ЯРАЛГАН СЕВГИ...
(8-қисм)
Аввалига хабарни очолмай
иккиланиб турдим. Яхши
хабарлигига умид кам эди.
Салбий хабар бўлса ичимни
кемириб бораётган азоблар
янада кучаяди.
"Ё Аллоҳ" дея хабарни очдим-у,
бир муддат барча сезги
аъзоларим мени тарк этгандек
ғалати ҳолатга тушиб қолдим...
"Нега бундай бўлди бизни
тақдиримиз...?"
Кейин эса булар ҳаммаси
ўнгимда бўлаётганига ишонч
ҳосил қилиб, юзимга табассум
югурди. Чунки бу хабар
яхшилик элчиси эди. Нима деб
жавоб ёзишни ўйлай
бошладим. Ҳозир айни вақти
эди буни. Менга келган
хабардан унда қандайдир
ҳиссиётлар содир бўлаётгани
аниқ эди.
"Мени кечир, биз албатта
бахтли бўламиз."
Шундан кейин алламаҳалгача
смс орқали гаплашиб ўтирдик.
Бу охирги бир йилда биринчи
бор дилдан суҳбатлашувимиз
эди. Унинг ҳар битта яхши
сўзидан ўзимни кучга тўлиб
бораётганимни сезиб
турардим...
Она ва фарзанд дийдоричалик
ширин туйғу йўқ дунёда. Ҳеч
ким Оначалик соғинмайди
бизни, Оначалик кутмайди ҳеч
ким йўлимизга кўз боғлаб.
Қайтишим ҳақида Онажонимга
хабар бериб, кўзлари йўлимда
қолишини истамасам бир
тарафдан Она соғинчини янада
кучлироқ туйгим келарди,
тўйгим келарди Онам
соғинчига. Шу сабаб
қайтишимдан хабардор этиб
қўйдим уларни. Сен учун
беғубор қувонадиган,
ютуқларингдан беғубор
севинадиган ва оғир кунингда
энг-энг кўп куйинадиган ягона
зот бу- Она бўларкан...
***
Ниҳоят, узоқ кутилган дамлар-
мен уйимиз остонасидаман,
Онам бағрида... Барча дунё
ташвишларидан ҳоли, узоқ
вақтли соғинч азобларидан
озод ҳолда Онажоним бағрида
турибман. Бундай бахтни ҳис
этиш учун яна саккиз ой
олисларда тентираб юришга-да
розиман.)))
Йўлда менга ҳамроҳ бўлган бир
амаки айтган эдилар: "Мен ўн
йилдан бери келиб кетаман шу
ерга. Ҳар сафар қайтаётганимда
ҳақиқий бахтни ҳис этаман. Энг
буюк бахт бу- висол. Ота-она
висоли, дўст-қариндошлар
висоли, жуфти-ҳалолинг висоли
ва севган ёринг висоли."
Шу гапларни
гапираётганларида юрагим
ажиб орзиқиб кетган эди. Ҳозир
бу гаплар қанчалик ҳақиқат
эканлигига иқрор бўлаяпман.
Оила, ота-она висоли бебаҳо
бахт эканини англадим.
Ватан қадрини ватандан олис
бўлсагина чинакамига ҳис этар
экан инсон. Ватан сўзини ҳар
доим ҳам тилга олавермаймиз
лекин ватандан узоқ бўлган
киши албатта бу муқаддас
сўзни тез-тез тилга оладиган
бўлиб қолади...
-Ойи, бир гапим бор эди сизга, -
гап бошладим бир куни ойим
иккимиз нонушта
қилаётганимизда.
-Айтчи қани.
-Мен бир ерга бориб келишим
керак.
-Қаерга, узоққами?
-Ҳа, бироз узоқроқ. Бухорога.
-Нима сабабдан? Тинчликми?
Гапни бошлашга бошлаб қўйиб
сабабини айтишга келганда
айта олмай жилмайганча
тикилиб туравердим онамга.
-Бир гап бор бу ерда.
Яширмасдан айт!
-Шундай, айлангани)))
-Алдаяпсан билиб турибман.
-Ҳа яхши, айтаман. Бир
танишим бор у ерда.
-Энди билдим, биргина Бухоро
қолган экан сени танишларинг
йўқ жой.
-Бу бошқача таниш ойи)))
Энди аниқ тушуниб олдилар.
-Ҳечам тинч юрмадингда сен
бола. Нима Тошкентда қиз
қуриб қолибдими?
-Ҳа)))
-Мен барибир Бухородан уни
олиб бермайман сенга.
-Мен эса ишонаман олиб
беришингизга. Чунки сизга ҳам
ёқишини ҳисобга олиб
танишганман у билан))
-Қачон таниша қолдинг, бир
йилдан бери уйда эмассан.
-Икки йилдан ошди,
кетишимдан аввал ҳам танир
эдим.
-Шундай дегин...?
-Майлими борсам?
-Мен сенга ишонаман, болам.
Фақат ўзингни қийнаб қўймагин
дейман. Ота-она рухсатисиз ҳеч
нарса қилиб бўлмайди. Кўрган
синовларинг етарли, яна
муаммо орттириб юрма. Бирга
бўла олишингларга
ишонсанглар майли.
-Мен уддалайман ҳаммасини.
Чунки сиз борсиз)))
Бирон нима бериб юборайми?
-Нима?
-Чиройли матоларим бор.
-Йўқ Ойи, булар бироз
кейинроқ. Аввал ўзим бориб
келай.
-Майли болам. Қачон
бормоқчисан?
-Эртага...
Умид қилганимдек онажоним
мени тўғри тушундилар. Энди
фақат эртани кутиш қолди.
Ҳозир Хуршида билан
гапларимиз келишиб қолган,
ёнига боришимга ҳам
қаршилик қилмай қўйганди.
Аксига олиб сониялар ҳам
худди соатдек имиллаб
ўтаяпти...
Тезроқ ёнингга борсаму-у,
ҳаловатим беркинган
кўзларинга тўйиб қарасам
Ҳаловатим...
Ана сенга Бухоро-ю, мана сенга
Бухоро! Ана сенга эски шахар-у,
мана кир ювадиган мошина!
Машинадан тушдим-у, ўзимни
Европанинг биронта шахрига
келиб қолгандек ҳис этдим.
Чунки бу ерда чет элдан келган
сайёҳлар кўпроқ эди
назаримда.
Ҳа! Мен дунё эътиборини
қозона олган шундай
Жаннатмакон диёрда
яшаяпман)))
Бу ерларда биринчи бор бўлиб
турганим сабабли бундай
гўзалликка бироз хаёлим кетиб
қолибди. Келганим ҳақида
Хуршидага хабар бериш учун
телефонимни олдим.
-Алло!
-Мен келдим))
-...
Бу сукут ортида хурсандликнинг
кичик аломатлари сезилиб
турар эди)))
-Қачон кўраман сени?
-Билмасам... Ҳозир ишдаман.
Эртанги кунга рухсат сўраб
кўраман. Сиз дам олинг бугун,
чарчагандурсиз.
-Хўп, яхши ишлагин.
Қўнғироғингни кутаман.
"Тушимми, ўнгимми?" дейман
ўзимга. Орадан шунча вақт ўтиб
Хуршида билан учрашиш... яна
Бухорода!)))
Чиндан ҳам ширин тушдек эди
ҳаммаси. Биринчи масала- ётоқ
учун жой топиш. Лекин
қаердан, қандай? Бегона
шахарга биринчи марта ва
ёлғиз келиб қолиш ғалати бўлар
экан. Йўналишни таваккал олиб
қадам ташладим секин-аста...
-Алло!
-Ишдан чиқдим мен.
Қаердасиз? Тунашга жой
топдингизми?
-Йўқ!))
-Йўқ?
-Ҳа, йўқ)))
-Топа олмадингизми? Қаерда
қоласиз?
-Сизларникига бораман)))
-Ҳозир дадамларга айтиб
қўяман, Бухоро ошидан тайёр
қилиб қўядилар)))
-Ҳазиллашдим,
меҳмонхонадаман.
-Эртага тушликкача рухсат
олдим ишдан.
-Кам эмасми?
-Ортиқча гап чиқмасин, ҳали
янгиман.
-Тушунарли. Унда эрталаб
кутаман.
-Хўп эртагача.
-Хайрли тун!
Одатда тунни ярмидан
оғдирмай ухламайман. Ўша
куни эрталаб ухлаб қолмаслик
учун вақтли ухладим ширин
хаёлларга ўраниб. Вақтни
ўтказиш учун ҳам ухлаш керак...
Эрталаб барвақт кўзларимни
очиб бироз иккиланиб турдим
қаердалигимни эслай олмай.
Кейин ҳаммаси ёдимга тушиб
ўрнимдан қўзғалдим.
Кўчада эса ҳақиқий совға ҳозир
бўлибди. Ёмғир ўзини аямасдан,
қизғанмасдан шаррос қуйиб
ёғар эди. Афтидан ҳали бери
тинмайди. Дарахт панасига
ўтиб Хуршидага қўнғироқ
қилдим.
-Хайрли тонг. Бухоро тонги
ёқдими?))
-Раҳмат, ажойиб. Ўзгармабсан
ҳечам.
-Қаердан билдингиз?
-Чунки ҳар доимгидек
кечикаяпсан.
-...))
-Ёмғир мени келишимни билган
шекилли, ажойиб ёғаяпти.
-Мен ярим соатда етиб
бораман. Қаерда турибсиз
ҳозир?
-... олдида.
-Йўлдаман, ўчираман
телефонни...
Бир кун, бир ҳафта ўтиши осон
бўлар экану лекин ярим соат
ўтиши улардан қийин экан,
ишонаверинг! У ёққа юраман,
бу ёққа келаман. Қўшиқ
эшитаман. Расмга оламан.
Лекин рақамлар нимагадир
силжимайди...
Ниҳоят телефоним чақира
бошлади мени.
-Алло!
-Рости ишониш қийин-у лекин
мен келдим...
Ёмғирда бироз совуқ қотган
таним аста қизий бошлади.
Атрофга қараб уни излай
бошладим.
-Кўрмаяпман сени...
-Бироз узоқроқдаман юриб
кетаяпман.
-Қайси тарафда мен ҳам юрай
тезроқ!
-Сабр қилинг))
Алоқа узилди. Кўзларим тўрт
бўлиб тўрт тарафга йўналиб уни
излай бошладим.
Қора палтоли қиз кўринди-ю,
бор эътиборимни ўша тарафга
йўналтирдим.
Бу Хуршида! У келаяпти.
Доимгидек нигоҳлари ерда. Гўё
юрагим кўксимни ёриб чиқиб,
имиллаб юраётган
оёқларимдан тезроқ юриб
кетгудек...
Ҳалиги кинодагидек "Наҳотки
сен" деб юборишдан ўзимни
тийиб турардим.)))
Ўша қиз, ўша-ўша Хуршида...
Биз жим турардик фақат
кўзларимиз ҳол-аҳвол сўрашиб,
бир-биридан нимадир излар
эди...
-Кечикиш одатинг қолмабди...
-Ҳаа)) Яхши келдингизми
қийналмай?
-Нимадан қийналаман, ҳали
кучдан қолмадим.
-Бирон панароқ жойга ўтайлик
ёмғир қаттиқ ёғаяпти.
-Яхшироқ кафе бўлса борайлик,
мен нонушта қилмай чиқдим
-Яхши, унда бир жойга олиб
бораман сизни.
-Ёмғир жуда кучли ёғаяпти.
Анча бўлганди бундай ёмғир
ёғмаганига, -ҳайдовчи йигит
гапга солиб кетар эди бизни.
