Умида Қосимова, 34 ёш, Жиззах шаҳридан:
— Эрим билан севишиб турмуш қурмаганимда ҳам бунчалар куймасдим. Ортимдан ялиниб юриб уйланганди. Билардим, ўша пайтда ҳам менинг кўзимни шамғалат қилиб бошқа қизлар билан гаплашиб турарди.
— Бу билан ҳаётингни боғлама, бир умр куйиб ўтасан, — деганди бир дугонам.
Уни яхши кўрганим учун ҳам воз кечмаганман. Мени қаттиқ севади, деб ўйларканман-да! Тўғри, у бошқа ҳиёнаткор эркаклар каби мен камситмайди, жанжаллашмайди. Аммо энг ёмони, чиройлироқ аёл ёки қизни кўрса ўзини тутолмайди. Тўй-ҳашамларга борсак, уялиб кетаман. Озгина ичиб олади-да, дуч келган аёлга ширин гапириб, рақсга таклиф қилади. Яна кўча-кўйда бирорта чиройли қизни кўриб қолса ҳам албатта менга келиб айтади ҳам:
— Бугун кўчада бир қизни кўрдим: асал! Ўзи кечроқ туғилиш керак экан. Кундан-кун қизлар гўзаллашиб бораяпти.
Гоҳида асабларим қақшаб кетганидан бақириб юбораман:
— Аёллардан ҳам бошқа дардингиз борми? Нега бунақасиз? Одамлар сизни ғирт хотинбоз дейди. Менга ачиниш билан қарашади.
— Бирорта билан юрганимни кўрдингми? Меники фақат тилда. Бошқаларга ўхшаб юриб кетсам нима қилардинг? Қўлингдан ҳеч нарса келмайди-ку!
Ўзим ҳам унинг гапига қўшилиб, таскин топаман. Ростдан ҳам унинг биров билан жиддий етаклашиб кетганини кўрмадим. Аммо барчанинг кўз ўнгида мени ҳижолат қилиши жонимга тегиб кетди. Нима қилсам, шу одатини ташлади? * * * Er xotin munosabatlari PSIXOLOGIYA si +18
Маслаҳат: — Бунга кўз билан яхши кўриш дейилади. Сиз унинг бу одатини ташлата олмайсиз. Бу унинг феъли. Шунақа яралган у. Ҳайрати, севинчи, дарди ҳар доим ошкор бўлади уларнинг. Эрингиз тўғри айтибди, ростмана хиёнат қилса нима қилардингиз? Бунақа инсонлар очиқ китобга ўхшайди. Ҳеч нарсани яшириб ўтиришмайди. Шунинг учун эрингиздан ҳечам хавотир олманг ва бекорга сиқилманг ҳам. Уни шу ҳолича қабул қилинг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев