Предыдущая публикация
Менсиз кул, йиғла...
Менсиз ўтсин ҳар битта онинг.
Токи мени деган чоғингда
Чиқиб кетсин танангдан жонинг.
Гарчанд сенинг ёдингсиз ўтган
Умримни ҳеч умр демасман.
Лекин йиғлаб ортингдан кетган
КЎНГЛИМДАН ҲАМ РОЗИ ЭМАСМАН!
Майли, мени зулмкор ата,
Мен шундайин қаттол бағирман!
Бир қаландар ишқ менда, аммо
Сендан кечиб, сен деб оғрирман...
Вужудимни парчалаб, тиғлаб,
Севги дилга солар қасирға.
Кўзимни ҳам солмайман, илло
Сен яшаган Олтин қасрга!
Чорлолмайсан номимни, ҳатто
Гарчанд дилда минг бора айтиб,
Ёлворсанг-да қодир Худога
Тушларингга кирмасман қайтиб!
Мен дунёнинг сўнгги йўлидан,
Шундай келдим, шундай кетарман.
Аммо сенинг буюк кўнглингни
ҲЕЧ КИМСАГА БЕРМАЙ ЎТАРМАН
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев