройли , келишган бўлса , унга мос
эмаску ,,,
Мен мақтаганизга жуда соҳибжамол қиз бўлса
керак деб
ўйлагандим.
- Бўйи паст бўлса нима қилибти ? Ақли паст
бўлмаса бўлди.
Нима чиройига шўрва қуйиб ичармидиз ? Уни
одоби
чиройли , уйларига кириб кўринг бирор баҳона
қилиб
сарамжон саришталигини кўрасиз...
- Ҳа йўқ ойижон , неварайиз ўлса ҳам кўнмайди
бу қизга
уйланишга , мен ҳам келиним деб мақтаниб
одамларга кўз
кўз қиламан деб не не орзу умидлар билан
юрибман....
- Роса чиройли келин олиб эртадан кечка ясан
тусан қилиб
хизматизни қилмасдан гап қайтариб юргани
яхшими сизга ?
Чиройли қизларни "чиройли" қилиқлари ҳам
бўладику. Ана
маҳалламиздаги Замирахон шунақа чиройли
келин олди .
Эшитдизми бир ойни ичида роса чиройли
ҳунарлари чиқди
уни. Замирахонни оғзи куйдику . У куни бир иш
билан
уларникига кирсам Замирахон бир дунё кир
тўплаб ювиб
ўтирибди. "Келиниз қани , сизга ёрдам
бермайдими ?"
десам. "Э қўйинг ҳола , бир пақир сув опкирса
бир кун
белим оғрияпти деб ётади. Ўғлим ҳам хотин
олгандан бери
жуда ўзгарган. Хотинини тарафини олиб менга
"Қаримассизку ойи , уй ишларини ўзинггиз
қилаверинг биз
ҳали ёш бўлсак ўйнаб кулгимиз келади " деди.
Ўзингники
шундай деб турса нима қилолисан одам....?
Эртаман ҳам
соат саккизгача туришмайди. Бир нарса десанг
келин
лабини буриб индамай аразлаб уйига кириб
ётволади
касалман деб. Ўғлим мен билан уришиб гапирмай
қўяди.
Маҳалла кўйни олдида уят деб чидаб юрибман.
Дадаси
ҳам рўзғорини алоҳида қилиб қўямиз билганича
яшашсин
деб бирор уй топиш ўйида...» деди. Бечорага
жуда ачиниб
кетдим. Душманимгаям унақа келин раво
кўрмайман.....
- Йўғе ойи ... Замира опани қўғирчоқдай
келинини
шунақамикан вой шўрииим....
- Ҳа шунақа эканда , кўринишидан доим кулиб
туради.
Ҳуснига кийинишига суқинг киради. Одамни
оласи ичида
эканда ....
- Мен бўлса Замира опага ҳавасим келиб
юрибдия .
Келинини доим мақтардику,,
- Ҳали янги бир ойдан ошди келин оганига ,
янгилигида
мақтайдида ҳамма. Кейин у келинчакни кўрган
одам ҳавас
қиладида. Уни бўлса ясан тусандан бошқа иши
йўқ экан.
- Ҳа ўлақойсин , Замира опани ўғлига ҳам тан
бермадим
лекин , хотин олдим деб онасини унутиб қўйиши
яхшимасда.
- Ҳа ўлманг , ана кўрдизми сиз ҳам ўшанақа
чиройли келин
олсез , Абдуллажон ҳам сизга келиниз билан
ишиз
бўлмасин деса ёқадими сизгаям а ?
- Абдуллажон унақа қилмасов ойи.... Ўғил туғдим
деб орзу
ҳавас қилганмана....
- Замирахонни ҳам бу ишлар етти уҳлаб тушига
кирибдими
а? У ҳам орзу ҳавасли аёл. Ўғлини ҳам яхши
бола деб
юрардим кечаги кунгача. Бечора Замирахон
дардини ичига
ютиб юрибдиканда энди чиройли келинини
хизматини
қилиб.
- Ҳудо асрасин унақа келиндан. Астафруллоҳ.
- Шунинг учун сепли келинмас , эпли келин
керак бизга .
- Тўғри айтасиз ойижон.
- Ҳадича юзимизни ерга қаратмайдиган келин
бўлади.
Соддагина экан , муғомбирликни ҳам билмайди.
Тўйдан
кейин ҳаммамиз Қайнона келин бўлиб бирга
ўсмалар
қўямиз Ҳудо ҳоҳласа , сиз ясаниб юринг деб
унга
ўргатасиз , келин бўлса ҳали ўзига оро бериб
чиройли бўлиб
юради. Энг муҳими боламизни бахтли қилишига
ақлим етиб
турибди.
- Ҳа ойижон айтганиз келсин , ҳар қандай қиз
келин бўлгач
чиройли бўлиб кетади. Майли сиз айтганчалик
бўла қолсин.
Абдуллажон кўнса бўлдида менга.
- Абдуллажонни менга қўйиб беринг ҳўп.
- Ҳўп ойижон.......
Қайнона келин маслаҳатни бир жойга қўйишиб
уйларига
кетишди. Бир икки кун ўтгач Абдуллажон акани
бувиси унга
келин топиб қўйганини айтди.
- Абдуллажон болам сенга бир яхши келин топиб
қўйибман.
- Йўғе ....
- Хм , одобли , сарамжон саришта , қўл оёғи
чаққонгина ,
энг муҳими тарбияли қиз , ўн гапирсанг бир
гапириб кулиб
тураверади.
- Шунақаси ҳам бўларканми ? Балким сизга
ёқиш учун
ўзини мулойим кўрсатгандир бувижон...
- Нега энди менга ёқиш учун бундай қиларкан а
болам?
- Ҳа энди мендай келишган йигитни ҳар қандай
қиз орзу
қиладику .... (Абдулла ака ўзига жуда катта бахо
берарди )
- Мени у қиз кимлигимни билмайди , ҳали сендай
неварам
борлигини ҳам билмайди.
- Эҳҳе шунақами ?
- Хммм шунақа .
- Унда қаердан топақолдиз ундай эссссссли
қизни ?
- Бувингни билмас экансанда а сен бола?
Қаерга борсам
келин қилишга мос қиз бормикин деб атрофни
кузатаман.
Сени бошингни икта қилишим керакку аҳир....
- Дурбин олиб юрибсизми кузатгани бувижон
(Абдулла ака
ётволиб хахолаб кулади) Шерлок Хомс бўп
кетингге...
- Гапингга туз солиб гапир !!! Қанақа дурбин а?
Кап катта
йигит бўлиб қолдинг ёшболадай менга лақаб
тўқияпсанми
сен?
- Хазиллашдим бувижоним хазиллашдим
(Абдулла ака
бувисини қучоқлаб юзларидан чўлпиллатиб ўпиб
олди.)
- Э қоч , ўпма мени хм , бобонг рахматликка
ўҳшайсана
суюқ...
- Бувижон бобомга ўҳшамай нима қўшнимизга
ўҳшашим
керакмиди а? (қотиб кулади)
- Э оғзингни қора шамол учирсин сен болани . ....
Онанг
эшитса нақ терингга самон тиқадия...
- Ҳазиллашдииииииим бувижоним (яна бувисига
ёпишади)
- Бўлди қиласанми ё йўқми?!
- Ҳа чолиззи эсизга туширворяпманми а?
(тиржаяди)
- Келин ҳақида гапирайми ё йўқми?
- Бувижоним гапиришиз шартмас келин ҳақида.
Сиз менга
ёмон қиз топармидиз а ? Ўзимни Шерлок Хомс
бувижонимммм(қитмирланиб яна бувисини
қучоқлайди)
- Ээээ қоч , намунча ёпишмасанг а ? Сени уйлаб
қутилмасам ҳали бу қилиғинг билан нечта
қизларни юрагини
ўйнатаяпсан экан а?
- Иеее мен одобли боламанууу бувижон,,,
- Ҳа одобли эканлигинг ҳақида жудаааа кўп
эшитяпманда
шу кунларда. Қаерга борсам "Манави қиз
набиранггиз билан
учрашиб юради , бўлажак келиниз " деб ўнга
яқин қизни
кўрсатишдиёв. У қизларни бирортаси пичоққа соп
бўлишга
ярамайди. Мени сени бувинглигимни
билишганлари мендан
уялмай "Сиз Абдулла акамни бувиларимисиз ?"
деб
жилпанглаб сўрашдиям. Қаёқлардан топасан а
ўшанақа
сурбет қизларни?!
- Э бувижон уларга эътибор берманг , мен сиз
танлаган
қизга уйланаман. У қизлар ўзлари менга гап
отишади.
Биласизку неварайиз бобосига ўҳшаб кетворган
йигит
бўлган. Қадамимда қизлар Мени олинг Абдулла
ака деб
ётволишади. Мен уларга қарамиман ҳам. Бувимга
ёққанини
оламан деганман уларгаям. Шунга сизга ёқишга
ҳаракат
қилишятгандирда бувижоним...
- Уларингга айтиб қўй , менга ёқаман деб овора
бўлишиб
юришмасин. Бувим келин танлаб бўлибди , энди
мендан сал
нарироқда юришгин ... дегин ҳўпми?!
- Хўп бўлади ўртоқ генерал !!! (Абдулла ака
бувисига чест
бериб смирно турди) Кетишга рухсат беринг
ўртоқ генерал!
- Ҳа қаёққа ?!
- Ўша қизларга гаплариззи етказгани ўртоқ
генерал !!!
- Хм дайдигани свиданиягами?
- Худди шундай ..... йўғе бувижон
свиданиягамас ,
дўстларим билан айлангани....
- Ундан кўра мол ҳолга қараб укаларингга бироз
кўмаклашсанг бўларди болам.
- Қараганман ҳаммасига
- Ҳа ўшанчун мўраб оламни бузяптими сигир?
- Укам қаради рости бувижон . Билассу сигир
мени
ёқтирмайди , доим сузаман деб кўзини ола кула
қилади.
- Баҳона ҳам тайёр бунга. Ҳа бор унда қизлар
билан
свидания эрталабгача бўлмасин а ? Ҳар куни
тонг
ёришганда келасан , ота онанг сезмас , лекин мен
ҳаммасини сезиб кўриб турибман. Сен билан
саҳаргача
учрашадиган қизларни ота онаси бормикин? Бор
бўлса кўзи
қаёқда экан уларни.? Тавба эрталабгача нимани
гаплашасан улар билан ҳайронман.....
Абдулла ака бувисини гапларини оҳригача
эшитмай кўчага
чиқиб кетди. Бувиси эса ўзи билан ўзи
гаплашаётгандай
Абдулла ака билан юрган қизларни сўкарди.
Бизни давримизда шом тушгандан сўнг кўча
оҳлаб бир
қадам қўймас эдик. Эртадан кечка уй ишларини
қилиб бўш
вақтимизда дугоналар билан дўппи тикиб , тўн ,
кўрпа
тўшак қовишни ўрганардик . Шу пошшо ўзгарди
ўрислар
юртимизга кириб ёшларни ҳам юзини очиб
ташладия . Мен
чолим раҳматликка турмушга чиққанимда уни
юзини
чимилдиқда кўрганман. Биззи пайтимизда
сивиданка
қилишмарди , севги тўйдан кейин бўларди. Бора
бора бу
кетишда яна 10 йиллардан кейин бемалол қизлар
куёвни
уйига кириб келадиёв ўзлари "мени олилар "
деб. Эҳ
ёшларе омон бўлгурлар.......
Ҳола ўзига гапира гапира ховлини айланиб сигир
бузоқдан
хабар олди.
Эртаси куни Ҳалима опаларникига Ҳадичага
совчи бўлиб
боришди. Уларни ҳовлисига ҳалиги жиянини ҳам
етаклаб
элчи қилиб олди. Ҳалима опа меҳмонларни яхши
кутиб
олди. Маслаҳат қилиш учун дарров қайнонаси ва
онасини
ҳам чақиртириб келди. Улар яқин атрофда
яшагани учун
тез етиб келишди. Уйда нуроний онахонлар
суҳбати
бошланди. Сталин даврида катта бўлган бу
онахонлар
суҳбати жуда қизирди. Ёшликларини эслашиб ,
анча
юракларини ёзиб олишди. Мухокамани оҳирида
икки тараф
ҳам тўйга розиликларини билдиришди. Ҳалима
опа
"Ёшларни учраштирмаймизми?" деган саволига
кампирлар
"Биз эрларимизни чимилдиқда кўрганмиз , бизга
келин
маъқул бўлди , куёв боладан ҳеч ҳавотир
олманглар
келишган барно йигит "деб Абдулла акани
аскарлик
пайтидаги расмини уларга кўрсатишди. Бу
расмни бувиси
атай неварасини альбомидан олиб камзулини
ички
чўнтагига солиб олганди. Расм қўлма қўл бўлиб
мақтовлар
орқали Ҳалима опани қўлига тегди.
