" Каъбанинг пардаси ва подшохлар қулаши"
Ғайб илмини фақат Аллоҳ билиши маълум. Лекин, исломда "Фол" яъни, бирор ҳодисадан яхшиликка дарак олиш мавжуд.
Расуллуллоҳ алайҳиссалам айтадилар:
"...Менга фаъл, яхшиликка (йўядиган) калима ёқади..."
(Бухорий ривояти раҳимаҳуллоҳ)
Бир неча кун аввал маккадаги қаттиқ шамоллар сабаб, каъбанинг пардаси кўтарилиб деворлари очилиб қолди.
Бу воқеа ин ша Аллоҳ Тоғут Сауд ҳукуматининг куни битканига "Фаъл", далолат бўлади. Хусусан бу воқеа, каъбанинг имомини қамоққа олинганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. (Каъбанинг имомининг жинояти эса, маърузада ғарбга тақлид қилиш, фаҳш-мункардан огоҳлантириш эди..!)
Ибну касир Раҳимаҳуллоҳ, "Албидоя-ван-ниҳоя" китобларининг 13-Мужалладида, ҳижрий 644-йилдаги ҳодисаларни зикр қилиб айтадилар:
Бу йил робиул-ахир ойининг 10-сида маккада қаттиқ шамоллар бўлиб, каъбаи мушаррафанинг пардасини ирғитиб юборди. Бу парда эскириб кетган эди. Чунки 640 -йилдан бери халифа ҳаж қилмагани сабаб янгиланмасдан келаётган эди. Каъба ялонғоч бўлиб, қора либос шиори ундан кетгач шамоллар тинчиди. Бу воқеа, Аббосийлар давлати (ўша йиллардаги подшохлик) завол топишига далолат қилган "Фаъл" эди!
Ва бундан сўнг воқе бўладиган (Муғул) татарлар воқеасидан огоҳлантириш эди.. уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!"
Сауд давлати куни битиб бораёткан эканига яна бир "Фаъл":
Яна Ибну Касир Раҳимаҳуллоҳ шу китобда бир неча саҳифадан сўнг айтадилар:
"..Исломдаги энг аввалги подшох Муовия Ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо эдилар, сўнгра ўгли язид, ундан сўнг язиднинг ўғли яна Муовия (набира Муовия) бўлди. Шундай қилиб, МУОВИЯ БИЛАН БОШЛАНГАН ПОДШОХЛИК, (НАБИРА) МУОВИЯ БИЛАН ТУГАБ ЙЎҚ БЎЛДИ!
Сўнгра Марвон ибнул ҳакам салтанати бошланди!
Ундан сўнг ўгли Абдулмалик.. ундан сўнг унинг ўғли Валид ибну абдулмалик.. сўнгра унинг укаси Сулаймон.. ундан сўнг унинг амакисининг ўғли УМАР ИБНУ АБДУЛ-АЗИЗ, сўнгра Язид ибну Абдулмалик, ундан сўнг Ҳишом Ибну Абдулмалик, ундан сўнг Валид ибну язид.. ундан сўнг Язид ибну валид.. ундан сўнг унинг акаси Иброҳим.. ундан сўнг МАРВОН ИБНУ МУҲАММАД, бу уларнинг охирги подшохи эди..
Шундай қилиб "(КАТТА) МАРВОН БИЛАН БОШЛАНГАН САЛТАНАТ ҲАМ, (КИЧИК) МАРВОН БИЛАН тугади!"
Ундан сўнг Аббосийлар давлати: "Абдуллоҳ Саффоҳ" билан бошланиб, охиргиси "АБДУЛЛОҲ АЛМУЪТАСИМ" (юқорида ишора қилинган, муғул татарлар даврида қатл қилинган подшох) билан якунланди!
Ундан сўнг "Фотимийлар" давлати ҳам: "АБДУЛЛОҲ ОЗИД" билан бошланиб, охири яна "АБДУЛЛОҲ ОЗИД" деб номланган подшох билан тугади.!
Бу жуда ғаройиб боғлиқлик бўлиб, унга жуда ҳам оз кишилар эътбор қилган!
Аллоҳ яхшироқ билгувчидир.."
(Бу сўзлар сўзма-сўз ибну касир Раҳимаҳуллоҳ сўзлари эди!)
Энди бугунги Сауд давлатини қаранг!:
Сауд давлати, Муҳаммад ибн Сауд (1726-1765 м) йилларда ўтган подшох билан бошланди.
Бугунга келиб 2015-йилда қари чол "Салмон ибну Абдул-азиз" га топширилди.
Лекин ҳозирданоқ давлатни бошқариб турган шахзода: "МУҲАММАД ИБНУ САЛМОН"!
Отасидан сўнг тахтга ўтирадиган, олимларни зиндонбанд қилаётган бу золим қирол, "МУҲАММАД ибну Сауд" билан бошланган Саудия ҳукуматининг бошига йетадиган, якуний вориси "МУҲАММАД ибну Салмон" бўлади! (Ин ша Аллоҳ)
Бу эса, Аллоҳнинг расули ﷺ, МУҲАММАД ИБНУ АБДУЛЛОҲ (алайҳиссалам) бошлаб 30 йил давом этган, ва қиёматдан олдин "МУҲАММАД ИБНУ АБДУЛЛОҲ (МАҲДИЙ) даврида яна қайтиши башорат берилган "Минҳож асосидаги Хилофат" га очилган эшик бўлади ин ша Аллоҳ....
⬇️⬇️⬇️ https://telegram.me/foida2
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3