»
29/Apr/2018, 02: 05darakchi.uz «Севги бўлганмиди ўзи, ҳозир-чи, бирор ҳиссиётлар қолганми» — муҳими бу эмас! Асосий масала: эр-хотин ўртасидаги муносабатларни изга солиш, юракнинг туб-тубидаги бир томчи меҳр-муҳаббатни борича сақлаб қолишдир.
«Сўзларимни тинглаб, аччиғингиз келар. «Эс-ҳуши жойидами бу аёлнинг», дея ажабланарсиз балки, рости, ўзим ҳам қийналиб кетдим... Яхши ниятлар билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдошимдан кўнглим совиб бораяпти. «Севиб турмуш қурганмисиз?» дея сўрамоқчи бўлсангиз, йўқ! Совчилар орқали танишганмиз. Аммо ўзаро ҳурмат, меҳр бор эди! Энди бўлса, унга нисбатан ҳеч қандай ҳисларни туймаяпман, бир уйда бегоналардек яшаймиз гўё. Лекин оилам бузилишини истамайман! Икки нафар фарзандим учун ҳам ўзимни қўлга ола билишим зарур, бироқ қандай қилиб? Ўртамизда яна меҳр-муҳаббат уйғониши учун нима қилишим лозим?Маслаҳатберинг...»
Исми сир тутилади.
Кўнгил қурмағурнинг иши нозик. Зирапчадек дард ҳам уни жуда қаттиқ жароҳатлаши мумкин. Аёллар эса... ҳиссиётларга берилувчанмиз! Аммо гап оила қўрғони ҳақида борар экан, ҳис-туйғуларни идора қила билишимиз шарт! Эркаклар-чи, ахир уларда ҳам кризис ҳолатлари учраб туради-ку, дерсиз. Іақсиз! Бироқ эркакнинг йўриғи бошқа, у билан ўзини тенг билган аёл хато қилса қиладики, асло фойда топмайди. Хўш, таҳририятимизга сим қоқан муштариймиз ҳолатининг қандай изоҳи бор? Ечими-чи, топиладими? Таҳлил қиламиз!
Мутахассис — Наргиз САТТОРОВА, руҳшунос
Ҳамма нарса ўзгарувчан...
Атрофимиздаги воқеа-ҳодисалар, жараёнлар, инсонлар — бари ўзгарувчан! Ҳеч бир нарса йўқки, унга нисбатан муқим дея таъриф берсак. Кўз олдимизда ҳаракатсиз турган обьектнининг ичида ҳам ўзига хос ўзгаришлар кечади, аммо биз буни кўрмаймиз. Мисол учун, ҳайбатли тоғлар, улар сизнинг-ча ўсмайдими? Ўсади! Ариқда шилдираб оқаётган ёки ундан-да соддароғи, кўлмакдаги сувга қаранг-да, сўнг бир-икки сонияга нигоҳингизни бошқа ерга олиб қочинг. Энди яна обиҳаёт билан тўқнаш келсин кўзларингиз. Сездингизми, тафовутни. Ҳаётимиз ҳам оқим сингари мудом ўзгариб туради. Болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, етуклик ва кексалик — инсон умрининг маълум даврлари булар. Хўш, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларга бунинг нима алоқаси бор? Тан олиш қийин бўлса-да, тингланг, аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар ҳам ўзгаради!
Ўн саккиз ёшли йигит-қиз севгиси билан қирқ ёшли аёл ва эркак муҳаббати ўртасида фақр бор. Тўғри, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳис-туйғулар ифодаси мавжуд, аммо ўзгача талқинда. Биринчи ҳолатда кўпроқ ҳиссиётлар пешқадамлик қилса, иккинчисини ўзаро ҳурмат, қадрлаш, эъзозлаш тушунчалари бошқаради. Англаганингиздек, ҳар бири алоҳида даврдир.
Ҳаракат бор, муҳими...
Турмуш қурилаётганида инсон бир қадам олдинга қадам ташлайди. Кейингилари эса унинг янада камол топиши учун хизмат қилиб, олдинга ташланаверилади. Яъни ҳаракат бор.
Нутқимизда «орқага кетиш» иборасини қўллаймиз, бироқ ортга қадам ташлаш шунчаки ўхшатиш, холос. Аммо шундай ҳаракатлар содир қилиниши мумкинки, улар «минус» ҳисобланади. Лекин бу ҳам ҳаракат. Хўш, қай бири муносабатларнинг яхшиланиши учун кераг-у, акс бўлганларини қандай тўғирлаш мумкин?
Муносабатларингиз кун сайин совуқлашиб бораётганини англаб, ҳис этиб, таҳлил қилиб бирор нима қилмасам бўлмайди, дея фикрлаяпсизми, демак, жуфтингиз билан сизни боғлаб турувчи ришта узилмаган ҳали. Ниманидир ўзгартиришингиз керак, негаки бир жойда тўпланиб қолган сув юзасини ғубор қоплайди. Ҳаракатдан тўхтаган нарса-буюм борки бузилади, асли бу ҳам бир жараён ҳисобланса-да. Худди шундай ривожланиш сусайган, тўхтаб қолган муносабатларга ҳам инқирозга юз тутади, эрта, индин, балки бир йилдан кейиндир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев