Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига:
– Нимадан шикоятинг бор? – дебдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд:
– Гуноҳларимдан, – деб жавоб берибдилар.
– Нимани хоҳлайсан? – деб сўрабдилар ҳазрати Усмон.
– Роббимнинг раҳматини, – дебдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
– Сенга табиб юборайми? – дебдилар ҳазрати Усмон.
– Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди, – деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
– Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин?
– Менинг унга ҳожатим йўқ!
– Сенга бўлмаса, ортингдан қолган қизларингга керак бўлар?
– Менинг қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Набий алайҳиссаломнинг «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», деганларини эшитган эдим», – деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев