"ҳалокати": "Қизил фурия"
ғарқ бўлди "Ўлим гуруҳи"дан бири сифатида
эътироф этилган ва ўтган мундиал
финалчилари ўрин олган квартетда
барча масала кутилмаганда 2-турдан
кейиноқ ҳал бўлиши мумкин эди. • • • Голландия бир амаллаб бизга
кучсиздек кўринган Австралияни
мағлуб этгач, Испания - Чили
учрашувида Видаль ва Санчес
жамоасининг ғалабаси нимчорак
финалнинг биратўла икки қатнашчиси номини ойдинлаштириб
қўярди. Охир-оқибат Испания ўзига келма
олмади. Жуда ишончли ҳаракат
қилган Чили эса ғалаба қозониб,
жаҳон чемпионини гуруҳ босқичидан
кейиноқ уйга қайтишга мажбур
қилди. 2002 йилги Франция ва 2010 йилги Италия тушган ҳолат бу сафар
испанлар билан содир бўлди.
Еврокубокларда байрам қилган юрт
вакиллари мундиалда шунчаки
шармандали натижага юз тутишди. Биринчи бўлимда мухлислар зерикиб
қолишгани йўқ. Шиддат билан
олдинга ташланган Чили 1 ва 2-
дақиқаларда гол уриш имкониятига
эга бўлди. Дастлаб уч испан
футболчиси сал қолса комбинацион автогол муаллифига айланиши
мумкин эди. Кейин Харанинг бош
билан йўллаган зарбаси озгина
баланддан ўтиб кетди. Испания эса
15-дақиқага бориб илк кескин
ҳужумини ташкил қилди. Позицион ҳужум охирида Алонсонинг
жуда яқин масофадан тепган тўпини
Браво қайтариб қолди. Яқиндагина
англиялик машҳур посбон Питер
Шилтон Бравони ҳам дарвозабон, ҳам
майдондаги ўйинчи ролини яхши бажаришини айтиб мақтаганди. 19-
дақиқада Чили ҳисобни очди. Санчес-
Диас-Арунгуиз-Варгас йўналишида
уюштирилган ҳужумни Варгас
самарали якунлади. У нозик ҳаракат
билан Касильясни алдаб ўтди ва тўпни дарвозага тепиб қўяди. Ҳайрон
қоларли тарафи шундаки, Испания
ҳимоячилари жарима майдони
марказида Эдуардони яққол бўш
қолдиришганди. Пикенинг Мартинес
билан алмаштирилгани ҳам барибир фойда бермади. Испания шундан кейин кескин
ҳужумлар уюштирди, бироқ Алонсо
ва Костанинг зарбалари ноаниқ
чиқди. Аксинча, вақт ўтиши билан
рақибининг ўйини қовушмаётганини
сезган чилиликлар янада фаолроқ ўйнашга тушишди. 42-дақиқада
Санчес жарима зарбасини амалга
оширди. Касилься тўпни қайтарди,
бироқ тўп жарима майдони ичида
турган Арангуизга келиб тушди.
Худди машғулот пайтидагидек тўп унга жуда аниқ йўналтирилди.
Арангуиз уни тўхтатиб олди ва оёғи
учида дарвоза томон тепди. Касилься
эса ҳимоячилар орасидан ўтиб келган
тўпни қайтаришга улгурмади - 0:2.
Испания нималар бўлаётганини тушунишмаётган бир чоғда танаффус
вақти етиб келди. Иккинчи бўлим бошида Алонсо
ўрнига Коке майдонга туширилди,
бироқ бу самара бермади. Дастлабки
10 дақиқада 3 ҳужум уюштирилди.
Коста, Рамос ва Бускетснинг
зарбалари голга айланмади. Айниқса, Серхио 1 -1,5 метрдан бўш қолган
дарвозага ноаниқ зарба йўллагани
ҳайратланарли ҳол бўлди. Бундай
одат фақат бизнинг футболчиларга
тегишли хусусият эмас экан. Ўйин
мобайнида Коста жуда суст ўйнагани билан ёдда қолди. Чилида қарши
ҳужумларда қулай имкониятлар
бўлди, аммо Исла ва Санчес охирги
паллада хатога йўл қўйди. Қолган
вақтда Бравонинг Касорла ҳамда
Иньестанинг уринишларини бартараф этгани ёдда қолди. Чили Голландия билан биргаликда
нимчорак финал иштирокчисига
айланди. Энди улар учинчи турда
гуруҳ ғолиби номига ойдинлик
киритишади ва "А" гуруҳи вакиллари
билан тўқнаш келишади. Испания эса совринли юришларига
якун ясади. Терма жамоада жиддий
ўзгаришлар қилиш зарурлиги кўзга
ташланди. Ҳар икки ўйинда Дель
Боске шогирдларига иштиёқ,
жамоавий бирдамлик ва тезлик етишмади. ЖЧ-2014. В гуруҳи. 2-тур
ИСПАНИЯ - ЧИЛИ 0:2
Рио-Де-Жанейро. Маракана стадиони
Бош ҳакам: Марк Гейгер (АҚШ)
ГОЛЛАР: Варгас, 20 - 0:1. Арануиз, 44 -
0:2. Испания: 1.Икер Касильяс, 4.Хави
Мартинез, 6.Андреас Иньеста,
11.Педро (20.Санти Касорла, 75),
14.Хаби Алонсо (17.Коке, 46),
15.Серхио Рамос, 16.Серхио Бускетс,
18.Хорди Альба, 19.Диего Коста (9.Фернандо Торрес, 63), 21.Давид
Силва, 22.Сесар Аспиликуэта.
Чили: 1.Клаудио Браво, 2.Эухенио
Мена, 4.Маурисио Исла, 5.Франсиско
Силва, 7.Алексис Санчес, 8.Артуро
Видаль (6.Карлос Кармона, 88), 11.Эдуардо Варгас (10.Хорхе
Вальдивия, 85), 17.Гари Медел,
18.Гонсало Хара, 20.Чарльз Арангуиз
(16. Фелипе Гутьеррес, 64), 21.Марсело
Диас.
Огоҳлантиришлар: Видаль 26, Хаби Алонсо 44, Мена 61
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев