(2-қисм)
Вагонда одам гавжум. Гоҳ у, гоҳ бу одам мени нигоҳимдаги қизни тўсиб қоларди.
Наҳотки шу қиз бўлса мен ошиқаётган гўзал? Аниқ эслай олмаяпман. Чунки бор йўғи бир марта кўрганман уни расмини. Шунда ҳам ўчириб юбориш шарти билан "ммс" орқали жўнатган. Мен ҳам "келишув"га асосан расмини кўриб дарров ўчириб юборган эдим. У эса мени ҳали кўрмаган фақатгина овозим таниш эди унга.
Шу онда у ҳам менга қараб қолди. Ҳаёлларим тўзиб, нигоҳимни олиб қочдим. Ўзимга тушуна олмасдим, нега бунчалик ҳаяжонланаяпман. Худди-ки, биров отримдан қувиб келаётгандек бесаранжомлана бошладим.
Навбатдаги нигоҳлар тўқнашуви... Тамом! Бу ўша! Ўша Хуршида бу!
Шу онда ярқ этиб "Тақдир бизни омадли тасодифлардан чеклаб қўймайди деган умиддаман" деган гапим ҳаёлимдан ўтди. Қандай тасодиф кутганман, у қандай тасодифни тасаввур қилган эди... лекин бу кўринишдаги тасодиф ҳаёлимни бир чеккасига ҳам кириб чиқмаган эди. Юрак тарафдан худди отлар уюрининг қадам товуши каби овозлар эшитила бошлади.
Шу паллада "нажоткорим" поезд навбатдаги бекатда тўхтади. Мен дарҳол ўзимни ташқарига урдим. Бироз ҳаяжонимни босиб олмасам бу қизнинг олдида ғалати ҳолатда қолишим аниқ. Навбатдаги поездни кута бошладим.
-Наҳотки шунақаси ҳам бўлса? Нимага айнан мен келаётган вагонга чиқди? Бундай бахтли тасодиф ҳар доим ҳам бўлавермаса керак... Лекин у мени танимади. Таниганда-чи? Қай ҳолатга тушардик бу учрашувдан?
Навбатдаги поезд ҳам келди ниҳоят. Белгиланган бекатдан юқорига кўтарилар эканман, икки марталик нигоҳлар тўқнашуви ёдида қолдимикан? Ҳозир қай ҳолатга тушар экан... каби саволлар айланар эди.
Ниҳоят, хиёбон дарвозасига яқинлашиб келдим. Нигоҳларим билан уни излай бошладим. Негадир кўринмасди. Телефонимни олиб рақамларини тера бошладим.
-Лаббай!
-Мен келдим, Хуршида. Қаердасиз?
-Мен сув олаётгандим. Ҳозир бораман. Дарвоза олдидамисиз?
-Ҳа, шу ерда кутаяпман.
Алоқани уздим ва охирги дақиқалар тезроқ ўтишини кута бошладим.
Ана у!))) Ҳа, ўша- айнан мен ўтирган вагонга чиққан қиз. Одамларга қараб мени излаб келаяпти. Қўлимни кўтардим. Имо ўзига бўлганини сезиб мен тарафга кела бошлади. Ерга қараб келарди. Ниҳоят қаршимга етиб келди.
-Ассалому алейкум...
Менга қаради-ю, қаердадир кўргандек тикилиб қолди.
-Биз танишмизми? -дедим кулиб.
-Наҳотки??? -хайратини яширолмасди.
-Тошкент бағрикенг шахар-у лекин метроси жудаям тор экан)))
-Ҳаа))) Нега тушиб қолдингиз?
-Рости, ўзим ҳам тушуна олмай қолдим ўзимга.
-Сиз айтган тасодиф мана шуми? -сўради ҳаёлларимни уққандек.
-Хатто тасаввур ҳам қилмагандим бунақасини.
-Ҳаёт тасодифларга бой лекин айнан бунақасини фақат кинода кўрган эдим. Энди эса ҳаётда. Яна айнан ўзим билан...
-Хиёбонга кирайлик. Бироз суҳбатлашиб кинога борамиз қаршиликлар бўлмаса.
-Нима, қаршиликлар киритмайдими кинога)))
-Яхши ҳазил))) Қани кетдик.
Ўша дамлар ҳаётимда янги саҳифа очилаётганини ҳис қилардим. Бу саҳифаларни эса Хуршида билан ўтадиган бахтли онлардан қолаётган битиклар безашини ич-ичимдан ҳоҳлар эдим...
Хиёбондаги чамаси бир соатлик суҳбатдан кейин кино кўргани отландик. Ҳаммаси оддий, йигит-қизнинг одатий учрашувларидек туйиларди бир қарашда. Лекин мана шу оддийлик билан боғлиқ ширин хотиралар ҳар қандай ҳолатда ҳам мени табассум қилишга ундай олади ва шу одатий ҳолдек кўринган учрашувларимиз фақат иккимизгагина аён бетакрор , бебаҳо хотираларни қолдирган.
Метрога тушиб кетар эканмиз, мен жетон олгани кассага бордим. Икки дона жетон ва иккита эллик сўмлик танга- юз сўм қайтим олдим. У пайтда метро жетони 700сўм эди))) Тангалар ёнимда олиб юришга ноқулай деб, уларни касса токчасида қолдирдим.
-Воой, бу нима қилганингиз? Пулниям увол қиларканми?
Хуршида дарҳол касса токчасидан тангаларни олди.
-Талаба бўлмагансизда ҳали, пулни қадрига етмайсиз)))
-Қани менга беринг-чи... Буниси сизга. Иккинчиси эса менда қолади, биринчи учрашувимиздан нишона)))
Ўша кун мен учун ҳаётимдаги мўжизавий кун сифатида хотирамда қолган.
Бироз тасаввурдан йироқ, эллик сўмлик иккита танга икки инсоннинг ҳаётида мухим рол ўйнаса! Худди ўта қимматбаҳо буюмни асрагандек асрар эдик... ва яна ўша тасодифий учрашув... Биринчи бор учрашувга кетаётган одамингиз билан метрода, бир поездда ва бир вагонда ёнма-ён кетсангиз-у, у сизни танимаса...)))
***
Бугун нима учундир кайфиятсиз ўтаяпти кун.. Ҳаёлим паришон. Қўлим ишда-ю, ҳаёлим қаерлардадир кезиб юрибди. Бир мижозни ишини кўнгилдагидек қилиб бера олмаганим учун хизмат ҳақини ёнимдан қайтаришга мажбур бўлдим. Яна бир нечтасидан дакки эшитдим.
Йўқ, бу ҳолатда ишлаб бўлмайди... Бошлиқдан жавоб олиб уйга равона бўлдим. Бугунги ҳолатим сабабини тушунгандекман. Бугун туғилган куним. Биринчи бор оилам бағридан узоқда бу кунни кутаяпман. Эрталабдан бери томоғимда оғир бир нима тургандек бўлаяпти.
Уйимга яқин жойда тинч хиёбон бор. Ўйлайдиган ҳаёлларим, режаларим бўлса шу ерга келаман. Ҳозир хам қадамларимни шу хиёбонга йўналтирдим. Қулай жойни танлаб ўриндиқларни бирига ўтиришим билан бир гала кабутарлар тўдаси ёнимга учиб келди))) Гуриллашиб ҳол-аҳвол сўрашга киришдилар. Шу хиёбонга келсам ўзим билан писта ҳам олиб келаман. Ерга сочилса овозидан 50метр узоқроқдаги кабутарлар ҳам учиб келиб жудаям ёқимли манзара ҳосил қилишади.))) Одатимга асосан олиб келган писталаримни ерга соча бошладим. Ўйлаганимдек атрофимни бир зумда кабутарлар қуршаб олишди. Ҳаттоки қўлда ушлаб олса бўладиган даражада.
Бироз кайфиятим кўтарилгач телефонимни олиб, синглимни рақамларини тердим.
-Ассалому алейкум, акажон!
Биринчи чақирувдаёқ жавоб берди синглим Мафтуна доимгидек.
-Ваалейкум ассалом, Мафтуна. Яҳшимисан, қийналмай юрибсанми?
-Ҳа, раҳмат акажон. Мендан хавотир олманг, яхшиман. Ўзимиз сизга қўнғироқ қиламиз деб турган эдик. Туғилган кунингиз билан табриклайман. Илоҳим бағримизга тезроқ, соғ-омон қайтинг. Сизни соғиндик жудаям, акажоним.
Нимагадир кўнглим бўшаб, томоғимга бир нима тиқилгандек бўлди.
-Жоним синглим мени. Мен ҳам сизларни соғиндим. Ўзинг яхшимисан, ҳеч қаеринг безовта қилмаяптими?
-Ҳудога шукр, ҳаммаси жойида. Ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман.
-Ҳамма нарсанг етарлими, ҳеч нима керак бўлмаяптими?
-Ҳамма нарсам ертарлик. Фақат сиз камлик қилаяпсиз.
-Вақт тез ўтаяпти, ҳадемай қайтиб қоламан. Ойим ёнингдамилар?
-Ҳа, ёнимдалар. Ҳозир телефонни тортиб оладилар қўлимдан))) Бераяпман ойимга. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, акажон.
-Алло, Умиджон, жоним болам...
-Ассалому алейкум, ойижон.
-Ваалейкум ассалом. Овозларингдан онанг ўргилсин. Туғилган кунинг билан болам. Умринг узоқ, ризқинг бутун, келажагинг порлоқ бўлсин.
-Раҳмат онажон. Сизга раҳмат мени дунёга келтирганингиз учун.
-Ўзим ўргилай сендан. Ишларинг яхшими, тан-у жонинг соғми?
-Ҳа ойижон, хавотир олманг мендан. Фақат...
-Нима бўлди, қийналаяпсанми?-хавотирланиб сўрадилар.
-Йўқ, асло! Фақат сизларни соғиндим, ойижон...-назаримда овозим қалтираб кетди гапираётиб.
-Қайтиб келақол унда жон болам...-онам ҳам йиғисини тута олмай гапирар эдилар.
-Оз қолди ойижон, тез орада қайтаман...
***
Кундалик харажатлари мақсадида дўконга кирдим. Керакли харидларни қилиб бўлиб кассада ҳисоб-китоб қилар эканман, сотувчи аёл қайтимга бир жуфт танга қайтарди. Ғалати бўлиб кетдим. "Керак эмас" деб қолдириб кетмоқчи эдим, қулоғимга "-Талаба бўлмагансизда, пулни қадрини билмайсиз" деб кулгу аралаш айтилган сўзлар чалингангандек бўлди. Беихтиёр тангаларни олиб кўчага йўналдим. Қўлимдаги тангаларга тикилиб кетар эканман, шу тангалар билан боғлиқ хотиралар яна ёдга туша бошлади...(давоми бор)
Ҳар қандай ёмон ўтмишни ҳам биргина ширин хотира унутилишига йўл қўймайди. Инсон ҳаёти давомида кимнидир йўқотиши мумкин. Лекин ўша инсондан қолган ширин хотиралар уни унутишинга йўл қўймас экан...
Яхши инсонлар ўзларига ёққан нарсани яқинларига ҳам илинар эканлар. Агар меҳнатимиз бироз бўлсада сизга маъқул келган бўлса уни дўстларингизга ҳам етказинг. Бунинг учун пастроқдаги "класс"ни бир бора босиб қўйсангиз кифоя ;-) :-)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев