(1-қисм)
Баъзи инсонлар жуфти ҳалолидан яширган ҳолда
бошқа ўзига «ёр » топармиш , унга ваъдалар
берармиш.... Умр йўлдошига бу узун қулоқ гаплар
етиб борганида эса юзсизларча қилган ишини тан
олмай «қўрқоқ олдин мушт кўтарар ...»
деганларидай иш кўрармиш....
Одамлардан яширарсан ўзингдан
ўзлигингданчи..? Куни келиб ҳар бир қилган
савобу гуноҳингни жавоби борлигини ҳам
биласан... Эркак бўлсанг қиз фарзандинг , аёл
бўлсанг ўғил фарзандинг бордир....
Бир кун қизингни бошига сен алдаган қизларни
куни тушмайди деб кафолат бера оласанми ?
Аёл бўлсанг ўзингданда шайтоний макрга бой
қиз бир кун сенга келин бўлиб ўғлингни ҳаётини
ҳаромга айлантиролмийди деб ўйлайсанми...?
Ҳалқимизда бир мақол бор КУЁВ БИЛАН
ҚАЙНОТАНИ , КЕЛИН БИЛАН ҚАЙНОНАНИ
ЗУВАЛАСИ БИР ЕРДАН ОЛИНАДИ....
Фарзандларинггизни
бахти , келажаги сизнинг қўлинггизда
эканлигини асло унутманг...!
Бандасига инсоф бер Аллоҳим , Шулар қатори
менга ҳам.....
Абдуллаака оиланинг тўнғич фарзанди эди .
Икки синглиси ва бир укаси бор. Ота оналари
оддий колхозда меҳнат қилиб болаларини вояга
етказишди. Абдулла ака катта фарзандлиги
учунми , унга онаси бошқача меҳрибон ,
айтганини олиб берарди. Бу оддийгина оила
фарзанди Абдуллаака ориқдан келган , қош кўзи
қора , сочлари жимбалак . Ўша замонларни
модасидан қолмай сочини ўстириб , доим онаси
туфайли кийимлари тоза покиза , чертиниб
кийинарди. Армиядан келганида маҳаллани
қизлари уни томоша қилиш учун челакларини
кўтариб уларни уйи олдидаги катта крандга
тинмай келишар , агар Абдуллаака дарвозадан
кўчагачиқиб қолгудай бўлса ҳаммалари гапдан
тўҳтаб унга тикилишиб пичирлашарди.
У пайтлар аскарликдан қайтганларбир ҳафтача
ҳарбий кийимда юришиб военкомадга қатнарди.
Абдуллаака ҳам эшиги олдидаги қизларни кўриб
ўзига оро бериб формада чиқарди. Қизлар
томонга қараб юзида табассуми билан бошини
ҳиёл эгиб салом бериб йўлида давом этарди.
Ҳаёлларида
«Шу қизлар бизни маҳаллани қизларимикин
рости ? Кўзимга иссиқ кўринишдию ҳеч бирини
танимадимда. Наҳотки икки йил ичида шунча
гўзалқизлар пайдо бўлсая маҳаллада.
Мана Абдуллаакани аскарликдан келганигаҳам
бир ойдан ўтди. Онаси ўғлини бўй бастию
чиройига маҳлиё . Абдуллаака бу бир ой ичида
дўстларидан маҳалла қизлари ҳақида маълумот
йиғиб икки учтаси билан бир бирига билдирмаган
ҳолда учрашиб ҳам юришга улгурганди. У
гаплашиб юрган қизлар ўйлашардики «Абдулла
акам фақат мени яҳши кўрадилар , менга
уйлансалар керак....» - деб. Улар билмардики
Абдуллааканинг юрагигаяна уларга ўҳшаган
кўпгина қизлар сиғиши мумкинлигини...
Бу қизларни бири ишонувчан содда бўлса , бири
ясанчоқ , қачон қарама қош кўзига қалам , тушь
чаплаб кўзини сузиб "олма терар" , яна
бошқасини ҳам ўзига яраша «хунари » бор.
Абдуллаака эса вақтини чоғ ўтказганидан
хурсанд. Ойлар ўтиб қизлар бир бирлари ҳақида
эшитганида гўёки бир бирларига душмандай
олдиларида ёлғондан кулиб гаплашиб
орқаларидан ўз дугоналари билан
ғийбатлашардилар. Ҳар бир қиз Абдуллаака
билан учрашгани чиққанда аразлагандай«Сиз
ану ялмоғиз *****билан ҳам учрашиб
юрибсизмикан ? » деса Абдуллаака ҳар бирини
кўнглига йўл топар ҳаммасига бир ҳил жавоб «
Вой мени рашқ қиляпсанми ? Гулим мен фақат
сени севаман....» деб кулиб эркалаб алдар ширин
сўзлар , ваъдалар берарди.
Орадан бир йил ўтиб Абдуллаакани ота онаси
уйлашмоқчи бўлишиб келин ахтаришгатушишди.
Бу пайтга келиб Абдуллаака учрашиб юрган
қизларни уч тўрттаси турмушгачиқиб кетган ,
ҳатто болали бўлиб улгурганлариҳам бор эди.
Абдуллаака учрашиб юрган қизларини ҳар бири
турмушгачиқаётгандабаъзан кулар , баъзан «Эх
афсус шу қиз учрашиб юрганларимни ичида энг
яхшисийди....» деб ҳўрсиниб қўярди. Лекин бирор
қизни юрагига яқин олиб "Шунга уйланаман...!"
демабди. Бўйдоқлик даврини суриб ялло қилиб
юраверибди.
У замонлар ота онаси етти пуштини суриштириб ,
маҳалла кўйдан қандай оилалиги билиб кейин
совчи бўлишарди. Шунинг учун Абдуллаака бу
ишда бувилари , аммалари , онасига ишонарди.
Абдуллаакани бувиси улардан бир қишлоқ
нарида қариндоши оламдан ўтгани учун таъзияга
боради. У ерда одам кўплиги учун хола таҳорат
олиб намозини бемалол ўқиши учун жиянларидан
бири уни етаклаб қўшнисиникига олиб киради.
Қўшни уйда бир қиз , бир ўғли бор бир оила
яшарди. Уйда ҳеч ким йўқ (оила аъзолари яъни эр
хотин ўлим бўлган хонадонда меҳмонлар келди
кеттисига қарашяпти)
- Ҳадича уйдамисан ?- деди холани олиб кирган
аёл уй тамонга қараб.
Ичкари айвон эшиги очилиб бўйлари пастдаккина
ўн саккиз ёшлар чамаси соддагина қиз кўринди.
Сочлари узун икта қилиб ўрилган. Бошида оқ пар
дўппи , уст боши оддийгина лекин орасталиги
билиниб турибди. Ҳадича меҳмонларни кўриб
қўлини кўксига қўйиб : "Ассалому Алайкум ,
келилар ..." - деди.
- ВоАлайкум қизим , кўп яшанг ....хола Ҳадича
билан кўришиб унга разм солди.
- Яхшимисан Ҳадича? Мана бу холангни
тахоратига иссиқ сув қилиб бергин ҳўпми ?
Кейин жайнамоз берсанг намозини сизларникида
бемалол ўқиб олади. Онанг айтди жайнамоз
кўрпачалар устида таҳланиқмиш . Ха кейин чой
пой дамлаб турсанг мен бирор егулик олиб
келаман хола сизларникида бир оз дам
олволсинлар узоқ йўлдан келган.
- Хўп бўлади ...... Ҳадича эпчилгина харакат
қилиб кампирга сув тайёрлаб берди. Намозини
ўқиб бўлгуничадастурхон ёзиб чой дамлади.
Холани олиб кирган жияни ташқаридан патнисда
нон , қатлама , бир оз ширинликлар ва икки коса
аччиққина мастава кўтариб кириб келди.
Айвончада Абдуллани бувиси билан ўтириб
овқат устида суҳбат қуришди.
- Ҳола ҳеч бир айланиб ҳам келай демайсиза ?
Қишлоқда нима янгиликлар?
- Қаричилик қурсин , аввалгидай кучим ҳам ,
мадорим ҳам йўқ болам. Шу катта неварам
Абдуллажонни уйлантирмоқчимиз . Яхши оилани
қизи топилсайла.
- Вой бў Абдуллажон уйланади денг? Тўйларга
етказсин хола , ҳеч бандани уйида бевақт ўлим
бўлмасин....
- Айтганинг келсин илоҳим.
- Абдуллажонни кўрмаганимгаям 4- 5йил
бўлибди. Шу неварез жуда чиройли бола эдида
ёшлигида. Ориққина бўлсаям қошлари қалин қоп
қора кўзлари катта катта пориллаб турарди.
Ҳозир қанақа бўлиб кетган а?
- Ҳа кўз тегмасин шу неварам бошқачада.
Онасиям болаларидан ўшанисини кўпроқ яхши
кўради. Ҳозир бирам келишган , чиройли йигит
бўлгане асти сўрама. Аскарликдан келиб
формада кўчада юрганини кўриб бир қувондим ,
бир қувондим....... Йигит бўлиб қизларга
қарайдиган бўлиб қолибди у ҳам. Шу ориқлиги
ўша ўша. Бўйлари мирза терак , озғинда....
- Оххо шунақа гаплар денг... Ориқ бўлса ҳеч
гапмас . Уйлангачсемириб қолар. Келин топилай
деяптими ишқилиб?
- Абдуллажонни онаси бир икки жойдан келин
топибди. Биттасини қўшниси айтибди ўғлиз ўша
қиз билан гаплашганинибир икки кўргандим деб.
Суриштирсак у қизни дадаси ўғирлик билан
қамалиб яқинда қамоқдан чиқибдимиш. Энди бир
ками қуданг ким деса палончи ўғри деймизми деб
рози бўлмадик.
- Абдуллажон ўзи нима деяпти? Кўз остига
олгани бордир сўрамадингларми?
- Абдуллажоним бизга ишонади. Бувижон сиз
кимга уйлашни хохласез ўша қизга уйланаман
деди.
- Неварез сизни жудаааяхши кўрар эканда а
хола?
- Хмммм шундоқ...
- Эсли ҳушли келинлардан ато қилсин илоҳим.
- Илоҳим айтганинг келсин. Ҳа айтгандай бу
ховли кимники?
- Ҳалима опа билан Носир акаларники.
- Ходадон орастагина экан.
- Ҳалима опам ораста аёлда ҳола . Бир ўғил бир
қизи бор. Ўғли Нодирбек мактабда ўқийди юқори
синфларда. Қизи Ҳадича онасини ўзи , қўл оёғи
чаққонгина. Мактабни тамомлади. Хозир ҳар
ишда онасига дасёр. Уй ишларини , нон ёпиб
овқат қилишларни ҳам шу қиз уддалайди. Ким
келин қилса ҳам мазза қиладида уни.
- Шунақа дегин.... хмммм.... мен ҳам кирганимдан
бери ҳамма ёққа сарапаф солиб ўтирибман.
Хонадон ёғ тушса ялагудай. Шу қизни
Абдуллажонгаолиб берсаммикин деб ўйланиб
қолдим.
- Жуда яхши ўйлабсизда хола, лекин тарифизга
қарагандаАбдуллажон чиройли бўлиб кетган
бўлса Ҳадичани кўриб рози бўлармикин ?
- Нега рози бўмаскан а? Мен айтсам албатта
рози бўладида..
- Сизлардай инсонлар билан жон жон деб қуда
бўлади Ҳалима опа. Ҳадича жуда одобли қиз .
Абдуллажон новчагина бўлса Ҳадичани пакана
демасмикин...? Бу қиз ҳуснга бой бўлмаса ҳам
ақл , фаросат , одобга бой ҳола. Шунинг учун
маҳалладаҳамма яхши кўради бу қизни. Мен ҳам
қизларимга доим "Ана Ҳадича опангни қара қўл
оёғи чаққон , уйларига ёғ тушса ялагувдак .
Сенлар ҳам ундан ўрнак олишгин » деб
мақтайман.
- Менга қиз ёқти. Уйга борай янаги ҳафта
пайшанба куни маъракагаАбдуллажонни онаси
келинимни ҳам олиб келаман. У ҳам кўрсин ,
унга ҳам ёқса совчи бўламиз кейин данғир
дунғир тўй бир кунда ўтади кетади. Невара
келинни қўлидан чой ичиш насиб қилсинда....
- Ие Абдуллажонни кўриштирмайсизларми? Аҳир
уйланадиган у ку,,,
- Айтдимку менга ёқса бўлдийкан деб.
Кўришаман деса кўришаверадида...
- Кўриштирганиз маъқул хола. Бир умр
яшайдиган улар....
- Ҳудони айтгани бўладида энди....
Абдуллаакани бувиси ховлига сув сепиб одоб
билан супираётган Ҳадичага қарабузооқ ўйга
толди. «Қизни бўйлари кичик экан анчагина ,
Абдуллажонимми олдида анчагина кичкинаёв....
Жудаям оддий кийинибди , қўли юпқа оилага
ўхшайди, лекин покизалиги шундоқ билиниб
турибди.
Оилавий бахтда бўйни , чиройни аҳамияти йўқ .
Муҳими қиз чаққонгина ҳам тарбияли.
Абдуллажонимни бахти шу қизда. «Сепли қизни
олгунча эпли қизни ол » деганлар , Чиройли тили
икки қарич қиздан кўра шундай эсли қиз невара
келиним бўлсин....»
Дилора Осман қизи ижодидан. кеийнги
қисмларини кутинг ва албатта ўқинг...
m.ok.ru/dk;jsessionid=aec3122ff67b42cb533fb7648a9046ca5b56d4a78802a52f.da40a1b0?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52488571191504&_prevCmd=userAltGroups&tkn=8544
m.ok.ru/dk;jsessionid=aec3122ff67b42cb533fb7648a9046ca5b56d4a78802a52f.da40a1b0?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52488571191504&_prevCmd=userAltGroups&tkn=8544
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев