«Агар сизлар дин масалаларида қиёсга таянадиган бўлсангиз, кўпгина ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб қўясизлар ва кўпгина ҳалол нарсаларни ҳаром қилиб қўясизлар!»
ал-Хатиб «ал-Фақиҳ вал-мутафақиҳ», 180. саҳиҳ хабар.
Масруқ раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Динда қиёсдан ва шахсий фикрдан эҳтиёт бўлингиз!»
Даромий, 1/191.
Қачонки ўрганилаётган масала бўйича Қуръон ва суннатдан далил бўлса қиёс қилиш тақиқланади. Бундай ҳолатда далилдан фойдаланиб қиёс қилиш ўринсиз бўлганлиги учун фойдаланилмайди. Айнан манбалардан фойдаланиш тартибини бузишлик, ҳусусан Қуръон ва суннатда далил бўлатуриб қиёс ва ижтиҳоддан фойдаланиш баъзи мазҳаб ва фуқаҳоларнинг хатолари бўлди. Мана шундай йўл тутишни барча аср олимлари қоралаб келган.
Шунинг учун биринчи бўлиб тақиқланган қиёсдан фойдаланган Иблисдир деб айтган имомлар ҳақ бўлишган, чунки Аллоҳдан аниқ ва бир маъноли буйруқ келганда, у итоат этмади ва: «Одам лойдан яратилган, мен эса - оловдан, олов лойдан устун турар экан демак унга сажад қилиш ҳам нотўғри бўлади» деб қиёс қилди.
Имом Ибн Жарир Табарий ушбу оятнинг тафсирида: «(Аллоҳ) деди: «Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?» «Мен ундан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг», деди у». (Аъроф: 12).
«Ҳасан Басрий ва Ибн Сирийн хато қиёс қўллаганларнинг биринчиси Иблис бўлган деб айтганлар».
«Тафсир ат-Табарий», 5/438.
Шунинг учун олимлар очиқ оят ва ҳадисларни инкор этиб, қиёсдан фойдаланганларни «Улар Иблиснинг таълимотига эргашишаяпти», деб айтишган.
«Тафсир ал-Қуртубий», 7/152. «Тафсир ал-Қодир», 2/281.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6