-Ҳа, ростдан ҳам. Анча бўлди
бундай ёмғир кўрганимга, -
Хуршида ҳам маъқуллади уни
гапини.
-Тошкентдан келган кўринади))
-аста кулиб Хуршидага
қарайман. У ҳам жавобан
жилмайиб турарди.
Шахарни чиройли жойларидан
биридаги шинам кафе. Ёқимли
мусиқа янграб турибди. Кўчада
кучли ёмғир бўлганлиги сабаб
шу ерда гаплашиб ўтирдик
анча вақт.
-Билиб туриб ўзимизни ўтга
ташламаяпмизми?
-Ҳаммаси яхши бўлади.
Яхшиликка ишон фақат. Мен
ортиқ ҳоҳламайман сенсиз
яшашни. Бу ёмон жуда...
-Лекин бўлган гапларчи?
-........
Анча вақтгача тилим сўзга
айланмай қолди. Қандай йўл
қўйганман бу хатога...
-Ҳаммаси эсдан чиқади, мана
кўрасан.
-Дўстларимиз билан шундай
йиғилишиб қолсак
салфеткаларга бир нималар
ёзиб, бир-биримизга берамиз
эсдалик учун))
-Ажойиб ғоя! Унда менга ҳам
ёзиб бер?
Сумкасидан ручка олиб оппоқ
салфеткага нималарнидир бита
бошлади.
-Фақат кейинроқ ўқинг, ҳозир
эмас))
-Хўп. Ручкангни бериб тур мен
ҳам ёзгим келиб қолди))
Бу ҳаётимдаги энг ҳаяжонли
дақиқалардан бири эди.
-Қарамай тур. Ёзувим ҳунук
бўлиб кетгандур. Ручка
ушламаганимга анча бўлди))
-Хўп)) -дея нигоҳини бошқа
тарафга қаратди.
Аста чўнтагимдаги нозик
ҳалқачани олиб, ёзув ўртасига
қўйиб салфеткани ўртасидан
қайтариб Хуршида тарафга
сурдим. Юрак шўрлик эса
тамом бўлаёзган эди аллақачон.
Ўтирган жойимда сезилар-
сезилмас тебратиб турар эди
мени шунчалик кучли
ураётганидан.
-Буни ололмайман...
-Олишинг керак, қайтарма
илтимос!
-Мени қийнаманг, ололмайман...
У ҳали ёзувни ўқимаган эди. Шу
сабаб салфеткани очиб, ёзувни
унга қаратдим:
"Мен сени севаман... Мени
кечир, биз албатта бахтли
бўламиз..."
Уни эса кўзлари ёшланиб,
янаям гўзаллаштириб турар
эди. Биринчи бор йиғлаганини
кўрганимда қийналган бўлсам
ҳозирги кўз ёшлардан ажиб
роҳат олардим ва йиғисига
ҳалақит ҳам бермасдим.
-Ҳаммаси яхшилик билан
тугайди, Йиғлоқигинам)))
Мен бахтлиман. Энди бахтим
тўкис, ҳаммаси етарли.
Фақатгина ҳозир Озодбек
акани бир қўшиқлари камлик
қилаяпти:
Сўзимга ҳеч кирмаган юрак,
Сендек гўзал кўрмаган юрак.
Сендан бўлак сендан бошқага
Бунчалар тез урмаган юрак.
Қани ёнса, ўзидан тонса,
мени севиб қолса юрагинг.
Тунлари тўлғонар, ўзидан
қизғонар
Уйқудан уйғонар юрагим...
Бир сени ўйлар ўзига жойлар,
Йиллару ойлар йўлингни
пойлар юрагим.
Баландга осилар, соғиниб
эзилар
Шўхликдан босилар, дунёдан
узилар Юрагим...
ТАМОМ!
Соф севги ҳамроҳингиз бўлсин.
Севгингиз ҳеч қачон армон
бўлмасин.
Барча қўллаб-қувватлаб турган
дўстларимизга чин дилдан
миннатдорчилик изҳор этаман
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев