туркумидан!
БАЛИҚЧИЛАР.
Бугун балиқчилар куни экан. Дунёда байрамлар ҳам кўп, қовун байрами, гилам байрами, ҳатто итларнинг байрами ҳам бор экан. Ҳа, майли, байрамларни қўяйликда, мақсадга ўтайлик. Ҳуллас, бизнинг шаҳримиз Aмударё қирғоғида жойлашган, шаҳар халқини кийикчилар деб аташади. Улар қадимдан овчилик, балиқчилик билан шуғулланиб келишган. Менинг дадам ҳам овчи эди. Оилада қиз фарзанд кўп бўлгани учун, дадам овга мени оборардилар. Aмударё тўлқинига қарши сузиб, Келиф ҳатто Термезгача борганимизни эслайман. Бир куни дадамнинг чўнқайма қармоғига катта лаққа балиғи илинибди. Балиқ жуда катта эди, таҳминимча 200-килограммгча келар эди. Дадам балиқни тортаман деса, балиқ дадамни сувга қараб тортади. Менга дадам қайиқни ушлаб тур, сув оқизиб кетмасин деб буюрдилар. Мен, ёш бола, қайиқдан тушиб, занжиридан тортиш ўрнига қайиқда туриб, дарё қирғоғида ўсган қамишлардан ушлабман. Қамиш қўлимни кесиб юборди, мен вой-войлаб қўлимни қўйвордим, қайиқни тўлқинлар дарёнинг ўртасига тортиб кетди. Дадам балиқ билан овора. "Дадааа" Мени дарёнинг ўртасида қайиқда оқиб кетаётганимни кўриб дадамнинг эсхонаси чиқиб кетди. Ҳодани узат жонҳоврига балиқни ташлаб менга томон югурди. Ҳода эшкакнинг ўрнига ишлатиладиган узун таёқни узатдим, сувнинг ичида қопкетди.Сувга қарама, қайиқнинг ўртасида ўтир дадам қирғоқдан югуриб келаркан бақирарди. Шунда умримда биринчи марта ростаками қўрқдим, бир зумда дарёга оқиб ўлган кишилар кўз олдимга келди."Художоним, мани қутқар" қандай қилиб дуога қўл очганимни, нималар деб ёлворганимни билмайман, аммо шиддатли тўлқинлар қайиқни қирғоқ томонга итарди, дадам ҳам сувнинг оқим паст томонидан тушиб қайиқнинг ёнига сузиб келди. Қайиқни, қайиқ ичида қўрқувдан кўзлари шокосадек бўлган мени қирғоққа тортиб чиқарди.
- Қўрқдингми, шугина нарсагая. Қўрқма, ман сенга сузишни ўргатаман, сўнг ҳечам қўрқмайдиган бўласан дадам хурсанд эдилар.
- Дада, балиқ нима бўлди?
- Ҳалиям балиқ дейдия, бу, дадам ҳурсанд эди, менинг бир ўлимдан қолганимгами, бошқа нарсагами, жуда ҳурсанд эдилар, ишқилиб.
- Балиқни бошига бир уриб гаранг қилиб қўйдим. Ҳеч қаерга кетмайди...
Ҳақиқатан ҳам балиқ, қорнини осмонга қаратиб, сув юзида ётарди,
- Ўлибди бу, дада!
- Ўлмаган, дам олиб ётипти, қара, деб дадам балиқ илинган қармоқнинг ипидан тортди, шунда жаҳли чиқиб турган балиқ думи билан устимизга шалоплатиб, сув сачратди.
- Кўрдингми, ҳали уйгача сузиб кетади бу, деди, дадам. Ҳақиқатан ҳам балиқни қайиққа орта олмадик. Дадам қармоқ илинган жой яқинидан яна битта ип ўтказиб қайиққа боғлаб қўйдилар. Шаҳар ҳовлимизга эмас, дала ҳоулимизга олиб келдик балиқни.
- Бу ерни бизлар оддийгина полиз деб атардик, Полизимиз дарёга туташ арнанинг (сой)нинг қирғоғида эди. Биз келганимизда қўшни болалар чўмилиб юришганди.
- Қочинглар акула бор ютворади, деб ҳазиллашдилар дадам. Болалар қўрқиб қочиб кетишди. Биз эса уйга ови унган қаҳрамонлардек гердайиб бордик, беш дақиқа ўтмай, қўшни аёллар акулани кўришга чиқишди. Балиқни дадам ошнаси билан сўйишди, битта калласининг ўзи йигирма етти кило келди деб онамга айтаётганида эшитиб қолдим.
Мен дарёда оққанимни ҳеч кимга айтмадим, буни ўзимга лойиқ деб билмадим, чунки, мен қиз бола бўлсамда, тутган жойидан кесадиган, ҳаммадан биринчи бўлишни яхши кўрадиган, қатиққўл инсон эдим. Бу ҳислатим менга улғайганимда ҳам кўп ёрдам берди. Мактабда ўн-йил синфком бўлсам, университетда Военний деган лақабни орттирдим, университет сузиш бўйича мусобақасида биринчи ўринни олдим. Ҳуллас, бу ҳақида бошқа бир пайт. Ҳозир эса, балиқчилар ҳақидаги гапимни якунлаб айтмоқчиманки, балиқчилик жуда ажойиб, машаққатли, қизиқарли касб экан. Нияти тоза, кўнглида кири йўқ балиқчиларнинг ови ҳар доим бароридан келавераркан.
Раъно Умарқулова.
༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...
📚 ХИКОЯЛАРНИ Сарасини укиб борасиз...📗📘📙📒📕
Muxtor Mirzaqulov tashkil etgan kanallarga obuna bo‘ling:
Dardli she‘rlar, g‘amli hikoyalar taqdim etiladigan kanal: https://t.me/SAKKIZINCHI_MOJIZA Qiziqarli videolar taqdim etilib boriladigan youtube kanal: http://www.youtube.com/@tafakkurdantomgantomchilar
https://t.me/bilishdan_baxtiyormiz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев