(1-қисм)
-Илтимос, расмга тушириб қўя олмайсизми?
Ортимга ўгирилиб қарасам бир қиз менга телефонини тутиб турарди.
Ҳа, бундай чиройли манзарада ҳар кимда эсдалик расм олиб кетиш истаги туғилади. Кичиккина ҳовузча, жилдираб тоза сув оқиб туради. Ҳовузча ичида эса икки оққуш ва турли ҳил, турли рангдаги балиқлар ўзгача рангда товланиб юрибди. (Бу жойни Тошкентимиз аҳли яхши билишади)))
Йўқ дея олмадим. Умуман олганда буни қийин жойи ҳам йўқ.
-Майли, берақолинг, -дея қизнинг қўлидан телефонини олдим. Қиз эса дарҳол ҳовуз ёнига, оққушлар рўпарасига бориб ўтирди ва оққушларга қараб қўлини чўза бошлади. Шу ҳолатда расмга олдим ва кўрсатдим. Расмга қараб туриб нимадир дейишга чоғланарди. Назаримда қониқиш ҳосил қилмади. Ҳовуз атрофида ўсиб турган ўтдан бир тутам юлиб қизга узатдим.
-Мана буни тутинг, ёнингизга келади.
Айтганимдек қилиб ўтни оққушларга узатди. Оққушлар эса қизга яқин келган паллада расмга олдим. Бу сафарги уринишдан хурсанд бўлиб, раҳмат айтиб, телефонини қайтиб олди. Мен эса бу ажойиб манзарадан бир одамни баҳраманд эта олганимдан мамнун ҳолда ортимга ўгирилдим. Ўгирилдим-у, кулиб юборишдан ўзимни базўр тутиб қолдим. Хуршидам кўзларида жахл, рашк, аразни мужассамлаштириб, шунақанги ёқимли нигоҳ билан менга қараб турарди. Йўқ, барибир кулгудан ўзимни тутолмадим.
-Нега бундай қарайсан)))? -дедим кулгу аралаш.
-Боринг расмга олиб юраверинг шу қизларни.
-Ҳа, нимаа?))) Нима қилдим мен?
-Ҳеч нима қилганингиз йўқ, яхши қилдингиз. Айтдимку, ўша қизларни расмга олиб юраверинг!
-Йўқ демайманку шу арзимаган ишга. Жахлларингдан сени))) Бўлди эсдан чиқарамиз у қизни. Ундан кўра мени расмга ол шу ерда.
Оққушларни чиройига берилиб, ёнимда Хуршида борлиги ҳам ёдимдан кўтарилган экан))) Мен ҳам оққушлар билан эсдалик расмга тушдим. Кейин эса икки четида дарахтлар ўсган йўл бўйлаб кетдик....
-Хурши, буни қара!
-Нимани?
-Расмга қара, оққушларга!
Расмда оққушлар ҳудди севги ҳақидаги видеороликлардагидек юрак шаклини ҳосил этиб туришар эди.
-Бу қандай бўлди? -сўрадим ҳамон ҳайратланиб.
-Талант бу, талант))) -деб ёш болаларча беғубор куларди Хуршидам.
-Барибир ҳеч нима биринчи учрашувимиздек антиқа ва эсда қоларли эмас...
***
-Барибир ҳеч нима биринчи учрашувимиздек антиқа ва эсда қоларли эмас!
Ўз ҳаёлларимни ўзимнинг лабларимдан шивирлаб чиққан ушбу сўзлар бузиб юборди. Соатга қарайман- тунги икки бўлибди аллақачон.
Бунча тез ўтмаса бу вақт. Ҳеч нарсага улгурмайсан. Айниқса мусофирчиликда. Соат тунги 22:00гача ишлайсан. Ишдан қайтиб ювин, овқат қил, супермаркетга чиқ... Бир зумда ўн икки бўлиб қолади соат. Ўн иккида ухласанг-ку майли. Қани уйқу жонивор ҳам кела қолса! Йўқ, аксига олгандек уйқу ҳам инмайди кўзга. Ҳаёлларга берилиб ётаверасан, ётаверасан, ётаверасан...
Бу кечинмаларни мусофирликни бошдан кечирганлар яхши билишади.
Мана, бешинчи ой ўтаяпти-ки, ҳали тўйиб ухлаган кунимни эслай олмайман. Умуман олганда, азалдан кам уйқу эдим. Вақтни ухлаб, осонликча ўтказиб юборишга кўзим қиймайди. Ҳасис бой ўз пулларини қанчалик қизғанса, мен ҳам вақт борасида яхшигина "ҳасис"ман))). Лекин одамлардан қизғанмайман. Балки вақтнинг ўзидан вақтимни қизғанаман. Яқинларимдан кимнидир биргина табассумига сабабчи бўла олсам уйқусиз тунларимга ҳам рози бўлиб кетаман... Ҳозир олдингиданда кўпроқ уйқусиз бўлиб қолганман.
Ҳаёлларим айланиб яна ўша биринчи учрашув сари тортқилай бошлайди. Буларни эслаш мен учун бироз оғир бўлса-да, бебош ҳаёллар шу тарафга етаклаб кетади...
****
-Нима дейсиз, учрашиш вақти етмадимикан? -сўрадим бир куни Хуршидадан сухбатимиз орасида.
У эса бу таклифни кутмаган шекилли, бироз ўйланиб қолди.
-...
-Демак- йўқ. Шундайми?
-Мен шундай дедимми?
-Унда розисиз?
-Қарши эмасман...
-Эртага сизлар тарафга йўлим бор эди айни муддао.
-Эртага мен ҳам дарсдан эрта чиқаман.
-Биринчи омадли тасодиф бу)))
-Ҳа...)))
-Тақдир чиройли тасодифлардан бизни чеклаб қўймайди деган умиддаман.
-Чиройли таъриф)))
-Раҳмат. Сиз билан гаплашсам ўзимни шоирлардек тасаввур қиламан.
-Ҳушомад қилмай қўяқолинг)))
-Бу ҳушомад эмас, хурсанд бўлмай қўяқолинг)))
-Яхши бўлибди)) Мен энди дарсларимни тайёрлай қаршиликлар бўлмаса?
-Қаршиликлар қўйишмайдими дарс тайёрлашга?)))
-Ҳаа))) Яхши ҳазил.
-Эртагача, ҳайрли тун.
-Раҳмат, сизга ҳам...
-Ҳа, Умид? Хурсандсан-ку? -дейман ўзимга ўзим ҳазиллашиб
Ростдан хурсанд эдим. Чунки бу қиз ростдан ҳам мени кўнглимдаги қиз эди назаримда. Гап-сўзлари тартибли жудаям. Айниқса, меъёрга қаттиқ эътибор берар эди. Сухбатлашиш ёқимли жуда.
Шундай ажиб ҳаёллар билан ёстиққа бош қўйдим...
Ҳаётимда илк бор бундай иштиёқ билан учрашувга тайёрлана бошладим эрталабдан. Бўйим узун, гавдали бўлганим учун одатда спорт кийимида юрардим. Жавонимни очиб бироз тикилиб турдим-да, енги калта оқ кўйлак ва қора шимимни олдим.
-Классик кийимда йигитни гулига аланар экансану, қандайдир ранг-баранг футболкаларни кийиб юрасана, Умид? -дейман ўзимни кўзгуда кўриб. Ойим ҳайронлар.
-Охири кўндиришибди-да шўрлик домлаларинг сени оқ форма кийишга? -дедилар ҳазил ва ҳайрат аралаш.
-Бугун коллежимизда қизлар ўртасида танлов бўлар экан. Келинликка номзодлари бўлса танишиб келаман))) -дейман мен ҳам сир бой бермасдан ҳазиллашиб.
-Қуриб кетсин сени қизларинг. Кечаси-ю, кундузи телефон тинмайди. Ўқишингни ўқи ундан кўра.
-Ўқияпман. Кетдим ойи, бугун дарсим кўпроқ, кечроқ қайтаман. Ҳавотир олманг.
-Яхши бориб келгин.
-Ҳайрли тонг, Хуршида. Яхши дам олдингизми?
-Ассалому алейкум. Ҳа, раҳмат. Ўқишга келдим. Дарсга кириб кетаяпман. Бир парадан кейин кетаман.
-Унда дарсингиз тугашига етиб бораман. ... боғи рўпарасида кутаман.
-Ҳўп бўлади.
-Кўришгунча.
Демак ҳали вақтим бор. Ярим соатда Максим Горькийга етиб борсам холамни хам кўриб ўтаман. Маршруткада кетаётиб, қулоғимга наушникни ўрнатиб, кўзимни юмганча ёқимли мусиқа ҳамроҳлигида йўлга равона бўлдим...
Қалбимга денгизлар, қалбимга юлдузлар,
Тўлади яна.
Негаки, ғуборсиз бир муҳаббат бор юрагимда,
Бахтлидирмиз бизлар...
Бир зумда манзилга етиб қолибмиз. Буни ҳайдовчи амакининг -Саломат бўлинглар, оқ йўл ҳаммангизга! деган сўзидан билиб олдим. Холамнинг дорихонасига кириб борар эканман, мени кўриб хурсанд бўлиб кетдилар.
-Бўйларингдан ўргилай сени. Ҳар ойда бўйинг чўзилаяптими? Кулиб пешвоз чиқдилар менга.
-Ассалому алейкум, холажон.
-Ваалейкум ассалом, икки йилдан кейин бўйим етмай қолади шекилли, -дея бағриларига босдилар. -Қаерга кетаяпсан куёвбола бўлиб? Қизлар билан учрашувгамасми ишқилиб.
-Йўғ-э, холажон. Қизлар билан юрганимни кўрганмидингиз? -дедим сир бой бермай.
-Бирам келишган йигит бўлдинг-ки, кўз тегмасин илоҳим. Сенга ўзим қиз топиб қўйганман, яна бошқалар билан танишиб юрмагин.
-Ажойибсизда, хола)) ҳозирдан қанақа қиз?
-Ҳадемай 20га тўласан. Онанг қўшалоқ тўй қиламан деб куйиб пишиб юрибди. Аканг ўқишини тугатди. Яхши ишга жойлашиб олди. Бир-икки йилда тўй бошлаймиз Ҳудо ҳоҳласа.
-Ҳозир ҳаёлимда фақат ўқиш, қизлар билан чалғитманг мени))) -дея ҳазиллашдим.
-Вой мен ўлай ўқимишли жиянимни ҳаёлини бузмай)))-кулдилар холам ҳам.
Улар билан анча гаплашиб ўтирдик. Соатга қарадим- 20 дақиқа қолибди мен кутган вақтга.
-Холажон, мени бир жойда ишим бор эди. Қайтишимда ҳам кириб ўтаман ёнингизга.
-Майли, борақол, омадингни берсин. Қайтишингда ҳам албатта кириб ўтгин.
-Ҳўп бўлади. Албатта келаман...
Метрога тушиб кетар эканман, келаётганим ҳақида Хуршидага смс ёзиб юбордим. Йўл-йўлакай нималар дейишим, ўзимни қандай тутишим ҳақида ўйланиб кетардим. Навбатдаги бекатдан одамлар чиқишди. Бир нигоҳга кўзим тушди-ю, ҳайратдан кўзимни уза олмай қолдим бир муддат...(давоми бор)
Ассалому алейкум азизлар! Гуруҳдаги бироз сокинлик учун гуруҳ номидан узр сўраймиз. Бизни доим тўғри тушунишингизга ишонамиз.
Балки бу ҳикоя биз орзиқиб (шахсан мен ҳам) кутаётган асар ўрнини боса олмас. Лекин бугунги кунда ҳаётимизни кичик бир қисмига айланиб бораётган Одноклассники орқали танишиб, ҳақиқий севгини ҳис эта олган йигит ва қиз кечинмалари сизларни эътиборсиз қолдирмайди деган умиддамиз.
Ҳикояда гуруҳнинг доимий, ажойиб мухлислари- Умиджон ака, Мафтуна синглимиз ва яна бир қатор дўстларимиз исмларидан фойдаландик. Агар маъқул келмаса узр сўраймиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев