Предыдущая публикация
(Отам хотирасига)
У қилич ясамаган, ясамаган тиғ,
Ёвузлар манфаат кўрмасин дея.
Одамлар ўзаро бўлишиб ур-йиқ,
Бир-бирига ханжар урмасин, дея.
Жангу жадалларнинг номи ўчсин, деб,
Эл-юртни тутмасин дея ғам-мотам.
Замин меҳри дилдан-дилга кўчсин деб, деб,
Қилич эмас омоч ясаган отам.
Омборлар мунтазам тўлсин, деб донга,
Қўшилар янграсин, дея ўрим чоқ.
Муҳтожлик кўрмасин дея, эл нонга,
Туну кун заҳмат-ла ясаган ўроқ,
Сулув келинчаклар, дилрабо қизлар,
Тўю-ҳашамларда бўлганида жам.
Чалсин дея, жўшиб, у қаро кўзлар
Тиғ эмас, чанқовуз ясаган отам!
У қилич ясамаган, ясамаган тиғ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев