Бир болакай кирди
масжидга,
Ўзи эди жуда ҳам ҳомуш.
Масжид ахли ундан
сўрдилар:
«Болажоним келдинг, не
юмуш?»
Шунда бола чуқур
хўрсинди,
Кўзларига бир оз олиб ёш.
Ва болакай жавобан деди:
«Аллоҳимдан бор эди
сўраш.
Айтинг бобо, айтинг амаки,
Худо мени эшитадими?
Масжидда ким айласа
тилак,
Шу тилакка етишадими?»
Дедилар:- Айт не тилагинг
бор?
Ҳайрон бўлиб сўз қотди
бобо.
«Чин кўнгилдан, соф ният
ила,
Сўрасанг гар беради Аллоҳ
».
Гўдак шунда қараб қиблага,
Кўз ёшларин тўкди
яширмай.
Жажжи қўлин очиб дуога,
Бир нарсалар дер эди
тинмай.
Шунда мулла унга сўз
қотди:
«Дуоингни эшитсин ҳамма,
Сен учун биз ҳам дуо
қилайлик,
Ўтинчингни эшитса зора ».
Овозини баралла очиб,
Деди:«Аллоҳ, эй
Художоним,
Дуоимни қабул қил Эгам,
Қайтар менга Сен
отажоним.
Отамсиз мен қандай
яшайман?
Бешикда зор йиғлайди
укам.
Айтгин Худо нима қилай
ман,
Олгансанку, ахир онам ҳам
Масжидга бир тушди
совуқлик,
Ҳеч ким бир сўз, калом
деёлмас.
Муланинг ҳам вужуди
титраб,
Нечун билмам омин
қилолмас.
Мурғак гўдак, зор қақшаб
йиғлаб,
Дуосини давом қилиб дер:
« Художоним, жонгинам
Худо,
Ҳеч бўлмаса онам қайтиб
бер!»
Бир он жимиб, сўнгра яна у:
«Биламан, дер, улар
қайтмайди.
Дуоларим қабул қил Эгам,
Жойларини Жаннат эт
майли.
Энди майли мен борай уйга,
Бешикдаги укам уйғонган.
Сут овқатин беришим
керак,
Бир озгина кечадан қолган.
Лекин эрта яна қайтаман,
Жавобингни айтасан менга,
Жаннатингдан жой берсанг
агар,
Ўйинчоғим бераман Сенга».
Қўлларини тортиб оминга,
Кўз ёшларин артгандай
бўлди,
Қўлларини қўйиб кўксига:
«Амакижон дуоим
бўлди,Айтинг,
Худо мени кўрдими?
Тилагимни эшитгандир-а?!
Эртага ҳам келсам
майлими,
Мендан жахли ҳеч
чиқмасдир-а?!»
Деди мулла осмонга қараб:
«Эй Аллоҳим, раҳмдил Эгам,
Қудратингга шак шубҳа
йўқдир,
Синовларинг турли хил
бирам.
Болажоним У дир раҳмдил,
Дуоингни албат эшитди,
Ин ша Аллоҳ, Ота-Онангни,
Жойларини Жаннатдан
этди!»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
эшигига осилган
эълон жажжи болакайларни
БЕФАРҚ қолдирмади..
У жойда: "Мушук болаларини
СОТАМАН ... нархи келишилган
холда.. Дўкон сотувчисига
учранг".. деб ёзилган эди..
Бир БОЛАКАЙ сотувчи ёнига
келди ва сўради:
~ " Мушук болаларини нархи
қанчадан.?" Сотувчи:
~ " Ўзига қараб 500 сўмдан
1000 сўмгача..."
Болакай чўнтагини ковлаб бор
йўғи 300 сўм пули борлигини
айтди...
Сотувчи мушук болаларини
қутиси билан СТОЛ УСТИГА
олган эди ҳамки, мушук
болалари хар қаёққа қоча
бошладилар...
Фақатгина бир мушук боласи
қутида МАҲЗУН болакайга қараб
ўтирарди...
Болакай сотувчидан сўради:
~ " Бу мушукча нега қочмади..."
Сотувчи :
~ "Ҳа бунга ЭЪТИБОР берма, бу
мушукча ногирон.. унинг орка
оёқлари ишламайди"...
Шунда болакай:
~ " Мен шу мушукчани СОТИБ
ОЛАМАН " ~ деди.. Сотувчи:
~ " Ундек бўлса, бу мушукчани
сенга БЕКОРГА бераман,
олақол" деди..
~ "Йўқ ... асло бекорга эмас.."...Ещё~ Бир дўкон
эшигига осилган
эълон жажжи болакайларни
БЕФАРҚ қолдирмади..
У жойда: "Мушук болаларини
СОТАМАН ... нархи келишилган
холда.. Дўкон сотувчисига
учранг".. деб ёзилган эди..
Бир БОЛАКАЙ сотувчи ёнига
келди ва сўради:
~ " Мушук болаларини нархи
қанчадан.?" Сотувчи:
~ " Ўзига қараб 500 сўмдан
1000 сўмгача..."
Болакай чўнтагини ковлаб бор
йўғи 300 сўм пули борлигини
айтди...
Сотувчи мушук болаларини
қутиси билан СТОЛ УСТИГА
олган эди ҳамки, мушук
болалари хар қаёққа қоча
бошладилар...
Фақатгина бир мушук боласи
қутида МАҲЗУН болакайга қараб
ўтирарди...
Болакай сотувчидан сўради:
~ " Бу мушукча нега қочмади..."
Сотувчи :
~ "Ҳа бунга ЭЪТИБОР берма, бу
мушукча ногирон.. унинг орка
оёқлари ишламайди"...
Шунда болакай:
~ " Мен шу мушукчани СОТИБ
ОЛАМАН " ~ деди.. Сотувчи:
~ " Ундек бўлса, бу мушукчани
сенга БЕКОРГА бераман,
олақол" деди..
~ "Йўқ ... асло бекорга эмас.." ~
ҳаяжондан болакай бақириб
юборди ва сўзида давом этди...
~ " Ўша энг ҚИММАТ мушукча
қанча турса...
бу мушукчани баҳоси хам
шунча... мен сизга хозир
ҚОЛГАН ПУЛНИ олиб келиб,
кейин мушукчани олиб
кетаман"...
Болакайнинг ҳаяжон, ТИТРОҚ
ОВОЗДА , товушини баланд
килиб гапириши сотувчини
таажжубга солди...
Сотувчи аста болакайга деди:
.. ~ " Болажон, сен
тушунмаяпсан... бу мушукча
бошқа мушуклар каби САКРАЙ
олмайди, сен билан югуриб
ўйнашолмайди... у НОГИРОН
ахир"...
Шу вақт болакай ўгирилдида
пастки кийимини ечди...
Болакайни оёқлари ПРОТЕЗ
эди...
~ " Мана мен хам туғма
ногиронман..
мен хам болалар каби ЮГУРА
олмайман, сакрай олмайман...
шунинг учун мени баҳоимни
АРЗОН ёки ТЕКИН деб билиш
керакми..? Ногирон мушукчани
хам кимдур тушиниши, кимдур
унга МЕҲР бериши керакку.."
деди, кўзида ёши билан...
Сотувчи БИРОН СЎЗ ҳам дея
олмади...!