Ўша куни “касал” бўлиб ёлғондан, Болаларни чақиртирдим ҳар ёндан, “Оҳ-воҳ”, қилиб, дедим: Айрилсам жондан, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Умрим қанча, мен ҳам, сиз ҳам билмаймиз, Қазо қилсам, гап шу: -Аза қилмайсиз, Онам биздан рози бўлсин, десангиз, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Келин, қизлар уй қизғониб турмасин, Хотинига лабларини бурмасин, Туфлиси чанг, ёқаси кир юрмасин, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Сиздан бошқа уни ким ҳам ўйлайди, Оғриб қолса ўша аёл қарайди, Ҳоли сўраб, чой тутишга ярайди, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Қўшнимизни ўлган эди онаси, “Ёлғиз қолдим, уйланг”, деди, отаси, “Йўқ”, деб қарши бўлди ҳамма боласи, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Ота нораози бўлди-ю сал ўтмай, Ётиб қолди, бир томони ишламай, Ана, энди қарашяпти ухламай, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Маъракамни ўтқазинг-у бўлиб жам, Излаб, топиб, олиб беринг бир махрам, Ўзингиз ҳам бўласиз тинч, хотиржам, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Аввалом бор Аллоҳ, инсон боласин, Дарду касал чангалига солмасин, Ювиш, тўсиш келинларга қолмасин, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Волидангиз аввал ўтса, агарда, Отани ҳам, тирик кўмиб қўйманг-да, Ёлғиз қўйманг, у ҳам ожиз бир банда, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Ялининг, ёлворинг, топманг бахона, “Уйланишга кўнмаяптилар”, дея, Соғлигида, куч-қуввати борида, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Ё ижара, ё уй олиб, тинч холи, Келинларига тушмасин малоли, Ҳар куни хабар олинг, қандай ахволи? Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Бу отангиз сизни катта қилгунча, Тинмаганлар, тонг отиб, кун ботгунча, Уй сол, тўй қил, сарфлаган қанча ақча, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Юз ховлига кирдим, уйлаш-чун сизни, Юра-юра ковушларим йиртилди, Битта чолни жуфтлаб қўёлмайсизми? Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Ўзи айтмас, сиздан ҳаё қилади, Хотирамга хурмат бажо қилади, Лек ёлғизлик уни адо қилади, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Битта уйда ёлғиз ётса отангиз, Сиз қандоқ ҳам хотин билан ётасиз? Падаримни рози қилай, десангиз, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Полпис хотин топиб, қийнаман яна, Чолим ўзи тақводор, пок, олифта, Доно, хушрўй аёл топиб, албатта, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Бирларингиз уй топиб, тайёр қилинг, Бирларингиз сеп ёйиб тайёр қилинг, Отангизнинг тоқ юришин ор билинг, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Ота рози – Худо рози билволинг, Уйланг, боқинг, хуллас, хушнуд қилволинг, Дуо олиб жаннатларга кирволинг, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. “Уйланипти”, деб, жуфти халолимни, Ким устидан кулса, агар, чолимни, Худойимга солдим ўша золимни, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Марҳабо дер: Кўп яшасин, илохим, Неча йиллик қадрдоним, ҳамрохим, Ёлғиз қолса, чирқирайди арвохим, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар. Тарбиялаб, ғалвангизга бериб дош. Умрингиз ёритди ўша қуёш, Кўнмаса ҳам, оёғига уриб бош, Отангизни уйлаб қўйинг, болалар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев