Абу Аҳмад
АҚИДА 10 КУФР 28 ЖАЗОЛАР ФАТВОЛАР
Савол:
Шариатда муртаднинг ҳукми нима?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Шариатимизда диндан қайтган, динини ўзгартирган кишига муртад дейилади. Муртаднинг ҳукми қатл қилиш эканига уламолар ижмо қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким динини ўзгартирса, уни қатл қилинглар» (Бухорий: 2794). Муртадлиги учун қатл қилинган кишига жаноза ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Жумҳур уламоларнинг фикрича, муртадга тавба қилиши учун уч кун муҳлат берилади, тавба қилса қилди, акс ҳолда қатл қилинади. Албатта, бирон кишини муртад деб ҳукм қилиш ва ҳукмни ижро қилиш ҳоким ёки унинг ноиби бўлмиш шариат қозисининг вазифасидир. Ҳар ким ўзича бировга муртад деб ҳукм қилиб, ҳукмни ижро қилишга ҳаққи йўқ, валлоҳу аълам. https://telegram.me/GALABA_YAQIIN Савол:Одамлар қиёматда Аллоҳни кўришадими?Жавоб:Алҳамдулиллаҳ.Бу саволга бир сўз билан жавоб бериш қийин. Чунки одамлар уч тоифага бўлинади: мўминлар, мунофиқлар ва кофирлар. Мўминларнинг қиёматда ва жаннатда Аллоҳ таолони кўришига аҳли суннат уламолари ижмо қилишган. Бунга оятларда ва мутавотир ҳадисларда қатор далиллар бор. Шунинг учун охиратда мўминлар Аллоҳ таолони кўришини инкор этган киши кофир бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «У кунда (яъни қиёмат кунида) юзлар (яъни мўминларнинг юзлари шодлик ва қувочдан) гўзал ва порлоқ бўлади, Раббисига қараб туради» [22-23]. Яна айтади: «(Дунёда) яхшилик қилганлар (яъни иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар) учун ҳусно (яъни жаннат) ва зиёда (яъни Раббиларининг юзига қараш) бор» [Юнус: 26].Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Жаннат аҳли жаннатга кириб бўлгач, Аллоҳ таоло уларга: «Сизларга яна бирон нарсани зиёда қилишимни истайсизларми?», дейди. Шунда улар: «Ахир юзларимизни оқартирмадингми? Бизларни жаннатга киргизиб, дўзахдан нажот бермадингми?», дейдилар. Баногоҳ, парда очилади. Жаннат аҳлига Парвардигорларининг юзига қарашдан кўра суюклироқ неъмат ато этилмайди» [Муслим (271), Термизий (3049)].Аммо кофир ва мунофиқларнинг қиёматда Аллоҳ таолони кўриш ёки кўрмаслиги масаласида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Ихтилоф сабаби бу борада очиқ далиллар йўқлигидир. Бинобарин, бу масала аҳли суннат уламолари наздида ижтиҳодий масалалардан саналиб, модомики инсон шаръий далиллардан келиб чиқиб, кофир ва мунофиқлар қиёматда Аллоҳни кўради ёки кўрмайди деса ёки бу борада бетараф бўлса, унга эътироз билдирилмайди.Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ кофирларнинг қиёматда (маҳшаргоҳда) Аллоҳни кўриш масаласидаги уламолар ихтилофини баён қилиб шундай дейди: «Кофирларнинг (қиёматда) Аллоҳ таолони кўриш масаласига келсак, билишимизча, дастлаб бу масаладаги тортишув ва уламолар ихтилофи ҳижрий уч юзинчи йиллардан кейин пайдо бўлган. Баъзи уламолар бу масалада гапиришдан четланган бўлса, баъзи уламолар бу ҳақда гапирганлар. Умуман олганда уламолар бу ҳақда уч хил фикр билдирганлар.Биринчи фикрга кўра, кофирлар, хоҳ куфрни ошкор этганлари бўлсин, хоҳ куфрни сир тутган (мунофиқ)лар бўлсин, асло Раббиларини кўрмайдилар. Бу аксар кейинги уламоларнинг фикри бўлиб, олдинги уламолар айтган умумий сўзлар ҳам шунга далолат қилади. Шунингдек, имом Аҳмаднинг шогирдлари ва бошқалар ҳам шу фикрни билдирганлар.Ушбу умматнинг мўмин ва мунофиқларидан иймонни ошкор қилганлари ва аҳли китоблардан бир тоифаси Аллоҳни кўрадилар. Бу маҳшаргоҳда юз беради. Сўнг Аллоҳ таоло мунофиқлардан тўсилади ва улар қайтиб Раббиларини кўришмайди. Бу аҳли суннат имомларидан Абу Бакр ибн Хузайма роҳимаҳуллоҳнинг фикридир. Шунингдек, Қози Абу Яъло Аллоҳ таолонинг маҳшаргоҳга келиши тўғрисида гапирар экан худди шунга ўхшаш фикрни билдирган.Аллоҳ таоло кофирларга Ўзини танитиш ва уларни азоблаш учун Ўзини кўрсатади. Гуёки уларнинг Аллоҳни кўриши ўғрининг подшоҳни кўришига ўхшайди. Улар Аллоҳни кўришгач, кофирларнинг азоби кучайиши учун У зот кофирлардан тўсилади. Бу Абул Ҳасан ибн Солим ва унинг шогирдларининг фикридир. Улар эътиқодда имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийга мансубдирлар» [«Мажмуул фатово», (6/486-488)].Сўнг шайхулислом мазкур фикр эгалари келтирган далилларни зикр қилиб, уларни муҳокама қилади. Мунофиқлар қиёматда Аллоҳ таолони кўради деганлар қуйидаги ҳадисларни далил қилишади:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Тўсиб турадиган булут бўлмаган тўлин ой кечасида ойни кўришга ҳеч шак-шубҳа қиласизларми? (Ёхуд) тўсадиган булут бўлмаган қуёшни кўришга ҳеч шак-шубҳа қиласизларми? Албатта, сизлар Парвардигорингизни ана шундай кўражаксизлар. Аллоҳ таоло қиёмат куни одамларни тўплаб, шундай дейди: «Ким бирон нарсага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашсин». Шунда қуёшга ибодат қилганлар қуёшга, ойга ибодат қилганлар ойга, тоғутлар[1]га ибодат қилганлар тоғутларга эргашади. (Охир-оқибат), ушбу уммат ва улар ичида уммат мунофиқлари қоладилар. Аллоҳ таоло уларнинг олдига улар билган суратдан бошқача суратда келиб: «Мен сизларнинг Парвардигорингизман» – дейди. Улар: «Сендан Аллоҳ паноҳ берсин, токи Парвардигоримиз келмагунча жойимиздан жилмаймиз. Агар У келса, биз уни таниб оламиз» – дейдилар. Шунда Аллоҳ таоло улар билган суратда уларнинг олдига келиб: «Мен сизларнинг Парвардигорингизман» – дейди. Улар бўлса: «(Ҳа), Сен бизнинг Парвардигоримизсан» – дея Унга эргашадилар. Жаҳаннам устига Сирот (кўприги) қўйилади. Мен пайғамбарлар ичида уммати билан (Сиротдан) ўтувчи биринчи пайғамбар бўламан…» [Бухорий (7437), Муслим (182)].Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Осмон очиқ ва булутсиз бўлган қоқ туш пайтида қуёшни кўришдан ҳеч зарар кўрасизларми? (Ёки) осмон очиқ булутсиз тўлин ой кечасида ойни кўришдан зарар кўрасизларми? Қиёмат кунида Аллоҳни кўришдан фақатгина шу иккисини кўришдан зарар берган нарсагина зарар беради холос. (Яъни, Аллоҳни кўришдан сизларни ҳеч нарса ман қилмайди, сизларга халақит бермайди). Агар қиёмат куни бўлса, бир жарчи жар солиб: «Ҳар бир уммат ўзи (дунёда) ибодат қилган нарсасига эргашсин», дейди. Шунда бутлар ва ҳайкаллардан иборат Аллоҳдан бошқа нарсаларга ибодат қилганларнинг биронтаси қолмасдан дўзахга олдинма-кетин йиқиладилар… Токи тақводор ёки фожир (мусулмонлар)дан иборат Аллоҳга ибодат қиладиган кишиларгина қолсалар уларнинг олдига оламлар Раббиси улар (илк бор) кўрган суратдан бошқача (даҳшатли бир) суратда келиб, уларга: «Нимани кутмоқдасизлар? Ахир ҳар бир уммат ўзи ибодат қилган нарсасига эргашмоқда-ку?» – дейди. Одамлар айтадилар: «Эй Раббимиз, биз дунёда одамларга энг муҳтож бўлган пайтимизда улардан ажраб чиқдик, улар (яъни, Аллоҳга итоатсиз кишилар) билан бирга бўлмадик». Шунда Аллоҳ таоло: «Мен сизларнинг Парвардигорингизман», дейди. Улар (Аллоҳ таолонинг бу суратдаги сифатлардан пок эканини билганлари учун икки ёки уч маротаба): «Сендан Аллоҳ паноҳ беришини сўраймиз. Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаймиз» – дейдилар. Ҳаттоки улардан базилари (Раббиларининг батафсил сифатларидан бехабар бўлганликлари боис Аллоҳнинг ҳақиқий суратидан бошқа суратини тасдиқлаб) хато қилиб қўйишга (ва оқибатда мунофиқларга ўхшаб қолишига) оз қолади. Аллоҳ таоло: «Сизлар билан Раббиларингиз ўртасида бирон белги бормики, шу белги билан уни таниб олсангизлар?» – дейди. Мусулмонлар: «Ҳа, (бу белги) болдирдир», дейдилар. Болдир кўрсатилинади. Аллоҳ таоло ўз ҳоҳиши билан Унга сажда қилиб юрган барча кишиларга сажда қилмоқликка изн – имкон беради. Жонини сақлаш ва риёкорлик қилиб Унга сажда қилиб юрган барча кишиларнинг белини букилмайдиган қилиб қўяди. (Бундай кимсалар) сажда қилмоқчи бўлсалар гарданлари билан (орқачасига) йиқилаверадилар. Шундан сўнг (сажда қилган кимсалар) бошларини (саждадан) кўтарадилар. Қарасалар, Аллоҳ таоло илк бор кўрган суратга айланиб қолган бўлади. «Мен сизларнинг Парвардигорингизман» – дейди Аллоҳ таоло. Улар: «Ҳа, Сен бизнинг Парвардигоримизсан» – дейдилар. Сўнгра жаҳаннам устида кўприк қурилади ва шафоат тушади (яъни, шафоатга изн берилади)» [Бухорий (7439) Муслим (183)].Мазкур икки ҳадисдан маълум бўладики, Аллоҳ таоло бу умматнинг олдига келган пайтда уларнинг ичида мунофиқлар ҳам бўлишади. Бинобарин, айрим уламолар бу ҳадисларга таяниб, мунофиқлар қиёматда Аллоҳни кўришади, дейишган.Ибн Хузайма роҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча умматлари: солиҳлари, фосиқлари, мунофиқлари ва баъзи аҳли китоблар ҳам қиёматда Аллоҳни кўрадилар. Улардан баъзилари Аллоҳни хурсандчилик ва шодлик билан кўрмайдилар, Унинг юзига қараш билан роҳатланмайдилар, балки Аллоҳни имтиҳон учун кўрадилар» [«Тавҳид» (1/420)].Бироқ юқоридаги ҳадислардан қиёматда мунофиқлар Аллоҳни кўради деган хулоса чиқаришга айрим уламолар эътироз билдиришган. Чунки ичида мўминлар ва мунофиқлар бўлган катта бир жамоат Аллоҳни кўришидан уларнинг барчаси Аллоҳни кўриши келиб чиқмайди. Ҳадисда бу нуқтага очиқдан-очиқ далолат йўқ [Қаранг: Нававийнинг «Шарҳи саҳиҳи Муслим» (3/28-29)].Жумҳур уламолар кофирлар ва мунофиқларнинг қиёматда Аллоҳни кўрмаслигига Аллоҳ таолонинг «Йўқ, улар (яъни кофирлар) у кунда (яъни қиёмат кунида) Раббиларидан тўсилувчидирлар» деган сўзини далил қилганлар. Шунингдек, Аллоҳ таолони кўриш тўғрисида келган барча ҳадислар мўминларнинг кўриши тўғрисида гапирган. Бу уламоларнинг фикрича, қиёматда кофирлар ҳам Аллоҳни кўриши тўғрисида биронта очиқ далил келмаган.Умуман олганда бу мавзуда қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:(1) Мўминлар Аллоҳ таолони ҳисоб-китоб асносида ҳам, жаннатда ҳам кўрадилар. Жаннатда Аллоҳни кўриш уларга инъом этилажак энг катта мукофот ва неъмат саналади.(2) Ҳеч кимса дунёда Аллоҳни кўриши мумкин эмас. Уламолар фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёда Аллоҳни кўрганми ёки йўқлигида ихтилоф қилишган. Ҳатто мазкур масаладаги рожиҳ фикрга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббисини кўрмаганлар.(3) Кофир ва мунофиқлар ҳисоб-китоб асносида Аллоҳ таолони кўради деган тақдирда ҳам, Аллоҳни кўриш уларга қувонч ва шодлик келтирмай, балки бу имтиҳон ва ҳисоб-китоб кўриши ҳисобланади.(4) Кофирлар қиёматда Аллоҳни кўради деб мутлақ гапириши дуруст эмас. Чунки бирон банда Аллоҳни мутлақ ва комил кўрди дегани Аллоҳ унга иззат-икром кўрсатди, ажр-савоб берди деганидир. Шунинг учун модомики салафи солиҳлардан бирон ривоят келмаган экан ҳақиқатга тескари маънони ифода этадиган гапни гапириш жоиз эмас. Маълумки, бу бобда салафлардан кофир ва мунофиқлар мутлақ Аллоҳни кўради деган гап нақл қилинмаган, валлоҳу аълам.Барчамизга Фирдавс жаннатида Аллоҳнинг жамолини кўриш насиб этсин!(Фатвони тайёрлашда IslamQA интернет саҳифаси маълумотларидан фойдаланилди)
[1] Тоғут дегани – Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсалар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Молик Ибн Анас раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига бир киши келиб сўради: Эй, Абу Абдуллоҳ, қиёмат куни мўминлар ўз Роббиларини кўрадиларми? Молик Ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Агар қиёмат куни мўминлар ўз Роббиларини кўрмайдиган бўлганларида эди, Аллоҳ ﷻ Ўзини кофирлардан пардаламас, тўсмас эди» дедилар ва қуйидаги «Мутофиффин» сурасининг 15-оятини тиловат қилдилар.
كَلَّا إِنَّهُمْ عَنْ رَبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَمَحْجُوبُونَ {المطففين} ﴿١٥﴾
Маъноси:
«Йўқ, Албатта улар (кофирлар) ўша кунда Роббиларини кўришдан тўсилурлар!»
Имом Лалакий раҳимаҳуллоҳнинг «Аҳли Сунна вал Жамоатнинг эътиқоди» китобидан.
المطففين (15) Al-Mutaffifin
Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар.