Нигора Асадова, 26 ёш, Самарқанд шаҳри:
— Турмуш қурганимизга тўрт йил бўлди. Битта фарзандимиз бор. Совчи орқали топишганмиз. Мен у кишини жуда яхши кўраман. Назаримда, у киши ҳам мени севади. Очиғи, яқин-яқин кунларгача шу хаёлда эдим. Менга муносабати ҳар доим бир хил бўлганиданми, умуман гумон қилмасдим. Аммо яқинда… Турмуш ўртоғим телефонини уйда қолдириб кетибди. Қарасам, ўчиқ экан. Шунчаки ёқиб кўрдим. Ёқишим билан парол қўйилмагани учун электрон почтаси бирдан очилди. Бирдан экранда уч-тўртта ёзув пайдо бўлди: «Бугун йўқсиз?», «Сизни соғиндим…», «Қанисиз?»… Кейин англаб етдимки, бу эримнинг интернетдаги ёзишмалари экан. Чиққан ёзувлар эса «Гуля» деган почтадан келган. Қизиқиб ва рашк ўтида ёниб уларнинг ҳамма ёзишмаларини ўқиб чиқдим. Билишимча, улар анчадан буён ёзишиб юришади. Унга оилали эркаклигини айтган. Лекин ёзишича, мени унчалик ёқтирмасмиш. Эримнинг ёзишмасида, «сизга боғланиб қолаяпман, ким билсин балки бу севгидир?», деган сўзлар ҳам бор эди. Тутаб кетдим. Қиз эса ҳали турмушга чиқмаганмиш. «Соғиндим», деганига қараганда анча яқин…
Эрим ишдан келгунча ҳам сабрим чидамади:
— Қачондан буён сизга ёқмайман? Сизни соғинган Гулялар тинмай хат ёзаяпти…
Унинг нафаси ичига тушиб кетди. Кейин бирдан ўзини қўлга олиб бақира бошлади:
— Нега телефонимни ёқдинг? Ким тегинсин, деди сенга?
Уйга келгач, эса мени овутди:
— Бу бир ўйиндек гап. Парво қилма! Интернетда нималар бўлмайди, дейсан? Бир-бирини кўрмай-билмай ҳамма алжирайди-да! Мен ҳам ишда бўш пайтларим зерикмаслик учун гаплашганман. Ўша қизни кўриб ётибманми, ҳаётда?
Бу сўзлар таскин бергандек бўлди. Лекин барибир шубҳаларим тарқамаяпти. Эрим ростдан мени ёмон кўрадими? У қизни севадими? * * * Er xotin munosabatlari PSIXOLOGIYA si +18
Маслаҳат: — Сизнинг биринчи хатонгиз — эрингизнинг телефонини титкилаганингиз. Эркак киши ўзига тегишли нарсаларга теккан одамни ёқтирмайди. Иккинчи хатонгиз — буни унга билдириб, жанжал қилганингиз. Энди у сиздан эҳтиёт бўлади. Билишни истаган нарсангизни ҳам билолмайсиз. Аёл киши ўзини уйда сал бепарво тутгани яхши. Шунда у сизга эътибор қила бошлайди. Бундан кейин унга, айниқса унинг телефондаги мулоқотига умуман парво қилманг. Биринчидан, ўзингизга яхши, асабингиз бузилмайди. Иккинчидан, сизнинг бу қилиғингиз уни бефарқ қолдирмайди. Ўз-ўзидан сиз ҳақингизда ўйлай бошлайди. Сиқилманг, у сизни яхши кўради. Шу меҳрни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2