РЎЗА ФИҚҲ
Абу Аҳмад
(7) Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш:
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эдилар ”[1] .
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки кунда рўза тутишларининг ҳикматини баён қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпроқ душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эдилар. У зотдан бунинг сабаби ҳақида сўралганда шундай дедилар: “ Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) рўбару қилинади. Шунда Аллоҳ ҳар бир мусулмоннинг гуноҳларини мағфират қилади. Бундан аразлашган икки мусулмон мустасно бўлиб, Аллоҳ улар ҳақида: “Иккисини (нг гуноҳларини мағфират қилинишини) кечиктириб туринглар”, дейди ” [2] .
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “ Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганларини кўрдим ва у зотдан бу кунларда рўза тутишларининг сабаби тўғрисида сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“ Дарҳақиқат, амаллар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) рўбару қилинади. Шундай экан амалларим рўзадор ҳолимда (Аллоҳга) кўтарилишини хуш кўраман ” [3] .
Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан душанба куни рўза тутишларининг сабаби тўғрисида сўралди. У зот айтдилар: “ Шу кунда туғилдим ва шу кунда менга ваҳий нозил қилинди ” [4] .
[1] Саҳиҳ. Термизий (745), Насоий (4/153) ва ибн Можа (1739) ривоят қилишган.
[2] Саҳиҳ. Ибн Можа (1740) ва Аҳмад (2/268, 389) ривоят қилишган. “Саҳиҳи Муслим”да (2565) ушбу ҳадис мазмунини қўллаб-қувватлайдиган ҳадис бор.
[3] Саҳиҳ. Термизий (747), Насоий (4/201), Аҳмад (5/201) ва Ибн Хузайма (2119) ривоят қилишган.
[4] Муслим (1162), Абу Довуд (2426) ва Насоий (4/207) ривоят қилишган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев