~.~.~.~ Нега шукр қилмаймиз?
~.~.~.~.~.~
~.~ Бойларга ҳавасдамиз ночордан
қилиб ҳазар,
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз
назар.
Аслида бой кўнглини қандайлигин
билмаймиз,
Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ
эмиш,
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ
эмиш,
Лекин ҳақиқий очлик нималигин
билмаймиз,
Ҳар куни ош есакда, бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан
ўлади,
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд
бўлади.
Лекин биз ношукурлар улар холин
билмаймиз,
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Неча минглаб кишилар кўриш
бахтидан маҳрум,
Яна қанча минг киши юриш бахтидан
маҳрум.
Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин
билмаймиз,
Кўриб, юриб турсакда бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Бугун дунёда кўплар хочларга
сиғинмоқда,
Яна кўплари мурдат, шайтонга
чўқинмоқда,
Исломда туғилмоқ бахт эканлигин
билмаймиз,
Мусулмон бўла туриб, бунга шукр
қилмаймиз...
~.~Гоҳи туққан онамиз эсдан чиқиб
қолади...
Телефон қилиб ўзлари биздан хабар
олади.
Улар ғаниматимиз, лекин буни
билмаймиз,
Онамиз бўла туриб, бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Чироғу газ йўқ бўлса чидолмайди
сабримиз,
Чироқсиз ўтсак ҳамки ёруғ бўлсин
қабримиз.
Тирикликни ўзи бахт эканлигин
билмаймиз,
Ёруғ оламда яшаб, бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Салгина дард йўлиқса, бахтсиз
санаймиз ўзни,
Тезроқ шифо топмасак, буриштирамиз
юзни.
Дард гуноҳга каффорот эканлигин
билмаймиз,
Давосин берса Аллоҳ, бунга шукр
қилмаймиз...
~.~ Девор оша масжидга ўтишга вақт
топмаймиз,
Азонни эшитсакда намозга деб
чопмаймиз,
Бенамозлик қанчалар кулфатлигин
билмаймиз,
Биз ислом умматимиз, бунга шукр
қилмаймиз..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1