Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
10 АҚИДА 12 БИДЪАТ МАРОСИМЛАР 17 БИДЪАТ ВА ХУРОФОТЛАР ФАТВОЛАР
Савол: Янги йил байрами билан табриклаган ёки уни нишонлаган киши кофир бўладими?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Янги йилни нишонлаш ва бошқаларни бу “байрам” муносабати билан табриклаш ҳаром. Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун “Янги йил билан табриклаш ҳақида” номли фатвога мурожаат қилинг. Лекин бу ишни қилган киши диндан чиқмайди. Борди-ю, христианлар эътиқодини тутиб нишонласа, масалан, бу кунда Исо алайҳиссалом пайғамбар бўлиб эмас, худо бўлиб туғилган деса, ёки ўша қорбобо аслида бир христиан поп бўлганини тан олиб, у попни авлиё деб билса, ёки қорбобо барча тилакларни бажо келтиради деб эътиқод қилса, унда шу эътиқоди сабабли диндан чиқади, валлоҳу аълам.
Савол:Келиннинг қайната олдидаги ҳамда қайнатанинг келин олдидаги одоблари ҳақида айтиб беринг. Мусулмон оиладаги қайната-келин учун нималар мумкину, нималар мумкин эмас?Жавоб:Алҳамдулиллаҳ;
Қайната келинга ота ўрнида турадиган инсон. Келин қайнатасини ҳурмат қилиши унинг эрига бўлган муҳаббати ва ҳурматидан далолат. Келиннинг қайната олдидаги одоблари бизнинг урфимизда келинга онаси томонидан ўргатиладиган ишлардан. Шундай бўлса-да, қуйида баъзи одобларни айтиб ўтамиз:
1) қайнатанинг хизматини қилиши;
2) фарзандларига тарбия бериш мақсадида уларни урушганида фарзандларининг тарафини олмаслиги;
3) вақтида овқатларини тайёрлаб бериши;
4) кийимларининг тозалигига эътибор бериши;
5) агар бемор бўлса ўз вақтида дориларини ичишини хотирлатиши ва ҳоказо…
6) қайната келинга маҳрам ҳисобланади. Бинобарин, келин унинг ҳузурида ҳижобда юриши шарт эмас. Лекин ҳаддан ортиқ енгил кийинмаслиги одобдандир. Бу ҳақдан батафсил маълумот олиш учун “Аёлнинг маҳрамларига нисбатан аврати” номли фатвога мурожаат қилинг.Қайнатанинг келин олдидаги одоблари ҳам бор, жумладан:
1) келин қилаётган бу хизматларини қайнатага бўлган ҳурмати учун қилаётганини, аслида шариатга биноан бу ишларнинг ҳеч бирини қилишга мажбур эмаслигини унутмаган ҳолда, келиннинг қилаётган хизматларини тақдирлаши;
2) келинни қайнаға ва қайнилари олдида бир дастурхонда ўтириб чой ичишга мажбурламаслиги. Чунки улар келинга номаҳрам саналади;
3) қайната келинидан номаҳрам меҳмонлар ҳузурида хизмат қилишини талаб қилмаслиги;
4) ўз қизлари турганида улар қолиб, келинини хизмат қилдирмаслиги. Унутмаслигимиз керак, биз ўз қизимизни қанчалик яхши кўрсак, келинимиз ҳам бошқанинг худди шундай суйган қизи. Бировнинг қизига зулм қилишимиз эртага ўз қизимиз зулм кўришига сабаб бўлади;
5) набиралари ўртасида адолат қилиши. Чунки қайната набираларига тенг муомала қилмаслиги келинда унга нисбатан адоват пайдо қилади;
6) рўзғордаги кичик ва арзимас ишларга аралашмаслиги. Чунки эркак киши бундай майда ишларга аралашиши унинг оиладаги обрўси ва ҳайбатига путур етказади.Қайната ва келин муносабатидаги ҳаром ишлар эса қуйидагилардир:
1) келин қайнатасини беҳурмат қилиб, унинг кўнглини оғритиши;
2) келин қайнатага маҳрам бўлса-да, фитнага сабаб бўладиган ишлар ҳаром бўлади. Масалан, қайната ҳаммомга кирганида орқасини ишқалашини талаб қилиши, келиннинг ётоқхонасига рухсатсиз кириб бориши ва ҳоказо…
3) қайната фосиқ бўлса, унинг ҳаром ишларига кўмаклашиш ҳам ҳаром. Масалан, сигарет олиб келиб бериши ёки ароқ ичганида у билан бир дастурхонда ўтириши ва ҳоказо…
4) минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунимизда ўз келинига ёмон кўз билан қарайдиган разил қайнаталар ҳам бор. Бундай қайнаталар билан уйда ёлғиз қолиш ҳаром. Бундай ҳолатларда келин доим ҳижобда юриши керак.Қайната ва келин ўртасидаги одоб-ахлоқ ва ҳалол-ҳаром ишларнинг хулосаси шу. Бундан бошқа ҳар бир урфнинг ўзига яраша одоблари бўлиши ҳам мумкин. Модомики, у одатлар бирон ҳаром ишга сабаб бўлмас экан, уларга риоя қилиш ҳам қайната ва келиннинг одобларидан саналади. Сўзимиз якунида қайнаталарга яна бир бор эслатиб ўтамиз, бировнинг қизи сизга омонат берилган экан, бу омонга хиёнат қилманг, унга зулм қилманг, зулм қилиниша йўл қўйманг. Биз ўз оиламизда зулм бўлишининг олдини олмас эканмиз, бошимиздан зулм аримайди. Келинларга ҳам насиҳатимиз шу: сиз севган жуфти ҳалолингизнинг дунёга келишига сабаб бўлган ва уни тарбия қилган инсонни асло ранжитманг. Унутманг, севган турмуш ўртоғингиз жаннатга кириши учун қайнатангиз розилиги шарт. Сиз уни ранжитар экансиз, эрингиздан рози бўлиши мушкул, валлоҳу аълам. Аллоҳ таоло барча оилаларимизга бахт-саодат, тинч-тотувлик эҳсон айласин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5