- Войбў кўҳликкина йигит эканми а?
- Ха , мени неварам келишган , бўйлариям
сталбадай
келади. (бувиси кулди)
Ҳалима опани бўлғуси куёвидан кўнгли тўқ ,
хурсандлигини
яширолмай
- Майлими расмни қизим Ҳадичага ҳам
кўрсатсам ?
Турмуш қуриб яшайдиган уларку кўрсин....
- Майли , келинимга бера қолинг расмини
тўйгача куёв
боласини расмини кўриб турсин ҳеч йўқ....
(Абдулла акани
бувиси ҳаммани кулдирди)
- Ҳўп , майли Ҳадичага бериб қўяман.
Ҳалиги ..... Ҳадичани
расми йўқда сизларга берай десам . Ҳеч расмга
тушишни
ёқтирмайди қизи тушмагур .
- Ҳадичахонни расмини олишимиз шартмас қуда ,
келин
бизга ёқти шу ҳисоб. Неварам мен танлаган
келинга рози
бўлган....
"Хотинлар мажлиси" тугаб дастурхонга дуо
ўқилди. Уч
кундан кейин «Фотиҳа тўйи » белгиланди. Ўша
куни тўй куни
ҳам белгиланадиган бўлди.
Меҳмонлар кетганидан кейин кечқурун Ҳалима
опа қизи
Ҳадичани ётоқхонасига кириб суҳбатлашди.
Ҳадича бугунги
келган меҳмонлар совчиларлигини сезган эди.
- Ҳадича қизим , бугун сени бир йигитга
унаштириб қўйдик.
Иккови бувинг ҳам рози бўлдилар. Қудалар
менгаям
маъқул бўлди. Куёв бола ҳам...
- Мендан бир оғиз ҳам сўрамасдан рози
бўлдиларми
ойижон?
- Сенга ёмонлик тилармидик қизим ? Яхши оила
экан ,
бувинглар билан танишдай чиқишди. Катталарни
биласану
етти пуштини суриштиришади.
-Хм.
- Ҳа айтгандай мана куёв болани расми сенга
атай бувиси
олиб келибди кўргина.
Ҳадича расмга қарагани уялди. Онасига :
- Кейин кўрарман.... деди ерга қараб.
- Ҳа майли унда , мен токчага қўйиб қўяман
расмни эртага
кўрарсан. Мен роса чарчадим кириб дамимни
олай.
- Ҳўп ойижон хайирли тун яхши дам олинг.
- Сен ҳам яхши дам ол қизим....
Ҳалима опа Абдулла акани расмини Хадичани
токчасига
қўйиб ўз ётоғига чиқиб кетди. Ҳадичани юраги
қинидан
чиққудай тез урар , тезроқ йигитни расмини
кўришга
ошиқарди. Онаси эшикни ёпиб чиқиб кетишига
дарров
ўрнидан туриб токчадаги расмни қўлига олди.
Абдулла
акани ҳарбий аскарлик кийимидаги расмга қараб
маҳлиё
бўлиб қолди....
"Наҳотки шу йигит менинг умр йўлдошим бўлса ?
Кўзларимга ишонмайман " Расмдаги йигит унга
қараб кулиб
тургандай туйилди. Юзлари қизариб хатто
расмдан уялиб
кўзини олиб қочди ва расмни бағрига босди.
Ҳадича
хозирги қувончини ичига сиғдиролмасди. Шу
куни саҳаргача
уҳламай расмни томоша қилиб ўзича у билан
гаплашиб
чиқди. Ҳадича ҳали бирор йигитни умрида
севмаган эди.
Бирорта йигит унга севги исхор ҳам қилмаган
эди. Бу туйғу
мана хозир уни юрагига кириб келди. Расмдаги
йигитни
севиб қолди. "Дугоналарим бунақангги йигитга
унаштирилганимни билишса ҳасаддан ёрилиб
ўлишади"
деди ичида......
m.ok.ru/dk;jsessionid=aec3122ff67b42cb533fb7648a9046ca5b56d4a78802a52f.da40a1b0?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52488571191504&_prevCmd=userAltGroups&tkn=8544
m.ok.ru/dk;jsessionid=aec3122ff67b42cb533fb7648a9046ca5b56d4a78802a52f.da40a1b0?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52488571191504&_prevCmd=userAltGroups&tkn=8544
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев