Предыдущая публикация
Қуёшга мен этардим қиёс,
Ҳур сиймонгни, азиз онажон!
Қуёш янглиғ бир куни нохор
Сўндинг, тийра бўлди бу жаҳон.
Яна қуёш чиқди-ю, аммо,
Сендан эса бўлмади дарак.
Шунда сездим, абадий бизни
Тарк этганинг, портлади юрак!
Қайга кетдинг, қуёшим дея,
Тўрт томонга бўзлаб, югурдим.
Кўзларимга дунё тор бўлиб,
Бошгинамни деворга урдим.
Қабринг узра кўз ёшим тўкиб,
Ғам-алам-ла йиғлаб, ўкирдим.
Уйга қайтгач... жажжи неваранг
Кўзларида боқишинг кўрдим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев