Предыдущая публикация
Эй қуёш, кундузнинг қолмади ҳаққи,
Бир чимдим нур улаш кечаларга ҳам!
Инсоф кўзи билан бизгаям боққил,
Мўралаб қўй бизнинг кўчаларга ҳам!
Осмон безагандир нур-ла кўшкингни,
Шундан файзлидир ёруғ кундузлар.
Қаро тун қўйнида сенинг ўрнингни
Боса олмадилар ою юлдузлар!
Сен кулсанг, олам-да яшнади, кулди,
Яшил либосини кийди гул хилқат.
Шом киргач, дунёга қаролик тўлди,
Сенсизлик бағрида мудрадик фақат.
Қуёш, шу таклифга бир боргина кўн,
Бўшатма бир лаҳза қайноқ самони:
Эрта тонг бир туртиб уйғотгину, сўнг
Ухлашига қўйма мудроқ дунёни!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2