Бизлар учун кеча кундуз тинмаган,
Изгиринда совуқ нима билмаган.
Рўзгор дея асло қадди синмаган,
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН.
Ўзи киймай фақат бизни кийдирган,
Халол топиб халол ризқни едирган.
Тулпор бўлиб болаликни тўлдирган,
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН.
Болам дея ўтар эди кунлари,
Чарчасада чиқмас эди унлари.
Дардларини ичга ютган тунлари.
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН.
Бир кам бўлмай шодликларда ўсдик биз,
Шукур энди ёнимизда ўгил қиз.
Тўйлар қилсак тўрларида бўлинг сиз,
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН.
Мана бугун ўзга юрда юрибман,
Мехрингизни қалбдан сезиб турибман.
Қадрингизни мана энди билибман,
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН.
Бола чақа топай дея елибман,
Мол дунё деб ўзга юртга келибман.
Сизни бўлса согинтириб қўйибман,
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН.
Бахтимизга сог саломат юрингиз,
Насб бўлса юз ёшни хам кўрингиз.
Бизлар учун дуо қилиб турингиз,
Мехрибоним ўзингизсиз ДАДАЖОН!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12